Янги ҳисобот: жиддий инқироз, дунё COVID-19дан кейин

بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
Янги ҳисобот: жиддий инқироз, дунё COVID-19дан кейин
Ҳизб ут-Таҳрир – Британия «Жиддий инқироз, дунё COVID-19дан кейин» сарлавҳали ҳисобот нашр қилди. Унда капиталистик дунёнинг пандемияга самарали жавоб бера олмаганлиги ҳужжатлар асосида исботланган. Шунингдек, капиталистик системанинг тизимли нуқсонлари бундай муваффақиятсизликни қандай қилиб муқаррар ишга айлантириб қўйгани кўрсатиб берилган. Ҳисоботда хулоса қилинишича, либерализм идеологиясининг шахс ва унинг эркинлигига эътибор қаратиши жамиятнинг бир сиқим элитасига ҳузур-ҳаловат берди, кўпчилик инсонларга бахтсизлик-муҳтожликни келтирди. Шу жиҳатдан капитализм ва демократия одамларни бахтли қилишда тинимсиз равишда муваффақиятсизликка дуч келди.
Дарҳақиқат, капитализм ва демократия жуда кўп марта, такрор-такрор муваффақиятсизликка учради. Чунки бу тузумнинг тарафдорлари кўпчиликнинг манфаатлари учун хизмат қилади, дея уни ҳимоя қилишса-да, бироқ аслида, бу тузум фақат бир сиқим элита учун хизмат қилмоқда. Либерализмда сиёсий фикрлар бой-бадавлат шахслар фойдасига ишлаб чиқилган. Бунинг муқобилида эса, камбағалларга нисбатан нафрат-адоват билан тўлиб тошган. Баъзилар ҳали ҳам мана шу капитализмни ҳимоя қилишмоқда. Аммо кўпчилик капитализмнинг абгорлиги фош бўлганини кўрмоқдалар.
Баъзи шарҳловчилар энди капитализмнинг буюклигига бирорта ҳам ҳужжат келтиролмай қолишди. Балки дунёдаги мавжуд тузумларнинг яхшироғи, деган эътиборда уни ҳимоя қилишяпти, холос. Бутун дунёда мавжуд бўлиб турган бундай сиёсий муҳитда лоқайдлик ва умидсизлик ҳисси мавжуд. Бунда инсонлар устидан ҳукм сураётган тузумнинг қай турда бўлишининг аҳамияти йўқ. Чунки ҳукмдорлар диктатор бўладими ёки демократми ёхуд бошқа давлатлар томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳукмдорлар бўладими, бундан қатъий назар, турли ирқ ва диндаги халқлар қалбида системани ўзгартиришга рағбат жуда кучли. Гарчи капитализм бутун дунёда ҳукмрон бўлса-да, аммо одамлардаги умидсизлик ҳисси бу системанинг ҳукмронлигидан ҳам тезроқ суръатда ўсиб бормоқда. Турмушдаги асосий сарф-харажатлар кўпчилик учун тоқат қилолмайдиган даражада эканини эътиборга олганда, дунё бўйлаб иқтисодий вазият қанчалар ёмонлашаётган бўлса, ўзгаришга бўлган рағбат ҳам шунчалик ўсмоқда.
Шундай бир ўзгартириш муҳитида, биз мусулмонларнинг вазифаси фурсатни ғанимат билиб, дунё халқларига ҳаёт учун альтернатив мафкурани тақдим этишдан иборатдир. Аллоҳ ер юзини яратиб, унга муносиб бўлган экологик тизимни ҳам яратган. Сўнг, бизга марҳамат кўрсатиб, бутун инсониятга Исломни нозил қилди. Ушбу динда сиёсий, иқтисодий ечимлар мужассам. Шунингдек, Исломда биз яшаб турган борлиқ билан уйғун келувчи чуқур ва нозик муҳитга оид ечим ҳам мавжуд. Ислом Уммати сифатида бизнинг масъулиятимиз Исломнинг ер юзига, аввало бошланиш нуқтаси сифатида Ислом оламига етакчилик қилишини кенг миқёсда мустаҳкамлашдан иборат. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумини барпо этиш орқали амалга ошади.
Мазкур мақола билан тўлиқ танишиш учун қуйидаги манзилга киришингиз мумкин:
http://www.hizb.org.uk/wp-content/uploads/2020/08/Deep-Dive-The-World-After-COVID-19.pdf



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!