Ҳаром мол (мулк)нинг тавба қилгандан кейинги ҳукми
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳаром мол (мулк)нинг тавба қилгандан кейинги ҳукми
Савол: буюк олим Ато ибн Халил Абу Рашта Аллоҳ сизни асрасин, Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ,
Аммо баъд:
Ҳаром молнинг тавбадан кейинги ҳукми нима?
Масалан, судхўрлик, ўғирлик, тубан бойлик орқали ёки булардан бошқа йўллар билан келадиган мол (мулк) каби.
Бу ҳақда бирор хослаш борми ёки ҳукм биттами..
Агар мол-мулк ҳатто унинг эгаси тавба қилса ҳам ҳаром бўладиган бўлса – гоҳида бирор киши тавба қилмоқчи бўлади, лекин мол-мулкини кетиб қолишидан қўрқади – айрим шайхлар айтганидек, унинг тавба қилиши умидида бунга бирор истисно борми?
Жавоб:
(Ва алайкумус салому ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ
Аллоҳ Субҳонаҳу ва таоло айтади:
(يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَصُوحًا)
Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар.
Ва яна айтади:
لاَّ الَّذِينَ تَابُواْ وَأَصْلَحُواْ وَاعْتَصَمُواْ بِاللّهِوَأَخْلَصُواْ دِينَهُمْ لِلّهِ فَأُوْلَـئِكَ مَعَالْمُؤْمِنِينَ وَسَوْفَ يُؤْتِاللّهُالْمُؤْمِنِينَأَجْراً عَظِيماً
Магар тавба килиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга боғланиб, динларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар – ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар. Яқинда Аллоҳ мўминларга улуғ ажр ато этажак! [4:146]
Термизий Анасдан чиқаришича, Набий САВ шундай деганлар: “Ҳар бир Одам фарзанди хатокордир, хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилгувчилардир”.
Тавба саҳиҳ бўлиши ва Аллоҳ Субҳонаҳу тавба қилувчини гуноҳидан ўтиши-мағфират қилиши учун тавба қилгувчи ўша маъсиятдан кўчмоғи, ўтмишда ўша маъсиятни қилганига Аллоҳ Субҳонаҳуга пушаймон бўлмоғи ва шундай маъсиятни асло қайтиб қилмасликка азму қарор қилмоғи вожибдир.
Агар ўша маъсият бирор кишининг ҳаққига тааллуқли бўлса у ҳолда бунинг шарти ўша зулмларни ўз аҳлига қайтармоқ ёки уларнинг кечиримига эришмоқдир. Агар унда одамлардан ўғирлаш ёки тортиб олиш орқали олган мол-мулк бўлса молни ўз эгаларига қайтармоғи ва жирканч касбдан шаръий йўсинда қутулмоғи вожибдир. Чунки мол-мулкнинг ҳаром билан касб қилишнинг оқибати ёмондир.
Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуддан чиқаришича, Расулуллоҳ САВ шундай деганлар: “Бирор банда молни ҳаромдан касб қилса бу мол уни дўзахга боришини оширади”. Термизий Каъб ибн Ужрадан чиқаришича, Расулуллоҳ САВ унга шундай дегаанлар: “Эй Каъб ибн Ужра, аниқки, ҳаромдан ўсган гўштга дўзах авлороқ бўлади”.
Шундай бўлгач, сиз сўраган киши қандай қилиб тавба қилмоқчи ҳамда ҳаромдан топилган молни ўз қўлида олиб қолмоқчи бўляпти?!
Аниқки бу тавба эмас, балки ёмонликда давом этишдир. Менинг унга насиҳатим шуки, тавба қилсин, ҳаром касбдан шаръий йўсинда халос бўлсин, ўғирлаб ёки тортиб олган ҳаром молни ўз эгаларига қайтариб, уларнинг кечиришини сўрасин ва Аллоҳ Субҳонаҳудан аввалу охир кечиришини сўрасин. Аллоҳ Субҳонаҳу ризқ берувчи зотдир. Агар Аллоҳ хоҳласа унинг ўрнига покиза баракотли мол-мулк беради-да, бу билан уни дунё ва охиратда азиз қилур. Аллоҳ Субҳонаҳу агар бандаси тавбани сидқи дилдан қилса унинг тавбасини яхши кўради ва уни яна етарли давражада мукофотлайди…
Аллоҳ Субҳонаҳудан ўша кишини энг тўғри нарсага ҳидоят қилишини ва унинг чин кўнгилдан тавба қилишини сўраб қоламан. Аллоҳ Субҳонаҳу мағфирати кенг бўлган зотдир.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу ар-Рашта
26 шаъбон 1434ҳ
05 июль 2013м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми