«Қайсар қонуни» жинояткорлар учун нажот бўлса, АҚШ учун Суриядаги ҳукмронлигини мустаҳкамлашдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
«Қайсар қонуни» жинояткорлар учун нажот бўлса, АҚШ учун Суриядаги ҳукмронлигини мустаҳкамлашдир
Устоз Аҳмад Муоз қаламига мансуб
Дунёдаги, хусусан, араб минтақасидаги воқеа-ҳодисаларни кузатиб бораётган ҳар бир киши АҚШ маъмуриятининг Суриядаги Асад режимини авайлаб эҳтиёт қилаётганига гувоҳ бўлади. Бунинг иккала тараф билан боғлиқ сабаблари бор. Масалан, Американинг Суриядаги нуфузини мустаҳкамлаган, Англиянинг у ердаги нуфузини эса, чиқариб юборган Ҳофиз Асаддир. Бундан ташқари, Сурия Ислом оламида муҳим стратегик жойлашувга эга давлат, шунинг учун бу Америка учун халқаро сиёсатда кузир карта ҳисобланади.
АҚШ Иккинчи Жаҳон урушида иттифоқчилари билан ғалаба қозониб, кейинчалик Совет Иттифоқи қулаши ортидан халқаро саҳнада рақибсиз биринчи давлатга айлангач, унинг сиёсати кризисларни идора қилишдан иборат бўлди. Бошқача ибора билан айтганда, Америка ўзининг ишларидан бирортасида ёки нуфузи остидаги минтақа ишларида бирор муаммо ёки кризисга учраса, уларни ечиш ва ҳал этишга ҳаракат қилмайди. Балки бу муаммо ва кризисларни бошқаради, улардан самара олади ва ўз манфаати йўлида фойдаланади… Бу нарсаларнинг мусибатлар, қурбонлар ва ҳалокатларга сабаб бўлаётгани уни қизиқтирмайди.
Сурия масаласида ҳам шундай бўлди ва бўлмоқда.
Мавзумизга киришишдан олдин айрим муҳим бекатларга тўхталишга ва буларга нисбатан АҚШ маъмурияти қандай муносабатда бўлганини ўрганишга ҳаракат қиламиз. Чунки баъзи воқеа-ҳодисалар борки, улар бир-бирига яқин бўлиб, уларни диққат-эътиборимиздан четда қолдирмай, хотирламоғимиз керак. Токи, Американинг ўз малайи Асад жиноятларини нопок тарзда идора қилганини, кейин уларни ҳаспўшлаб, фаол бўлмаган халқаро қонунларга ҳавола қилганини билайлик. Зеро, халқаро суд-қонун ва уларнинг минбарларини ҳукмрон давлатлар назорат қилади.
Америка идора қилган жиноятлардан биринчиси, собиқ Ливан бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилиши жинояти бўлди. Ўшанда айни жиноят бўйича Америка бошқа давлатлар билан биргаликда халқаро суд бошлади. Судда энг кўп таъсирга эга давлат Америка бўлди, чунки судни Америка молиялаштирди. Бинобарин, суд жараёнини бошқариб, ўзининг малайини айбловдан халос қилишга ва қонга беланган қўлларини «тоза» қилиб кўрсатишга муваффақ бўлди. Токи, Ливандаги малай режим унинг манфаатига хизмат қилишда ва мусулмон юртлари ичида сиёсий муҳим саналган айни минтақадаги нуфузини мустаҳкамлашда давом этсин.
Жиноятлардан иккинчиси, Асад режимининг Ғута ва Идлиб яқинидаги Хон Шайхунда бир неча бор кимёвий қурол қўллаши жинояти бўлди. Америка бутун дунёни даҳшатга солган бу жиноятни бошқаришга шошилиб, жинояткорни жазолаш йўлини ўйлаб топди… Яъни, халқаро миқёсда Асад режимига шу даражада дўқ-пўписалар, таҳдидлар қилиндики, натижада, ҳамма бу режимни тамом бўлди, деб ўйлади ва жазолаш иши Америкага топширилди. Кимёвий қуроллар қўлланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тўла Америкага топширилиб, айбдорни жазолашга у жавобгар бўлгач эса, айбдордан ўша кимёвий воситаларни топширишни талаб қилиш билангина кифояланди, холос! Бу билан Америка ўз малайлари ҳатто энг жирканч ва даҳшатли жиноят содир этишса ҳам, улардан асло воз кечмаслигини намойиш қилди.
Бугун биз қонхўр Асад режими қамоқ лагерларидаги мавжуд маҳбуслар иши билан боғлиқ янги саҳнага гувоҳ бўляпмиз. Маҳбусларнинг сони юз мингдан зиёд экани ва уларнинг аксари ўлдириб юборилгани ҳаммага маълум. Айни жиноят олдида Америка ўзининг малайини бундай мушкул аҳволдан – ҳатто аввалгидек нопок йўл билан бўлса ҳам – қутқаришни ўзининг вазифаси, деб билади. Бир вақтнинг ўзида, айни иш баҳонасида нопокликда аввалги ишлардан қолишмайдиган бошқа ишларни ҳам ёпди-ёпди қилиб олмоқчи. Натижада, Америка Асад режимини боши берк кўчадан албатта чиқариб қоладиган «қайсар қонуни», деган романтик фильм ишлади. Эҳтимол, ўқувчига бу гап ғалати туюлар. Аммо Ҳаририйнинг ўлдирилиши иши қандай ёпилганини, кимёвий қурол иши қандай бостирилганини азиз ўқувчимиз эсласа, ушбу «қайсар қонуни»ни ўйлаб топиш Американинг навбатдаги макр-ҳийласи эканини англаб етади. Зеро, яқинда Асад режими Россия ҳукмронлиги остидан ҳам чиқарилади. Чунки русларнинг роли тугади, энди уларнинг Суриядан чиқариш пайти келди. Шунингдек, Эрон назорати ҳам олиб ташланади. Чунки Эрон режимни ҳарбий жиҳатдан қулашини олдини олишдаги ўз вазифасини ўтаб бўлди. Унинг ҳам чиқиб кетиш вақти келиб қолди. Шу билан, Америка Суриядаги сиёсий ва ҳарбий нуфузини яна мустаҳкамлаб олган бўлади. Биргина маҳбуслар иши қоляпти. Бу масалани ошкор қилишга, режимни уларни ўлдириб юборишда айблаб, жазога тортишга тўғри келяпти. Бу ишда ахборот воситалари орқали ёлғон, уйдирма ва чалғитувчи хабарлар тарқатилмоқда. Ҳақиқатдан ҳам уларнинг ўлдирилаётгани ва улар хотирага айлангани акс этган суратлар сиздириб чиқарила бошлади ҳам. Қачон Америка бу иш ўзининг қўлида эканидан хотиржам бўлса, ўшандагина уни ҳам ёпиб юборади. Унга қадар бу ишдан имкони борича самарали фойдаланиб олишни хоҳлайди.
Жинояткор Америка мана шу. У бизнинг азоб-уқубатларимиздан ва унинг қонхўр малай режими қўли билан оқизилган фарзандларимиз қонларидан фойдаланмоқда… Қўзғолончилар орасидаги баъзи кишилар ва қўзғолонга мансуб баъзи кимсалар бўлса, ҳамон бу давлатдан сиёсий ечим талаб қилиб, уни халоскор деб ўйлашяпти!
Америка сиёсати ҳамда услуб ва воситалари мана шу. Унинг барча жиноятлари каттаю кичикка яққол маълум бўлганига қарамай, у ўз нуфузини ҳимоя қилиш, Суриядаги малайини сақлаб қолиш учун мана шу сиёсати, услуб ва воситаларини ҳамон қўллаяпти. Ҳаммани елкасига миниб олиб, жинояткор ва тоғут режимларни ҳимоя қиляпти, ёлғон ишлатяпти, макр қиляпти, халқаро тизим ва қоидалардан ўз лойиҳаларига хизмат қилиш ва нуфузини сақлаб қолиш йўлида фойдаланяпти. Унинг малай режими мана шу. Бу қонхўр режимни жиноятлари учун Америкадан жазолашни талаб қилиш ёки кутиш ғирт нодонликдир. Уни жазолашда Америкадан ёрдам олиш, хорликдир. Чунки бу жиноятларни расман ҳимоя қилган Америка. Демак, Асад жиноятчилари билан бир қаторда унинг ҳам қўллари қонга беланган!
Хуллас калом, Аллоҳ сиз Шом аҳлининг ажрини, сабрини зиёда қилсин. Унинг Ўзи сизга ёр бўлсин. Мен буюк Аллоҳдан мусулмон фарзандларимизга қарши жиноят қилганлардан интиқом олиб, уларни қаттиқ азоблашини сўрайман. Сизга Росулуллоҳ ﷺнинг
«اتَّقُوا فِرَاسَةَ الْمُؤْمِنِ، فَإِنَّهُ يَنْظُرُ بِنُورِ اللَّهِ»
«Мўминнинг фаҳм-фаросатидан қўрқинглар, чунки у Аллоҳнинг нури билан боқади», деган ҳадисларини хотирлатай. Токи, душманингизни ғоят катта макр-найранг ишлатаётганини, бунинг учун сизни адаштириш ва алдашдан фойдаланаётганини англаб етинг. Бас, ўзингизга қандай фитналар тўқилаётганини кўриш учун Аллоҳнинг нури билан қаранг ва ўзларингиздан олдингилардек бўлманг. Зотан, сизда ўйинларни тушуниб олиш учун фаҳм-фаросат йўқ эмас. Оммавий ахборот воситаларининг ғаразли чақириқлари ва баёнотлари тузоғига илиниб қолишдан сақланинг, уларга қулоқ солсангиз, сизни Америкага ва унинг қайсари, қонунлари ва тизимларига ишонадиган кимсаларга айлантириб қўяди. Росулуллоҳ ﷺнинг
«لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»
«Мўмин киши битта тешикдан икки марта чақтирмайди», деган сўзларини ҳар доим эсда тутиб, дилларингизни Аллоҳдан ўзгага боғламанг. Чунки бу дунёда Америка ва унинг малайлари зулмидан сизни қутқариб, сиз учун улардан интиқом оладиган ҳам, охиратда уларни қаттиқ азоблайдиган ҳам Жаббор Аллоҳдир.
﴿يَوْمَ نَبْطِشُ الْبَطْشَةَ الْكُبْرَى إِنَّا مُنتَقِمُونَ﴾
«Биз бир куни (уларни албатта) даҳшатли ушлаш билан ушлаймиз, чунки, Биз интиқом олгувчидирмиз» [Духон 16]
Роя газетасининг 2020 йил 8 июл чоршанба кунги 294-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!