Жазоир
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Савол — жавоб
Савол: Сўнги кунларда Мали шимолига ҳарбий аралашув тўғрисидаги сўзлар кўпайиб қолди. Иқтисодий ҳамжамиятига аъзо Ғарбий Африка мамлакатларининг(ЭКОВАС) етакчилари 2012 йил 11 ноябр куни, Малини шимолий қисмини Мали давлати таркибига қайтаришлик масаласини мухокама қилишлик учун йиғилишди. Улар томонидан қабул қилинган қарор сўнгиси эмас эди. Улар Малига 3300 ҳарбий хизматчи жўнатишлик учун овоз беришди. Шу вақтни ўзида улар вазиятни сиёсий йўл билан хал қилиш имконини сақлаб қолишлик ва сухбатни давом эттиришлик ҳақида баёнот беришди. Бу нарса БМТнинг Хавфсизлик кенгаши 15.10.2012 йилда қабул қилган резолюцияси №2071га мувофиқ,хамжамиятга 45 кун мухлат берилгандан сўнг содир этди. Вақти-вақти билан Африкада мустамлакачилик таъсирига эга бўлган йирик давлатларни мавқелари кучайиб борди. Франция Америкадан сўнг ҳарбий аралашишни бошқалардан кўра кўп талаб қилиб чиқди. Англия томонидан эса, қизиқиш камлиги холати кузатилмоқда.
Бироқ, бу ишда марказий нишон Жазоир эканлиги сезилиб турибди, у ёққа йирик давлатларни масъул шахслари "бўзчини моккиси"дек серқатнов бўлиб қолишди. Жазоир ҳам ҳарбий аралашувликка қарши чиқмоқда.
Савол: Нима учун Жазоир бу давлатлар, жумладан Америка ва Франция томонидан ўзаро рақобат борасида талашилинадиган нарсага айланиб қолди? Нима учун Англияни овози кам эшитилмоқда? Бу давлатларни Жазоир билан қилаётган алоқаларида тутган ўрни ва мақсадлари қандай?
Жавоб: Бу саволга жавоб беришдан олдин икки муҳим жихатни кўриб чиқишлик керак.
1. Жазоирдаги сиёсий воқелик.
2. Малидаги тўнтариш.
Жазоирнинг сиёсий воқелиги
Маълумки Жазоирнинг хозирги президенти Бутефлика англияликлар билан аълоқада бўлган Хуари Бумедьена бошқаруви даврида ташқи ишлар вазири бўлган бўлиб, Бумедьен изидан борди.
Бумедьен, Америкага малай бўлган Ахмад бен Беллага қарши қуролли тўнтаришга бошчилик қилиб, 1965 йилда хокимият тепасига келган. 1992 йили армиядаги француз жосуслари тўнтариш содир этмагунларига қадар, ҳукумат устидан Англия жосуслари бошчилик қилиб келишди. Бу тўнтариш, ўша вақтларда парламент сайловларида ғолиб чиққан Исломий қутқариш фронти ҳокимиятга келишлигига йўл қўймаслик учун амалга оширилган эди. Шундан сўнг, ўша 1992 йилнинг ўзида улар Шодли Бенжедидани ҳокимиятдан воз кечишликка мажбур қилишди. Ўша вақтдан буён мамлакатдаги ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтди ва улар мамлакат ишларини муваффақиятли бошқара олишмади хамда бошқарув беқарор эди.
Шодли Бендежидани 1992 йили президентлик лавозимидан тушириб, ҳокимиятга, кейинчалик ўлдирилган Муҳаммад Будиафани олиб келишди. Сўнгра улар Али Қофини олиб келиб, кейинчалик уни йўқ қилишди. Шундан сўнг улар ҳокимиятни ўзларини одамларидан бири бўлган мудофаа вазири генерал Зеруалга топширишди. Бироқ у ҳам, ҳарбийлар Жазоир ҳалқига нисбатан содир этган дахшатли жинояти ва қирғинидан сўнг ҳарбий тўнтаришдан кейинги мамлакатдаги вазиятни тинчлантиришликни уддасидан чиқа олмади. 1999 йили улар Абдулазиз Бутефлика билан улар томонидан мамлакатда содир этган жиноят ва бузғунчиликлари учун жавоб бермаслик шарти билан президент бўлишлиги тўғрисида келишишди. У тинчлик ва ярашишга чақиришлик билан бу ярани муолажа қилишлик учун ҳамкорлик қилиши зарур эди. Ўша вақтдан бошлаб то хозирги кунга қадар у, Жазоир президенти бўлиб келмоқда. 2004 ва 2009 йилларда бўлиб ўтган президенлик сайловларида уни ғалаба қозонганлиги эълон қилинди. Бутефлика Англия билан мустахкам алоқаларини давом эттирмоқда. 2006 йилда у Англияга ташриф буюрган Жазоирнинг биринчи президенти бўлди. Жазоир армиясидаги Франциянинг одамлари (улар айрим таъсирга эгадирлар) Бутефликанинг Англия билан алоқаларини ва у ҳеч қачон Франция сиёсати билан келиша олмаслигини тушунишади. Саркозий бошқаруви даврида Франция томонидан киритилган Ўрта ер денгизи иттифоқини лойихаси ташаббуси, улар томонидан қўллаб- қувватланмаган.
2008 йили Саркозийни Жазоирга қилган ташрифи мобайнида ва уни Бутефлика билан учрашуви мобайнида эришилган келишув лойихалари, амалга оширилмади. Буларнинг барчасини тушунган холда ҳарбийлар сукут сақламоқдалар, чунки ҳарбий етакчиларни Жазоирни мусулмон ҳалқига нисбатан содир этишган жиноятлари ёпилмаган. Бутефлика агар улар ўзига қарши тўнтариш ҳақида ўйлашадиган бўлишса, бу масалани хоҳлаган вақтда кўтариши мумкин.
Шунинг учун ҳам улар унинг сиёсатига тескари амал содир этишмади, хусусан у, уларни дахлсизлигини сақлашлиги мумкин бўлган республикани ва илмонийликни сақлашлик учун улар билан ҳамфикрдир. Шундай қилиб Жазоир президентини асосий сиёсий йўналиши, қуйида баён этилинадиган молиявий муаммоларга нисбатан Англия сиёсати изидан бормоқда.
Малидаги тўнтариш
У 2012 йил 22 мартда содир бўлади. Бунинг ортида Малида ўз таъсирини пайдо қилишлик учун Америка турганлиги аниқ. Буни бошланишига, Мали билан, терроризм ва исёнчи гуруҳ билан курашишлик сохаси бўйича Мали кучларини ўқитишлик келишуви имзоланишлиги бўлди. Америкада ўқув машғулотларини ўташлик учун офицерлар танлаб олиниб жўнатилди. "ал-Аср" журнали ўз сайтида 24.03.2012 йили америкалик манбаларни ҳабардорлиги ҳақида маҳфий қолишни хоҳлаган бир америкалик дипломат сўзларига таянган холда хабар бор эди.
"Тўнтариш натижасида Мали ҳокимияти тепасига келган етакчи ҳарбий хунта капитан Амаду Саного, Америка элчихонаси томонидан Қўшма Штатларда терроризм билан кураш ҳарбий ўқув машғулотини ўтган офицерлар орасидан танлаб олинган эди". У яна "Саного махсус топшириқ билан Америкада бир неча бор бўлган" деди. Тўнтаришдан кўзланган мақсад Малидан уни бош таянчларидан бири бўлган Франция нуфузини йўқ қилиб, унинг ўрнига Америка нуфузини ўрнатишлик бўлган. Аввал биз бу холатни 24.03.2012 йилдаги "саволга жавоб"да тушунтириб ўтгандик.
Хозир кўриб ўтилинган икки холатдан сўнг, саволга қуйидагича жавоб беришлик мумкин:
1. Ҳарбий аралашув борасида Англия овозининг сустлигини шу билан изоҳлашлик мумкинки, асосий муаммо Америка ва Франция ўртасида юз беряпти. Америка минтақада Франция нуфузини йўқотишликка ҳаракат қилмоқда. Ўз одати бўйича Англия икки томон ўртасидаги курашдан уларни заифлашишлигини хоҳлайди, шундан сўнг ўз фойдасини олади ёки энг камида ҳеч нарса йўқотмайди.
Англиялик масъул шахсларни Жазоирга ташриф буюрган вақтда, Англияни Мали масаласи бўйича тутган ўрни. Бу ҳарбий аралашувга нисбатан чапдастлик мавқеи бўлиб, шу вақтни ўзида Жазоирга ҳарбий аралашувни рад этиш учун қўллов кўрсатишдан иборат эди. Англияни Жазоирдаги элчиси Мартин Роббер – "Мана шундай ўта қийин босқичда Буюк Британия Жазоир томонида туради"-деди ва яна "Буюк Британия муаммони тинч йўл билан хал этишлик мумкин бўлса уни олқишлайди" деб қўшимча қилди (ал-Хабар газетаси 22.06.2012). Англиянинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича давлат котибининг парламентдаги ўринбосари Алистер Берт 23.06.2012 йил уч кунлик ташриф билан Жазоирга келди, у ерда Берт Малининг шимолидаги вазиятни ўрганди ва жазоирлик расмий шахслар билан муносабатларни мустахкамлади. "У Мали шимолидаги қўзғолоннинг муаммоларини бартараф қилишликда ҳарбий аралашувни инкор қилаётган Жазоирнинг позициясини бахолади. У Сохиль минтақасидаги тўқнашувни келишув йўли билан ечилишликни Буюк Британия ҳам қўллаб-қувватлайди" деди (Жазоир рўзномаси "ас-Салям ал-Яум" 24.06.2012). Бутефлика бошқараётган Жазоир, Мали шимолидаги ишларга ҳарбий аралашувга кириб қолишни Англия хоҳламайди, чунки бунинг оқибатида Америкада, Жазоирга босим ўтказишлик учун имконият туғилади ва шу билан бирга бу юртга ўзини таъсирини ёйишлик учун дастлабки қадамларини ташлаши мумкин бўлади. Ва табиий бу нарса Жазоир ва умуман Шимолий Африкада Англиянинг таъсирига қарши бўладиган ишдир.
Англиянинг бундай чапдаст мавқеи Бутефликада ҳам ўз аксини топди, ва шунинг учун ҳам Жазоирнинг баёнотида, бир томондан аралашувни хоҳламаётгани ҳақида гапирилса бошқа томондан эса, аксинча, аралашувга хоҳиш борлигини гапирмоқда. Уларнинг баёнотида сиёсий ечим ҳақида ҳам гапирилади ва шунингдек Мали шимолида терроризмга қарши курашишлик ҳақида ҳам гапирилади. Бунинг натижасида мамлакатнинг расмий мавқеида ноаниқлик кузатилмоқда, чунки баёнотда айтилиши бўйича ҳарбий аралашув айниқса туареглар учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин ва шунинг учун ҳам сиёсий ечим албатта зарур бўлиши айтилади.
Ва шу билан бирга унда терроризмга қарши ҳарбий ечим бўлиши зарур деб таъкидланади. Жазоирнинг ТИВнинг матбуот котиби Аммор Балонийнинг баёнотида шундай дейилади:
"Биз, куч ишлатишда эхтиёткорлик бўлиши шарт деб ҳисоблаймиз. Бу зарур, чунки қонуний талабга эга бўлган Мали аҳолисидан бўлган туареглар билан ҳамда минтақага хавф солаётган хавф-хатарнинг манбаси бўлган ва асосий мўлжал бўлган террористик гурух ва наркотик савдогарларини ўртасини ажратиб, ҳар қандай тушунмовчиликлардан чап бериш керак бўлади". (АФР "Агентства Франс-пресс" 30.10.2012й)
Шунинг учун ҳам Жазоир ҳудди инглизлар қилаётгандек, ўртани ушлашликка ҳаракат қилмоқда, чунки Америка ва Франция ўртасидаги кураш давом этаверсаю ва бу кураш Жазоирдан олисда бўлса. Хозирги ўзининг сиёсатида Англия Америка билан очиқ тўқнашувдан олиб қочиш принципини қўллаяпти ва вазият туғилиб қолди дегунча ҳар-хил йўллар билан Американинг ҳаракатларига тартибсизлик ва бузғунчилик киритиб боряпти. Ҳудди шунингдек Жазоир ҳам, Мали шимоли хусусида Францияга қўпол суратда қарши чиқяпти, ҳатто Франция президентининг ташрифини ҳам кейинга суриб қўйди.
Бироқ шу билан бирга Жазоир Американинг босимига қандайдир хайрихоҳлик билдирмоқда. Жазоир Франция президентини ташрифини кейинга сургандек, Американинг вазирини ташрифини кейинга суролмаяпти. Эхтимол, Жазоирнинг Американи рози қилишлиги Франция президенти Франсуа Олланднинг ташрифини кейинга суришлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жазоир ушбу воқеа ривожида Францияга нисбатан кескин мавқеда бўлиб,Америкага нисбатан эса ўз баёнотларида юмшоқликни кузатса бўлади.
2. Францияга тегишли масалада, Малидаги тўнтариш оқибатида унга халокатли зарба берилди. Бу масала у учун ҳаёт-мамот масаласи бўлиб қолди. Агарда у Малида ўз нуфузини қайтара олмаса, унда Африкадаги таъсиридан аста-секин мосуво бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам у Мали давлатини ўз таъсири остига қайтаришлик учун ҳалқаро ҳарбий аралашув устида фаол иш олиб боряпти. У Мали жанубида Америка малайлари ҳокимиятда қолишлигини, шимолида эса шунга ўхшаш давлатни вужудга келишини хоҳламайди, бундай бўладиган бўлса унинг учун мамлакатда мавжуд бўлган ўз нуфузини қайтаришлиги қийин бўлади. Мана шу сабабдан Франция Мали шимолида ҳарбий аралашувга шошилаяпти, чунки 23.02.2012 йилда Америка ёллаган кичик офицерлар томонидан содир этилган ҳарбий тўнтариш натижасида, унинг бу давлат устидан бўлган нуфузига қаттиқ зарба етди. Мали ва унинг шимоли масаласини еча олмаса, Францияни бутун минтақа устидаги нуфузи йўқолиб бораверади, шунинг учун ҳам Франция жон-жахди билан Хавфсизлик кенгашини Малига ҳарбий аралашувга тааллуқли резолюциясига эришишликка ҳаракат қилмоқда ва яна минтақадаги давлатлар, жумладан Жазоир билан алоқалар олиб бормоқда .
Жазоирда бўлган учрашув вақтида Францияни позицияси, ҳарбий аралашувга кучли истак билдириш бўлди, аммо Жазоир ўз томонидан бу позицияга розилик билдирмади. Жазоирнинг "ал-Хабар" газетаси 31.20.2012 йилда француз газетаси "Канор аншене"дан келтириб шу ҳақида хабар бердики ,"Франция президенти Олландни ноябр ойида Жазоирга қилишлиги режалаштирилган сафари, Жазоир президенти Бутефлика илтимосига биноан ноябр ойидан декабр ойига кечиктирилди". Газетани белгилашича "Елисей саройи 1961 йил 17 октябр ходисасини қонли деб тан олиши ва ТИ вазири Лоран Фабиус ҳамда ИИ вазири Мануэль Вальсларни ташрифлари каби ишлар билан Франция Жазоирга дўстлик белгиларини жўнатмоқда". Олланднинг маслахатчилари орқали газета "Олланд Бутефликани Мали шимолини назорат қилаётган ҳарбий исломий гурухлар олдида ҳаракатсиз турмасликка кўндиришга умид қилмоқда" деб хабар берди. Шу нарсаларга қарамасдан Жазоир ўзаро тушунишлик билан жавоб бермаяпти. Шундай қилиб Франциянинг диққат марказидаги масала Малидаги ўз нуфузини тезроқ қайтаришлик бўлиб қолган. У, бу нарсанинг амалий йўли деб Мали шимолига ҳарбий аралашувни ва босиб олиб кейин жанубга йўналиш олиб ва бу ғалабадан фойдаланиб, Мали жанубидаги ўз одамларини Франциянинг олдинги чизиғи сифатида ҳаракатланишларини таъминлайди, деб ҳисоблайди.
3. Америкага тааллуқли. Америка Мали жанубидаги ўз одамларини қўллашлик мақсадида ҳарбий аралашувни хоҳлаётган бўлса-да, бироқ бу ишни қилишга у шошилмаяпти. Мали муаммосидан у, Жазоирни ўз таъсири доирасига қўшиб олишга юзланган ва эхтимол у ўзи ном қўйган "терроризм"га қарши курашда ҳудди Жанубий Осиёдаги Толибонга қарши урушдаги Покистоннинг ишига ўхшатиб, Жазоирни Африкадаги бошланиш нуқтаси сифатида қабул қилишни хоҳламоқда.
Шунинг учун у Мали бахонасида, Жазоирдаги ҳаракатларни кучайтирди ва мухокамалар Малига қараганда, кўпроқ бошқа масалаларда марказлашмоқда. Бошқа ибора билан айтганда, хозирда Американи Малининг шимолига ҳарбий аралашишни ўрнига, Африкадаги бошланиш нуқтаси бўладиган Жазоирга ўз нуфузини сингдиришлиги кўпроқ қизиқтирмоқда. Ҳарбий аралашув эса Америка сиёсатига тўғри келса ҳам, бироқ Америка бундан Жазоирга ўз нуфузини сингдиришлик сифатида фойдаланиб қолмоқда.
Шунингдек шу вақт ичида Америка ҳарбий аралашувни жиддий ёқламагунча, Францияни бу масалада самарали роль ўйнашини хоҳламаяпти.Американинг расмий шахслари билан Жазоир ўртасидаги мулоқотга тааллуқли масалада, сиртдан гўё Мали шимолининг муаммосини мухокама қилинаётгандек қилиб кўрсатилади, ҳақиқатда эса бунда Жазоир билан бўладиган алоқаларни ўрнатишлик мухокамаси олиб борилмоқда. Бу нарса уларнинг Жазоирга охирги ташрифларини натижасида намоён бўлди.
29.10.2012 йили Америка давлат котиби Хиллари Клинтон Жазоирга ташриф буюриб ва президент Абдулазиз Бутефлика билан учрашув ўтказди. Жазоир президенти билан учрашувдан сўнг, Хиллари Клинтон баёнотида бундай деди: "Биз мустахкам икки томонлама муносабатларимизни мухокама қилдик, ва ўтган хавфтада Вашингтонда бўлиб ўтган стратегик мулоқотлар бўйича чиройли форум ўтказилди, деб бахоладик. Биз минтақадаги вазият бўйича жуда чуқур мухокамаларни ўтказдик ва хусусан Мали шимоли хусусида ҳам". (француз маълумот агентлиги "Франс-Пресс", "Рейтер" маълумот агентлиги 30.10.2012 йил).
Хиллари Клинтон Жазоир билан икки томонлама муносабатлар ва у билан стратегик мулоқот хусусида гапирди. Кейин эса у минтақага тааллуқли ва хусусан Мали шимоли тўғрисида чуқур мулоқотлар бўлганини эътироф этди. Бу учрашувларнинг биринчи навбатдаги мақсади бу Жазоир эди. Сўнгра эса Малидаги вазият. Бу биринчи навбатдаги Жазоирга бўлган қизиқишлик Хиллари Клинтоннинг ўз ёрдамчиси Элизабет Жонсни, масъул шахслар билан музокараларни давом эттиришлик учун қолдирилиши, Америка шу ташриф мобайнида ва Американи давлат котибасининг ёрдамчиси якунига етказиши керак бўлган ишларнинг мавжудлигини далолати бўлиб турибди. ТИВ нинг матбуот котиби Аммор Балоний бу ишларга нисбатан бундай деди:
"Жазоирнинг ТИ вазири Мурод Меделси ва Америка давлат котибасининг ёрдамчиси Элизабет Жонсни ўртасидаги бўлиб ўтган музокараларда, Америка Жазоир стратегик мулоқотларнинг доирасидаги биринчи босқичда қайд қилинган натижаларни бахолашлик имконини берди ва бир қатор махаллий масалалар бўйича маслахатлашувларни чуқурлаштирди". (Жазоир маълумот агентлиги 01.11.2012 йил)
Америка Франция минтақага аралашув бўлган ечимида асосий рольни бажаришини хоҳламайди ва у ердаги ҳарбий масалаларни ечишда унинг ёрдамини ҳам хоҳламайди, чунки Америка аввалдан Малида ва умуман минтақада Франциянинг нуфузини йўқотишликни мақсад қилган.
Бугунги кунда биринчи навбатда Американи қизиқтираётган нарса бу Жазоир ва у ерда Американинг нуфузини ёйилишлиги. Мали шимолининг масаласи бўйича Америка томонидан Жазоирдан минтақада фаоллашишлик бахонасида фойдаланилади. Америка шу мақсади амалга ошиши устида ишламоқда ва бундай воситаларнинг энг ёрқини бу Жазоир билан стратегик ҳамкорлик тузиш йўлидаги фаолияти бўлади ва бу нарсани у Покистон, Афғонистон, Ироқ, Туркиялар билан бир пайтлар амалга оширган. Шунинг учун Америка Жазоир билан ҳамкорликни пайдо қилишлик йўналишида мулоқот олиб бормоқда ва бу нарса ўз навбатида бу мамлакатда хавфсизлик борасида ҳарбий ҳамда иқтисодий сохаларда ҳамкорлик қилиш орқали ўз нуфузини пайдо қилишликни режалаштирмоқда.
4. Жазоирнинг кўпчилик аҳолиси уларнинг мамлакатлари Америка нишонига айланганлигини тушунишади. Жазоирнинг "ал-Хабар" газетаси 29.10.2012 йилги сонида пойтахтдан 2000 км жануб томонда жойлашган Таманрассетдаги туарег қабиласидан бўлган таниқли одамни сўзларига таянган холда, унинг Мали шимолига ҳарбий аралашувга батамом норози эканлигини келтириб, бу "Сахрода ҳарбий база барпо бўлишлиги олдидан"лигини хабар берди. Шу газета Ахкар туманидаги парламент депутатларидан бирининг сўзларини келтирди :"Америка ва Франция томонидан талаб қилинаётган чет эл аралашуви кўп муаммоларни пайдо қилади ва биз Ахкар тумани сенаторлари Жазоирдан чет эл аралашувига қарши ўз позициясида сабот билан туришликни талаб қиламиз".
Шунингдек "Анадолу" турк ахборот агентлиги 31.10.2012 йил сонида муқаддам алоқа вазири ва ҳукумат матбуот котиби лавозимини эгаллаган Абд ал-Азиз Рахобийни сўзларини келтирди: "Америкаликлар Жазоирдан Афғонистон ҳудудида Толибон ва ал-Қоида ҳаракатига қарши олиб борилган ҳалқаро урушда Покистон ўйнаган ролга ўхшаш рол ўйнашни талаб қилишлари мумкин", дея тушунтириб ва яна "Жазоирдан ахборот қўлловини кўрсатишликни талаб қилишлик ёки самолётлар учувини енгиллаштиришни сўрашлиги мумкин".
Шуларнинг барчаси баробарида Жазоир Америка билан бўлган алоқаларида ҳудди Англия қилаётгандек мослашишликдан келиб чиқиб, ўзини эгилувчанлигини намоён этмоқда. Албатта Америка буни тушуниб турибди, аммо бундай мослашув иқтисодий чораларни қўллашлик йўли билан ўзига ром этиш, терроризм билан қўрқитиб ва бошқа босим ўтказиш услублари билан ҳамкорлик сари ташланган биринчи қадам, деб ҳисоблаётган бўлишлиги мумкин. Ҳар қандай холатда ҳам бундай мослашувлик сўнги ойларда Жазоирга ташриф буюрган америкалик масъул шахсларни ташрифлари мобайнида очиқ сезилиб турибди. 2012 йилнинг сентябр ойида Жазоир ташқи ишлар вазири Мурод Меделсини Вашингтонга қилган ташрифи вақтида Америка – Жазоир алоқаларини ривожланиши ва минтақадаги таранглик ўчоқларига тааллуқли масалаларида икки томонлама маслахатларда қониқиш хосил қилишлигини айтиб ўтди. Жумладан "Терроризмга қарши курашда маълумот, технологик ва жихозланиш воситалари билан лозим бўлган шароитни тўлалигича таъминлаш хусусида Сохил давлатлари ва Қўшма Штатлар қўшилиб ҳамкор давлатлар ўртасида мувофиқлаштиришлик ва ҳамкорлик алоқалари мавжуд",-деди. У Жазоир ва Вашингтоннинг ҳарбий ва иқтисодий сохасидаги ҳамкорлигига, жумладан Қўшма Штатларнинг 2011 йилдаги 17 млрдлик савдоси билан Жазоирнинг савдодаги биринчи ҳаридори сифатида эътиборини қаратди. (Жазоир ахборот агентлиги 01.11.2012й). Мана шу агентлик икки давлат ўртасидаги стратегик мулоқотни иккинчи йиғилиши келаси йили Жазоирда бўлишлигини хабар қилди. Клинтоннинг сафаридан бир кун олдин 28.10.2012 йили Жазоир ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотидан сўнг, бу янада тушунарли бўлиб қолди.
Бу баёнотда, "Клинтоннинг сафари, 2012 йил 19 октябр куни Вашингтонда бўлиб ўтган Америка – Жазоир стратегик мулоқотини биринчи босқичи доирасида бўлмоқда ва икки давлат ўртасидаги сиёсий йиғилишларга сезиларли туртки берди" дейилинган.
Баёнотда шунингдек, "Икки давлат ўртасидаги музокаралар, иқтисодий ҳамда хавфсизлик сохасидаги ҳамкорликни мустахкамлашлик ва минтақавий ҳамда ҳалқаро долзарб масалалар атрофида бўлиб ўтди", дейилинади. (Американинг "UPI" ахборот агентлиги 21.10.2012 й.)
5. Бизларни Жазоир, Мали ва бошқа мусулмон мамлакатлари Халифалик йўқлиги сабабли йирик давлатлар ўзаро кураш олиб борадиган жойга айланиб бораётганлиги ташвишга солмоқда.
Бу имонсиз мустамлакачи давлатлар мусулмон мамлакатларида ўз нуфузини ёйишлик учун ўзаро кураш олиб боришиб, бойликларни талашиб, Халифалик давлатини барпо қилишлик билан ўз динларига ва ундан келиб чиқадиган тузумни ҳаётга татбиқ қилишликка йўл қўймасликка интилмоқдалар.
Мусулмон ҳалқлари ҳар қандай чет эл аралашувларини рад қилишларига қарамай, мамлакатдаги мавжуд режимлар ажнабий аралашуви масаласида рози бўлиб, уни қабул қилишликка тайёр. Бунинг устига бу режимлар имонсиз мустамлакачи давлатларга дўстлик белгиларини намоён этишмоқда, чунки ўз конституциялари ва тузумлари билан Ғарбга боғлиқлик холатида барпо бўлишган, Ғарб эса шу асосга мувофиқ ҳаракат қилишлари учун режим бошқарувчиларини тайинлашади. Улар шу давлатга малай ва боғлиқ бўлишлик учун тайёргарликдан ўтганлар, токи бу режимлардан уларнинг конституциясидан ва уларнинг урфида мавжуд бўлган ҳукумат бошқарувидан халос бўлинмас экан, мусулмон мамлакатлари бу давлатлар орасидаги кураш майдони бўлиб қолаверади.
Тарихдан маълумки, Усмонийлар бошқаруви даврида Жазоир Халифалик давлатини вилоятларидан бири бўлиб, Америка ҳар сафар ўз кемалари бу вилоят сув ҳудудидан сузиб ўтган вақтда солиқ тўлар эди. Америкаликлар архивида шундай маълумотлар бор: "Америка ўз асосчиси ва биринчи президенти бўлган Жорж Вашингтон номидан Жазоир волийси Хасан Пошшо билан 05.09.1795 йилда келишувга қўл қўйган. Бу келишувда Америка ҳар йили ўз кемалари Жазоир вилояти ҳудудидаги сувдан сузиб ўтишлиги эвазига 12 минг олтин лира тўлашлик ва яна 1793 йили октябр ва ноябр ойларида биринчи маротаба сузиб ўтган 11 Америка кемаларини Халифалик денгиз кучлари асрга олган америкалик махбусларни озод қилишлик эвазига дархол 642 минг олтин лира тўлашлик мажбуриятини олган". Жазоир Халифалик давлати таркибидаги вилоят бўлган вақтда, Американи унга нисбатан муносабати мана шундай бўлган. У вақтда Америка Жазоирда ўз нуфузига эга бўлишлигини ўйлашлик у ёқда турсин, ҳатто Жазоир тарафидан бўладиган ғазабдан қўрқар эди.
Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ишонувчи ҳар бир мусулмоннинг бурчи, Умматга азизлик ва ғалабани қайтарадиган, Роббисини розилигига етаклайдиган Халифалик давлатини барпо қилишликдан иборат бўлиб, бу инсоният яхшилиги учун чиқарилган энг яхши Умматдир. Бу — бизнинг Умматни шараф ва ғалабага элтувчи манбадир.
وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ
Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. [22:40]
27. Зул-Хижжа. 1433 й. х.
12.11.2012 й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми