Ҳукуматда полиция бўлиб ёки бошқа ишларда ишлашнинг ҳукми?

بِسْمِاللهِالرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳукуматда полиция бўлиб ёки бошқа ишларда ишлашнинг ҳукми?
Савол: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Менда бир савол бор, биродар. Мен Халил ар-Роҳман шаҳрида яшайман. Ҳамма биладики, биз бу ҳукуматда зарар етказувчи ҳукуматга мубтало бўлганмиз. Унинг воқеси ҳам аниқ. Меним саволим икки тарафлама:
Биринчи: унинг аппаратларига тегишли ишлаган ҳар бир киши гуноҳкор бўладими, яъни у ишларда ишлаш, шу жумладан йўл назорати ходими бўлиб ҳам ишлаш ҳам жоиз эмасми,?
Иккинчи: уларнинг олдида (қароргоҳларида) қурувчи ва тош терувчи каби… касблар билан ишлайдиган касб эгаларининг ҳукми нима?
Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ
Жавоб:
Ва алайкумус салом ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ
1-ҳукуматда полиция бўлиб ишлашга нисбатан…
– Абу Яъло ўз “Муснади”да, Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ида – лафз Абу Яълоники – Аби Саид билан Аби Ҳурайрадан чиқаришича, Расулуллоҳ САВ дедилар: “Инсонлар бошига шундай бир замон келадики, уларнинг устига пасткаш амирлар бўлади. Улар инсонларнинг ёмонларини олдинга ўтказишади. Яхшиларини эса орқага улоқтиришади. Намозни вақтидан кечиктиришади. Бас, сизлардан кимки ўша даврга етиб келса сира ўнбоши ҳам, шуртий (полиция) ҳам, солиқ йиғувчи ҳам, ғазначи ҳам бўлмасин. Бу ҳадисда Пайғамбар САВ пасткаш амирлар ҳокимияти остида тўрт нарсадан мутлақ қайтаряптилар.
– Табароний “Сағир” ва “Авсат”да Абу Ҳурайрадан қуйидаги ривоятни чиқарган: “Бас, сизлардан кимки ўша замонга етиб борса улар учун солиқ йиғувчи ҳам, ўнбоши ҳам, шуртий (полиция) ҳам бўла кўрмасин”, яъни лом хослашни ифодалагани учун наҳий муқайяд қилинган. Бунинг маъноси шуки, иккинчи ҳадисдаги наҳий эса ўша ҳокимларнинг хос қўриқчиси, уларни ҳимоя қилувчи махсус хавфсизлик доиралари, шунингдек, уларнинг мол-мулкларини сақлаб турувчиси ва ўша ҳокимларга хос хавфсизлик доиралари каби уларга тегишли ишга тааллуқлидир…
Негаки усул қоидалари мутлақни муқайядга ҳамл қилинишини (яъни ҳам мутлақ ва ҳам муқайяд ривоят келганда муқайядга олинишини) кўрсатади. У ҳолда наҳий ўша ҳокимларни ҳимоя қилувчи ва хавфсизликларини таъминловчи махсус шурта (полиция) органларига тааллуқли бўлади… масалан, ҳукумат бошлиғи ва унинг ёрдамчиларининг махсус қўриқчилари, мол-мулкларини сақлаб-асраб туручи ғазначилари, давлат хавфсизлик шуртаси ва ҳоказалар каби.
Бошқа оддий шурта органларига келсак уларда ишлаш жоиздир. Табиийки, жоиз дегани – инсонларга зулм қилиш ёки уларнинг ҳақларини ейиш дегани эмас, балки ўша ишда ҳақни кўзлаш деган маънони билдиради. Бу нафақат шурта органларида, балки ҳар бир доирада шундай… шунинг учун йўл-ҳаракат полицияси бўлиб ишлаш жоиздир.
2-бошқа ишларга келсак, масалан қурувчилик, тош териш каби ишларда уларга ижарачи бўлиб ишлаш жоиздир. Чунки мубоҳ бўлган ишларда мусулмон билан ҳам, ғайри мусулмон билан ҳам ижара битимини тузиш жоиз, магар амалий уруш ҳолати бундан мустасно бўлиб, бунинг ўзига хос шаръий ҳукмлари бор.
Ибн Можа ибн Аббосдан чиқаришича “Набий САВнинг қийналиб қолганликлари хабари Алийга етиб борганида, у Расулуллоҳ САВни озиқлантириш учун бирор нарса топиш илинжида иш излайди. Кейин бир яҳудийга қарашли боққа келиб, ҳар бир далв(пақирга ўхшаш идиш) сув чиқариб беришни битта хурмо эвазига келишиб, уни ўн етти далв сув чиқариб, суғоради. Кейин яҳудий унга ўз хурмосидан ўн етти ажва(тахталаб қўйилган)ни танлаб олишга рухсат берди. Бу хурмоларни Набий САВнинг ҳузурларига олиб келди”. Шунга ўхшаш ҳадисни Термизий ҳам чиқарган. Бу эса мубоҳ бўлган ишларда ғайри мусулмон билан жоиз бўлар экан, шариатга тўлиқ амал қилмаган мусулмон билан ижаранинг жоизлигига далилдир.
Демак, мубоҳ ишларда ҳукумат олдида ижарага ишлаш жоиздир.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
29 ражаб 1434ҳ
08 июн 2013м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ