| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Иорданиядаги ҳукуматлар кризиси мансаблар таърифи билан мансабга тайинлашдан келиб чиқди

Иорданиядаги ҳукуматлар кризиси мансаблар таърифи билан мансабга тайинлашдан келиб чиқди

By htadmin
27.10.2020
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иорданиядаги ҳукуматлар кризиси мансаблар таърифи билан мансабга тайинлашдан келиб чиқди

Устоз Умар Муҳаммад Форуқ қаламига мансуб

Иордания Қироллик девони чиқарган баённомада таъкидланишича, бош вазир Умар Раззоз ҳукуматининг истеъфо бериши ортидан 2020 йил 7 октябр чоршанба куни қирол Абдуллоҳ II дипломат ва ҳуқуқшунос Башр Хизонага янги ҳукумат тузиш вазифасини топширган. Қирол 2020 йил 3 октябрда Раззоз ҳукумати берган истеъфони қабул қилди ва Раззозга бош вазир тайинланиб, янги ҳукумат тузилгунига қадар ишларни идора қилиб туриш вазифасини юклади. Бу билан ушбу янги ҳукумат Британия томонидан Усмонли Халифалик давлати ағдарилиб, сўнг мамлакат тепасига келаётган структура тарихида бир юз иккинчи ҳукумат бўлди. Янги бош вазир Башр Хизона эса, бу мансабга ўтирган бош вазирларнинг қирқ учинчиси бўлди. Иордания дунёдаги энг кўп ҳукумат тузиб, энг кўп вазир тайинлаётган давлатларнинг бири ҳисобланади. Ҳозиргача мамлакатда энг камида 750 вазир қайд этилган. Бошқача ибора билан айтганда, Иорданиядаги ҳукуматлар бир ярим йилдан ошмай тайинланаверади! Ҳукуматлар умрининг қисқалиги ва ўзгартиришларнинг кўплиги давлат сиёсатининг беқарорлигига далолат қилади.

Иорданияда ҳукуматлар алмашиши масаласини диққат билан ўрганган киши режим икки ҳолатда шундай қилишга мажбур бўлаётганини кўради: Биринчи ҳолат: ҳукумат ўзининг хўжайинлари манфаатига ёки сармоядорлар манфаатига зарар етказиб қўйган бўлади. Чунки бу хўжайинлар ва сармоядорлар мустамлакачи давлатлар манфаатини таъминлайдилар. Шу сабабдан режим ҳукуматни истеъфога чиқаради. Бунга яқинда Ҳани ҳукуматининг шундай ҳолат сабабли истеъфога чиқарилганини мисол қилиш мумкин. Иккинчи, мамлакатда анча кўп учрайдиган ҳолат: Кўпинча режимнинг айби очилиб, халқига ўзининг ёмон бошқараётгани кўриниб қолади. Ана шунда у шошилинч равишда зўравонлик йўлига ўтиб, ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш йўлида бош вазир ва баъзи порахўр расмийларни «қурбон» қилади. Дарҳақиқат, Иорданиядаги режим юртдаги бирин-кетин келаётган кризисларни ҳукуматларни тарқатиш орқали ечиш билан сиёсий манёвр қилмоқда. У ўзининг барча бўҳрони, муваффақиятсизлиги ва халқни ғамхўрлик билан бошқармай, муаммоларини ечмаслиги, ҳатто хоинлигию мустамлакачи Ғарбга малайлигини ҳукуматга юклашга устаси фаранг бўлиб кетди. Мана, ҳар сафарги ҳалокат, инқироз, кризис ёки хиёнатда Иордания режими ҳукуматни истеъфога чиқариб, янги ҳукумат тайинлаяпти… Бу кризисларга ҳукумат сабабчи, чунки у ўзига юкланган вазифани бажармади, дея одамларни алдашга уриниб, шу орқали ўзи сувдан қуруқ чиқяпти.

Мамлакат конституциясининг 48-моддасида «Вазирлар Маҳкамаси қарорларига бош вазир ва вазирлар имзо чекади. Сўнг уларни тасдиқлаш учун қиролга топширишади», дейилган. Демак, Иорданияда ҳукумат ҳукм юритади, мамлакатда жамоий бошқарув ва коллектив етакчилик бор, дейиш бемаъниликдир. Чунки етакчилик ҳам, бошқарув ҳам фақат индивидуал бўлади, жамоий бошқарув ва коллектив етакчилик, деган нарсанинг бўлиши амри маҳол. Демократик капитализм тузуми ҳокимият вазирлар қўлида эканини, бошқарув жамоий бўлиши учун Вазирлар Маҳкамаси яратилганини даъво қилади. Бироқ амалда бир кун ҳам бундай бўлган эмас. Ҳеч бир юртда бошқарувни вазирлар олиб бормаган, балки воқеликда ҳокимият ҳукмдор-раҳбар қўлида бўлган. Иорданиядаги бошқарув ҳам аслида бир шахс-қирол қўлида бўлган, ҳеч қачон вазирлар қўлида бўлмаган, ҳатто шаклан ёки номига бўлса ҳам. Ҳис этилган ҳақиқат шуки, бу мамлакатда ҳукумат ўзгарса ҳам воқелик ўзгармай ёмонлигича қолаверади, ҳатто янада ёмон бўлиши ҳам мумкин. Масалан, давлат қарзи ошгандан ошяпти, молиявий ва маъмурий коррупция тобора кўпайяпти, иқтисодий вазият кризис даражасида ёмонлашяпти, ишсизлик кўпайиб, гуманитар муаммолар мураккаблашяпти… Бундан асосий муаммо фақат ҳукуматларда эмас, балки режимнинг ўзида экани кўриниб турибди. Бу эса, Иордания етиб келган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, соғлиқни сақлаш ва таълим каби барча соҳадаги бузилиш ва муваффақиятсизлик жавобгарлигини бевосита анави қиролга юкламоққа журъат қилиш кераклигини тасдиқламоқда. Чунки у бузғунчи капиталистик тузумни татбиқ қилмоқда.

Иордания режими ўзи бошдан кечираётган кризиснинг асл сабабидан ўзини олиб қочяпти. Бу сабаб шуки, давлат капиталистик тузумни татбиқ қилиб, бошқарув ва сиёсатда ажнабий буйруқларга бўйсуняпти, Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларига амал қилиб, ўзининг омадсизлиги ва ожизлигини ҳукумат ва вазирларга юклаяпти. Шулар орқали асл ҳақиқатни яшириб, одамларни алдашга уриняпти. Аммо асл муаммо Иордания аҳли устидан капиталистик тузумнинг татбиқ этилаётганидир. Ҳукуматлар ҳар қанча ёлғон ишлатишмасин, ҳақиқатни яшириш ва ўзгартириш билан одамларни адаштиришга уринишмасин, ҳукуматлар асло ислоҳ бўлмайди. Муаммо вазирларни ўзгартиришда ҳам, ҳукуматлар номини алмаштиришда ҳам эмас. Илон ўз пўстини ҳар қанча алмаштирмасин, ўзгармай илонлигича қолгани каби, бу ҳукумат ҳам неча марталаб ўз шаклини ўзгартирди ва ўша ҳукуматлигича қолди. Чунки ўзгариш шаклларда ва шахсларда бўляпти, режим ўзгартирилмаяпти. Ваҳоланки, муаммоларни ҳал эта олмай, мамлакатни емирилиш жарлиги олдига олиб келиб қўйган мана шу Иордания режимидир. Шунингдек, юрту фуқарони осмонга чиқиб кетган қарзлар билан ҳамда ҳар бир бўғинда илдиз отган коррупция билан қашшоқ қилган ҳам мана шу Иордания режимидир.

Демак, Иордания на янги ҳукумат алмашишига муҳтож ва на янги сайловларга. Булар унинг ёвуз башарасини яхши қилиб кўрсатувчи бир декорация, холос. Бу юрт кучли етакчилик ва Уммат ақидасидан балқиб чиққан сиёсий лойиҳага муҳтождир. Чунки уни татбиқ қилувчилари Ғарб қўйнига кирмайди. Ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир Иордания аҳлини ва мусулмон юртларидаги барча инсонни капиталистик системанинг бузғунчилиги ва зулмидан қутқариш қудратига эга бўлиб, бунга қобилияти бор. Зотан, ушбу куфр системасининг устимиздан татбиқ этилиши билан мустамлакачи кофирларга хизмат қилувчи малайлар етишиб чиқмоқда. Шунингдек, Ҳизб қўлида татбиқ қилишга тайёр холис исломий лойиҳа ҳам мавжуд. Ислом Уммати шундай бир кунга муштоқ бўлиб қолдики, у кунда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясида Аллоҳнинг шариати татбиқ этилади ва шу орқали Уммат тортиб олинган ҳокимиятини қайтариб олиб, ўз иззат-қудратига қайта эга бўлади. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасининг 2020 йил 14 октябр чоршанба кунги 308-сонидан

TagsИорданиякризисмансабҚироллик девони
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Геосиёсий майдонда ёшлар учун кураш

  • МАҚОЛАЛАР

    Бу қадар шафқатсизликнинг сабаби нима?

  • МАҚОЛАЛАР

    Пайғамбаримизﷺ олиб келган Ислом татбиқини рўёбга чиқаришга ҳам у зотнинг шахсларини ҳимоя қилгандек эътиборли бўлинг!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/