| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари

Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари

By htadmin
09.11.2019
1176
0
Share:

Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари

1

(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Туркумимизнинг кўпхотинлик мавзусини якунлаганимиздан сўнг янги мавзу билан таништириб боришни бошлаймиз. Ушбу янги мавзу Расулуллоҳ с.а.в. нинг уйланишларидир.

Аллоҳ Таолонинг ушбу ояти:

فَانكِحُوا مَا طَابَ لَكُمْ مِنَ النِّسَاءِ مَثْنَى وَثُلَاثَ وَرُبَاعَ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلَّا تَعْدِلُوا فَوَاحِدَةً أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ

– “Сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар (улар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг) ёки қўл остингиздаги чўри билан (кифояланинг)”,           (Нисо:3)

ҳижрий саккизинчи йилнинг охирларида, Расулуллоҳ с.а.в. ҳамма хотинларига уйланганларидан сўнг нозил бўлди. Бу оят нозил бўлган вақтда Расулуллоҳ с.а.в. тўрттадан кўпроқ аёлга уйланган эдилар. Улардан бирортасини ҳам тарк этмасдан, барчалари билан яшайвердилар. Чунки тўрттадан ортиқ аёлга уйланиш Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзларига хос – бошқа мусулмонларга хос бўлмаган – хусусиятларидир. Расулуллоҳ с.а.в.нинг тўрттадан ортиқ аёлга уйланганлари ва хотинларни тўрттага чеклаган оят нозил бўлганидан кейин ҳам улар билан яшаганликлари, тўрттадан ортиқ аёлга уйланиш Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзларига хос хусусият эканини билдиради. Расулуллоҳ с.а.в.нинг қилаётган амаллари айтаётган сўзларига зид бўлмайди. Агар сўзлари ва амаллари ўртасида зиддият пайдо бўлса, амаллари ўзлари учун хос ва сўзлари бутун Умматга умумий бўлади. Чунки усул илмида: «Расулуллоҳ с.а.в.нинг феъллари Умматга хос бўлган сўзларига зид бўлмайди, балки ўзларига хос бўлади», деган қоида бор (яъни Расулуллоҳ с.а.в.нинг феъллари Умматга хос бўлган сўзларига зид бўлса, бу феъл у зотнинг ўзларига хос феъл бўлади). Чунки Расулуллоҳ с.а.в.нинг буйруқлари Умматга хос бўлиб, у буйруқлар хусусан у зотга сўз ва амалларда намуна олиш билан эргашишни тақозо этган далиллардир. Демак, умумийлик хосга асосланади. Шунинг учун Умматга буюрилган ишга зид бўлган бу ишдан намуна олиш мумкин эмас. Зеро, Расулуллоҳ с.а.в.нинг тўрттадан кўп хотинга уйланишлари ва ўзини ҳадя қилган аёлдан баҳраманд бўлишларини Қуръони Карим оятлари айтиб ўтган. Аллоҳ Таоло дейди:

يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَحْلَلْنَا لَكَ أَزْوَاجَكَ اللاِّتِي آتَيْتَ أُجُورَهُنَّ وَمَا مَلَكَتْ يَمِينُكَ مِمَّا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَيْكَ وَبَنَاتِ عَمِّكَ وَبَنَاتِ عَمَّاتِكَ وَبَنَاتِ خَالِكَ وَبَنَاتِ خَالاَتِكَ اللاِّتِي هَاجَرْنَ مَعَكَ وَامْرَأَةً مُؤْمِنَةً إِنْ وَهَبَتْ نَفْسَهَا لِلنَّبِيِّ إِنْ أَرَادَ النَّبِيُّ أَنْ يَسْتَنكِحَهَا خَالِصَةً لَكَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ قَدْ عَلِمْنَا مَا فَرَضْنَا عَلَيْهِمْ فِي أَزْوَاجِهِمْ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ لِكَيْلاَ يَكُونَ عَلَيْكَ حَرَجٌ

– “Эй пайғамбар, албатта Биз сиз учун ҳаққи-маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ сизга (жангу жадалларда) ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, сиз билан бирга ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини ва аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини ва холаларингизнинг қизларини, яна (ҳар қандай) мўмина аёлни – агар у ўзини пайғамбарга ҳадя этса-ю, пайғамбар уни (ҳаққи-маҳрини бермай) ўз никоҳига олишни истаса, (мазкур аёлларнинг барчасини Биз сиз учун) ҳалол қилдик. (Ўзини ҳадя этган аёлга ҳаққи маҳрини бермасдан уйланиш ижозати) мўминлар учун эмас, холис сиз учундир. Биз (мўминларга) жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимиз эса аниқ маълумдир. Токи сизга танглик бўлмаслиги учун (Биз сизга мазкур имтиёзларни бердик)”.     (Ахзоб:50)

Бу оят:

خَالِصَةً لَكَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ

– “(Ўзини ҳадя этган аёлга ҳаққи маҳрини бермасдан уйланиш ижозати) мўминлар учун эмас, холис сиз учундир”,        (Ахзоб:50)

деяпти. Оятдаги «холис» сўзи ўзидан олдинги жумла маъносини таъкидлаш учун келган сўз ўзагидир. Яъни маъноси: «Сизга рухсат этилган ушбу иш фақат сиз учун холис қилинди». Бунинг ўзидан олдин келган барча ишларни Расулуллоҳ с.а.в.га хос қилиб ўз ичига олганлигининг далили шуки, у тўртта ҳалол қилинган нарсадан кейин келганлигидир, яъни бу тўрт ҳалол қилинганлар: аёлларнинг ҳалол бўлиши, бевосита ўлжадан тушган чўрилар, у зот билан бирга ҳижрат қилган қариндошларининг қизлари ва аёлнинг ўзини-ўзи совға қилиши кабилардир ва бу таъкид йўли билан келган. Бу сўз ушбу маъно тамомига етгандан кейин ва:

مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ

– “Мўминлар учун эмас”,      (Ахзоб:50)

сўзидан кейин:

قَدْ عَلِمْنَا مَا فَرَضْنَا عَلَيْهِمْ فِي أَزْوَاجِهِمْ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ

– “Биз (мўминларга) жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимиз эса аниқ маълумдир”, (Ахзоб:50)

келганлиги яна ҳам фикримизни қувватлайди. Бунинг маъноси шуки, бу уларга фарз қилган ишларимиздан бошқадир. Шунинг учун буларнинг барчасидан кейин ушбу:

لِكَيْلاَ يَكُونَ عَلَيْكَ حَرَجٌ

– “Токи сизга танглик бўлмаслиги учун (Биз сизга мазкур имтиёзларни бердик)”,                        (Ахзоб:50)

сўзлар келган, яъни сизга қийин бўлмаслиги учун.

Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари амалда ўрнак қилиб олинмайди ва қонун ишлаб чиқишда баҳс мавзуи қилинмайди, чунки бу иш Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзларига хос ишлардандир. Бунинг устига, Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари шуни кўрсатадики, у эркаклик-аёллик алоқаси жиҳатидан ўзининг жинсий талабини қондириш мақсадида жинсий қўшилиш учун уйланган кишининг уйланиши эмас, балки пайғамбарнинг уйланиши бўлганди. Тарихий ҳақиқатга мурожаат қилишимиз билан биламизки, Пайғамбар с.а.в. йигирма уч ёшларида Хадича р.а.га уйланганлар ва Хадича онамиз ёлғиз ўзлари Расулуллоҳ с.а.в.га йигирма саккиз йил хотин бўлдилар. Хадича онамиз пайғамбарликнинг ўн биринчи йилида, яъни ҳижратдан икки йил олдин, саҳифа бекор бўлганидан бир неча ой кейин ва Тоифга чиқишларидан озгина олдин вафот этдилар. Бу 620 милодий йилда бўлган, ўшанда Расулуллоҳ с.а.в. 50 ёшда эдилар. Ўша даврда кўпхотинлик араблар ўртасида қанчалик кенг тарқалган бўлишига қарамасдан, Расулуллоҳ с.а.в. Хадича онамизга уйланганларидан кейин то у зот вафот этгунича устларига хотин олишни ўйламаганлар. Хадича билан бирга пайғамбарликдан олдин ўн етти йил тинч-осойишта ҳаёт кечирдилар, пайғамбарлик келганидан кейин ҳам у билан даъват ва куфр фикрларига қарши кураш жараёнида ўн бир йилча бирга яшадилар ва шу билан бирга уйланиш ҳақида ўйлаб ҳам қўймадилар. Хадича р.а.га уйланганларида ҳам ва ундан олдин ҳам Расулуллоҳ с.а.в.нинг аёлларнинг гўзаллигига қизиққанлари кузатилмаган. Ҳолбуки жоҳилият аёлларининг очиқ-сочиқ юришлари одамларни ўзига жалб этарди. Ёшлари элликдан ўтганидан кейин эса, бир аёлга қаноат қилмайдиган тарзда кескин ўзгариш бўлиб, устма-уст уйланганларини ва ўн бир аёлни никоҳларига олганларининг гувоҳи бўлишимиз ғайритабиий ҳолдир. Эллик беш ёшларида етти аёлни ўз никоҳларида жамлаганлар. Эллик беш ёшдан ўтиб, умрларининг охирги етти йили мобайнида эса, тўққиз аёлни никоҳларида сақлаб турганлар. Шу ёшга етиб қолган кишидан ушбу ишлар содир бўлиши аёлларга бўлган рағбатдан бўлиши мумкинми? Ёки жинсий алоқа кўринишидаги нав ғаризасини қондиришга интилиш орқали содир бўладими? Ёки бу ишларга Расулуллоҳ с.а.в. киришиб кетган ҳаёт, яъни одамларга етказишга буюрилган пайғамбарлик ҳаёти воқелиги тақозо этган бошқа омиллар ундаганми? Буни тушуниш учун Пайғамбар с.а.в.нинг уйланишларини кўриб чиқамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси

08.11.2019й

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Минтақа парчаланишини тўхтатиш мустамлакачи Сайкс-Пико чегараларига риоя қилиш билан бўлмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ансор ва муҳожирларни бир-бирларига боғлаган ришта Исломдир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис режими ва унга қарашли ахборот воситалари томонидан Қуръон мадрасаларига ҳужум қилиниши уларнинг омадсизликларига далилдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/