Аллоҳдан қўрқасизми?

Аллоҳдан қўрқасизми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳнинг азобидан қўрқиш мусулмон инсон ўз ҳаётини шакллантиришидаги муҳим омиллардан биридир. Мусулмонда бу қўрқув қанчалик кучли бўлса, унинг шариатга боғланиши шунчалик мустаҳкам бўлади. Яъни бу қўрқув Аллоҳга чин маънода итоат қилишнинг, Ислом ақидасига боғланиб яшашнинг шартларидан биридир.
Мусулмон инсоннинг иймон келтириши натижасида унинг қалбида ҳосил бўладиган нарсалардан бири бу Аллоҳнинг азобидан қўрқишдир. Қўрқув натижасида инсон қўрқаётган нарсасидан узоқ бўлишга интилади. Шунинг учун инсон Аллоҳнинг азобидан чин маънода қўрқса, бу азобдан узоқ бўлишга, яъни бундай азоб унинг бошига тушмаслигига ҳаракат қилади. Айтиб ўтилганидек, бунинг учун инсонда ҳақиқий қўрқув шаклланган бўлиши шарт.
Ҳар бир мусулмон ўз амаллари ёки умумий қилиб айтганда, қурган ҳаёти тўғрисида фикрлаши ҳамда бундай амаллар ёки яшаш тарзи билан Аллоҳнинг азобига қараб кетяптими йўқми, шуларни ҳисоб-китоб қилиши керак. Бундай иш инсонда қанчалик кўп ва пухталик билан бўлса, азобдан узоқлашиш шунчалик ишончли бўлиб боради. Тўғри, барчамиз мукаммал эмасмиз, лекин шу билан бирга, истаганча амал қилиб, ҳар қандай яшаш, яъни бузуқ ва жинояткорона яшаб ҳам азобдан қутулиб қоламан, деб ўйлайдиган даражада аҳмоқ ҳам эмасмиз. Фақат доимо Охиратдаги ҳисоб-китоб, Жаҳаннам азоби эсимиздан чиқмаслиги керак.
Аллоҳнинг азобидан қўрқиш Аллоҳ Субҳаноҳу ва Таолони таниш билан бўлади. Инсон ақл юргизиб Яратувчининг мавжудлигини идрок қилади. Агар ақл нарсаларнинг Яратувчига махлуқ эканлигини идрок қилса, бу идрок туфайли Яратувчининг буюклигини ҳис қилиш туйғуси, Ундан қўрқиш туйғуси ва Уни муқаддас, деб билиш туйғуси ҳосил бўлади.
Бундай нарса бизда борми? Мана шу савол устида фикр юритиб кўрайлик. Агар бу қўрқув бизда бўлса, ҳаётимизда бу қўрқувнинг таъсири бўлиши, яъни Аллоҳдан қўрққан ҳолда ҳаётимизни шакллантирган бўлишимиз керак. Агар ундай бўлмаса, биз қандай қилиб Аллоҳдан қўрқамиз, деб даъво қила оламиз?! Аллоҳдан қўрқув асосида яшаш ҳар бир соҳада Ислом шариатига бўйсунган ҳолда яшашдан иборатдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
18.08.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ