Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти Суданнинг нуфузли кишилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти Суданнинг нуфузли кишилари билан учрашувларини давом эттирмоқда
2026 йил 14 сентябр, душанба куни Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти вакили, ҳизбнинг Судан вилояти Марказий алоқалар қўмитаси аъзоси устоз Абдуллоҳ Ҳусайн ҳамда Ҳизбут-Таҳрир аъзоси муҳандис Аввад ал-Ҳодий бошчилигидаги делегация Омдурмон шаҳрининг Фаттиҳоб маҳалласидаги хонадонида «Қонун ва тараққиёт давлати» партиясининг фикр ва асослаш ишлари котиби устоз Маккий Муҳаммад Абдурраҳмон билан учрашди. Учрашувда «Қонун ва тараққиёт давлати» партиясининг сиёсий котиби устоз Мўътасим Усмон ҳам иштирок этди.
Учрашувда Американинг Суданни парчалаш, жумладан Дарфурни ажратиб олиш мақсадида ўз малайлари ўртасида авж олдирган ушбу уруш орқали мамлакатни бўлиб ташлаш режаси муҳокама қилинди. Шунингдек, Исломни ҳокимиятдан четлатиш ва унинг ўрнига дунёвий тузумни жорий этиш ҳаракатлари ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланишича, асосий чақириқ — умуман Ғарб лойиҳасига, хусусан Америка лойиҳасига қарши мамлакат аҳолисининг ақидасини, яъни буюк Ислом ақидасини мужассам этувчи лойиҳа билан қарши туришдир. Бу эса Халифалик Давлати доирасида амалга ошади. Ҳизбут-Таҳрир Умматни ва сиёсий майдондаги холис ниятли кишиларни Халифалик лойиҳаси йўлида у билан бирга ҳаракат қилишга чорламоқда.
Шундан сўнг устоз Мўътасим Усмон сўзга чиқиб, ташриф ва ушбу учрашувни қадрлашини билдирди. У мусулмон юртларига нисбатан кофир мустамлакачи Ғарбнинг режаларини Умматга англатиш ва унга қарши Халифалик соясида мусулмонларнинг бирлиги билан туриш муҳимлигини таъкидлади.
Сўнг устоз Маккий Муҳаммад Абдурраҳмон сўзга чиқиб, мусулмонларни бирлаштирадиган давлат — Халифалик тарафдори эканини айтди. У, афсуски, кўплаб исломий жамоалар Халифаликни ўз кун тартибида эътиборга олмаётганини таъкидлади.
Шунингдек, Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти Марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо бошчилигидаги делегация ҳамда қўмита аъзоси устоз Абдуллоҳ Исмоил 2026 йил 16 сентябрь, чоршанба куни Қизил денгиз вилоятидаги Ҳавса қабиласи амири устоз Солиҳ Абдурраҳмон билан учрашди. У билан бирга умда Ҳасан Айюб ва устоз Мухтор Ҳамза ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида Носир Ризо мамлакат бошдан кечираётган оғир аҳволни баён қилди: эзиб ташловчи қимматчилик, доллар курсининг кун сайин ошиб бориши, ҳукумат томонидан масъулиятнинг йўқлиги ва булардан ҳам хавфлироғи — кофир мустамлакачи Ғарбнинг мамлакатни парчалашга қаратилган лойиҳасини амалга ошириш учун Суданни фуқаролар урушига тортиш.
Шунинг учун уларнинг бу режаларига йўл қўймаслик, Ислом лойиҳаси орқали қарши туриш ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этиш зарурлиги таъкидланди. Ана шу Давлат мазкур жиноий режани барбод этади.
Сўнг Ҳавса қабиласи амири устоз Солиҳ Абдурраҳмон ҳизбга ушбу Исломий лойиҳани амалга ошираётгани учун миннатдорлик билдирди ва шундай деди:
«Сизлар билдирган барча фикрларга қўшиламиз. Исломдан бошқа ечим йўқ».
Шунингдек, 2026 йил 19 сентябрь, шанба куни устоз Носир Ризо бошчилигидаги делегация — Ҳизбут-Таҳрир/Судан вилояти кенгаши аъзолари устоз Муҳйиддин Бухорий ва доктор Аҳмад Абдулфазил ҳамда партия аъзолари устозлар Холид ал-Жудойъ, Фазлуллоҳ Али Сулаймон ва Абдулваҳҳоб Муҳаммад Абдулваҳҳоб билан биргаликда бир қатор учрашувлар ўтказди.
Биринчи учрашувда делегация Хартум Баҳрийдаги Купер маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳамар қабилалари Шўро кенгаши раиси устоз Абдулҳай Софиуддин Нажоҳ билан учрашди.
Учрашув аввалида устоз Абдулҳай Судандаги уруш, унинг давлат ва жамиятга таъсири, шунингдек, у келтириб чиқарган вайронагарчилик ва ҳалокат ҳақида сўзлади.
Шундан сўнг устоз Носир сўзга чиқиб, тайёрлаб қўйилган режанинг хавфини баён қилди. Унда қабилаларни сафарбар қилиш, уларни қуроллантириш ва мамлакатни парчалайдиган урушларга киритиш кўзланганини таъкидлади. Бунинг давоси эса мустамлакачи кофирларнинг режаларидан хабардор бўлиш ва Ислом давлатини — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилишдир.
Устоз Абдулҳай бу фикрни тасдиқлаб, ақида ва Шариат сифатидаги Исломдан бошқа ечим йўқлигини таъкидлади ҳамда делегацияга ташриф учун миннатдорлик билдирди.
Иккинчи учрашувда делегация Хартумдаги Кавоҳила қабиласи амири устоз Муҳаммад аз-Зайн Фазлул-Мавла Абу Ҳафс билан Омдурмон шаҳридаги Ас-Савра маҳалласидаги хонадонида учрашди.
Учрашув аввалида Кавоҳила қабиласи амири Судандаги уруш, Тезкор ҳаракатланиш кучлари томонидан содир этилган жиноятлар ва мол-мулкларни талон-торож қилиш ҳақида сўзлади. Унинг таъкидлашича, бунинг сабаби одамларнинг Исломга қайтмаганидир.
Сўнг устоз Носир бу уруш ташқи томонлар томонидан бошқарилаётганини таъкидлаб, қабилаларни урушга тортиш ва уларни қабилавий асосда қуролланишга ундашнинг хавфи ҳақида огоҳлантирди. Зеро, бу кофир мустамлакачининг мамлакатни парчалаш ва бўлиб ташлашга интилаётган мақсадларига хизмат қилади.
Унинг таъкидлашича, ечим Исломдадир: пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этишдадир. Шу боис у амирни Халифалик лойиҳасига нусрат беришга чақирди.
Амир эса шундай деди:
«Сизлар Ислом билан бирга экансизлар, биз ҳам сизлар билан биргамиз».
Шунингдек, у доимий алоқада бўлиб туриш зарурлигини таъкидлади.
Роя газетасининг 2026 йил 23 сентябр чоршанба кунги 618-сонидан


Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ