ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(71-бўлак)
БАЛОГА САБР ҚИЛИШ
(мавзунинг тўртинчи қисми)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳар бир мусулмон, хусусан даъватчи ўзига бир назар солсин, агар бирор қаттиқ балога йўлиққан бўлса, Аллоҳга ҳамд айтсин ва агар балога йўлиқмаган бўлса ёки балоси енгил бўлса, билсинки динида енгиллик қиляпти, демак, вазифаларини қаттиқроқ бажариши, Аллоҳга бўлган итоатини кучайтириши ва йўлини тўғрилаши керак, бундан ташқари, у ҳар хил бўлмағур сабаб ва баҳоналар билан ўзини оқламасин. Чунки қиёмат кунидаги тарози бу баҳоналар билан оғир бўлиб қолмайди, балки аксинча енгиллашади ва худди мана шу сабаб ва баҳоналар ҳақиқат олдини тўсиб қўядиган гуноҳдир.
Бало ва азоб инсоният ёмон кўрган нарса бўлса ҳам, лекин уни Аллоҳ Таоло Ўзининг яхши кўрган солиҳ бандаларига туширадики, бу Аллоҳнинг бандаларига бўлган фазли ва карамидир. Кимники Аллоҳни деб мартабаси паст бўлса, бало ва азобларга сабр қилгани учун Аллоҳ уни мартабасини баланд қилади, кимники гуноҳлари кўп бўлса, янада зиёдалашиб боради.
«Бақара» сурасида Аллоҳ Таоло айтадики:
وَعَسى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَعَسَى أَنْ تُحِبُّوا شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَكُمْ
– “(Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин”. (Бақара:216)
Абу Ҳурайра ривоят қиладики: Расул с.а.в. айтдиларки: «Кишининг Аллоҳ олдида бир мартабаси бўлади, киши унга қилган амали билан ета олмайди. Аллоҳ у кишини ёмон кўрган нарсаси билан балолайдики ўша сабабли киши мартабага етади». Расул с.а.в. айтадики: «Мўминларнинг эркагию аёлига доимо бало тушиб туради, яъни уларнинг ўзларига, болаларига ва молига тушади. Аллоҳга йўлиққан вақтда эса, уларнинг гуноҳи бўлмайди».
Бало ва азоб ёмон иш бўлиб, даъватчи унга йўлиқиши табиийдир. Аллоҳ Таоло даъватчини сабр-тоқатли бўлишга буюрди. Кимки Аллоҳнинг буйруғига итоат этиб, бало ва азобга сабр қилса, ёмонни яхшига, озорни неъматга айлантиради. Сабр яхшиликларнинг энг катта эшиги бўлиб, мусулмон киши унга орқасини ўгирмаслиги керак, акс ҳолда ўзи муҳтож бўлиб турган катта яхшиликни йўқотади. Абу Саъийд ривоят қиладики: Расул с.а.в. айтдилар: «Ким яхшилик сўраса, Аллоҳ яхшилик берур, ким сабр сўраса, сабрли қилур ким бойлик сўраса, бой қилиб қўюр, сизларга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ туҳфа йўқдир».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
16.05.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ