Инсонларни фикҳ ва сиёсат тушунчаларини чалкаштиришлари

Инсонларни фикҳ ва сиёсат тушунчаларини чалкаштиришлари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Оламларнинг Роббиси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺга, унинг оиласига ва барча саҳобаларига салом ва салотлар бўлсин!
Сизларни эса азизлар, исломий салом билан қутлаймиз: Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
Бугун биз инсонларнинг зеҳнидаги фиқҳ (Ислом ҳуқуқшунослиги) ва сиёсат тушунчаларини чалкашлиги муаммосини муҳокама қилмоқчимиз. Кўпчилик одамлар ва олимлар фиқҳ ва сиёсат ўртасида зиддият бор, деб ўйлашади. Бу саволнинг жавобини ойдинлаштириш учун фиқҳ ва сиёсат тушунчаларини Исломий нуқтаи назардан аниқлаб олишимиз керак.
Фиқҳ – амалий шариат масалалари илми. Бу фан Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатидан олинган муфассал шаръий далиллардан шариат қарорларини қабул қилиш мақсадида мавжуд воқеа ва мавжуд ҳақиқатларни ўрганади.
Сиёсат – шариат қонунлари асосида одамларнинг ишларига ғамхўрлик қилиб бошқариш демакдир. "Исроил фарзандларини пайғамбарлар бошқарганлар" (ҳадис). Худди шундай Mуҳаммад ﷺ ҳам одамларга Аллоҳдан келган ваҳийга кўра уларнинг ишларига ғамхўрлик қилиб бошқарганлар.
Демак, сиёсат Шариат қонунларига асосланган ҳолда халқ ишларига ғамхўрлик қилиб бошқаришдир. Шахслар ва гуруҳлар ваҳий орқали келган Шариат қонунларига риоя қилишлари керак. Худди шунингдек, Давлат ҳам Шариат қонунларига амал қилиши керак, чунки у инсонлар ўртасидаги муносабатларни Аллоҳ Таолонинг қонунлари билан тартибга солишни истайди. Шунинг учун вужуд руҳга муҳтож бўлгани каби одамлар фиқҳга муҳтождирлар. Бу ҳолат шахслар, гуруҳлар ва Давлатни фиқҳ илми билан қуролланишни талаб қилади.
Ҳукмдор фиқҳни билиши керак. Умар ибн ал-Хаттоб ва Абу Бакр р.а каби ҳукмдорлар фақиҳлар эди. Ҳукмдорлар Муқаддас матнлардан Шариат қонунларини чиқариб, уларни ҳаётга татбиқ этадилар. Агар ҳукмдорлар фақиҳ бўлмасалар, фақиҳлардан муаммолар устида қилган қарорларини қабул қилишлари лозим. На жамоат раҳбари, на Давлат раҳбари Шариат қонунларига асосланмаган қарорлар қабул қилиши мумкин эмас. Бундан нима учун фиқҳ ва фақиҳларга эҳтиёж борлигини тушунамиз.
Ҳозирги даврдаги давлат фақиҳларига келадиган бўлсак, уларнинг бузуқлиги аллақачон ошкор бўлган. Уммат аллақачон улардан воз кечган. Кечагина Россиядаги фақиҳлардан бири Сурияни бомбардимон қилишга рухсат берувчи фатво чиқарди. Давлат манфаатларига хизмат қиладиган факиҳлар тарафидан чиқарилган бундай фатволарни кўп кўрганмиз.
Энди жамоатлардаги фақиҳларни кўриб чиқамиз. Биз улар хақида яхши фикрдамиз! Уларнинг жамоатлардаги ўрни муҳим бўлиши керак. Агар улар жамоатда раҳбарлик лавозимларини эгалласалар, муаммоларни ҳал қилишда шаръий далилларидан олинган шариат қонун-қоидаларига риоя қилишлари лозим. Агар, ҳозирги кунда бўлгани каби, улар раҳбар бўлмасалар, у ҳолда жамоатлари амалга оширадиган ҳаракатларга нисбатан тўғри йўл тутишлари лозим. Улар бу ҳаракатлар юзасидан шаръий далил ва шариат қонунларга асосланган қарорлар беришлари керак. Фақиҳлар маълум бир жамоатга ёқишлик учун хушомад қилмасдан ёки уларнинг нафсига эргашмасдан, шаръий фикр ҳақида жамоатга гапиришлари лозим. Улар маломатчининг маломатидан қўрқмасдан шариат аҳкомларига тўла амал қилишлари керак. Бу фақиҳлар бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатиб, уларга нисбатан Аллоҳ Таолонинг қонунларини ўргатиб, шу асосда Умматни тўғри йўлга йўллашлари лозим.
Биз, мусулмонларда, бир чиқарган фатвоси туфайли катта синовлардан ўтган олимларимиз бўлган ва ҳали ҳам бор. Бу олимларнинг роли шундай бўлиши керак.
Уламолар орасида нафсларига эргашадиган ва Аллоҳнинг дини билан савдо қиладиган бир гуруҳ кишилардан ҳам бўлиши мумкин (Аллоҳ сақласин). Агар улар Шариат эмас, жамоатлари улардан талаб қилинадиган фатволар берсалар, демак, улар нафсларига эргашган бўладилар. Масалан, қайсидир бир жамоат бирор сиёсий ҳаракатга қўл урмоқчи бўлса, улар ўз жамоатларидаги фақиҳлардан ўз ҳаракатларини "шариат" тўнини кийдиришини илтимос қиладилар ва у бу ҳаракатлари фойдасига қандайдир далиллар ҳам келтириб берадилар. Бу фақиҳ бу жамоатнинг ҳавои-нафсига эргашиб далил беради. Мен бундай ҳодисаларни эслатмоқчи эмасман ва бундай жамоатларнинг номларини бирма-бир санаб ўтишни ҳам истамайман, чунки одамлар "улар шундай ҳам қийин вазиятда, яна бир-бирларига қарши чиқишяпти", дейишлари табиий.
Бу фақиҳлар ўз жамоатлари дуч келган масалаларни яхшилаб ўрганиб, уларга нисбатан қайси шариат қонунларини қўллаш кераклиги ҳақида очиқ гапиришлари лозим. Агар улар хатога йўл қўйган бўлсалар, қайсидир масала юзасидан қилган хато фикрларини очиқ баён қилиб, бу хато фикрларни қолдиришларидан уялмасликлари лозим. Буни одамлар бу нотўғри фикрга эргашмасликлари учун қилиш керак. Зеро, ҳозирги вақтда мавжуд воқеалар ва янги вужудга келаётган муаммолар ҳақида шаръий фикрларга эҳтиёж сезилмоқда. Бу муаммоларнинг барчаси сиёсий ҳаракатлар билан боғлиқ. Сиёсатчилар ўз сиёсий ҳаракатларида ҳақиқий ниятларини яширадилар. Қисқа муддат ўтгач, биз билмаган яширин ҳолатлар ҳақида хабар топиб қоламиз. Буни ўргангач, фақиҳлар ўзларининг ўша билмаган ҳодисага нисбатан чиқарган хато фикрларидан воз кечишлари керак. Хато фикрларида кибрлари туфайли оёқ тираб туриб олишлари уларни гуноҳга етакламасин, чунки бу хато фикрга амал қилиши туфайли Ислом Уммати ҳалокатга юз тутади.
Ривоят қилишларича, Имом Аҳмадга шундай дейишган: "қамоқ ва қийноқ ҳолатида бўлган кишига, шариат сўз ўйинини қўллашга рухсат берган, нимага шуни қўлламайсан?" Имоми Аҳмад (Аллоҳ у кишини раҳматига олсин) уларга нима деб жавоб берди? У киши “мен отга минган бир кишининг бу сўзлар билан халқ олдига бориб, эгари устида ўтирган ҳолида уларга: "Имом Аҳмад бизга шундай фатво берди, дейишидан қўрқаман". Шундан сўнг улар динда бўлмаган нарсаларни динга олиб киришади".
Шунинг учун фақиҳлар Аллоҳ Таоло улардан берган ҳар бир фатвоси устида сўрашини тушунишлари керак. Уларнинг ҳаракатлари жуда хавфли оқибатларга олиб келади.
Биз улар билан даъволашиш учун уларнинг фатволарини ўрганмаймиз. Биз уларнинг ҳаракатларига баҳо бериб, шундай деймиз: "бундай ҳаракат Шариатга зид бўлиб, Аллоҳ ва Унинг Расулига хиёнат қилишдир”. Бизга уларга хушомад қилиш буюрилмаган, аксинча, ҳақни юзларига айтишга буюрилганмиз.
Мусулмонларнинг амири, халифа Умар р.а.га: "Аллоҳдан қўрқинг, Қиёмат Кунида Аллоҳ Таолога бу сўзларингиз ҳақида нима дейсиз…" деб, Умар р.а.нинг фикрини рад этиб, Аллоҳнинг оятларини далил сифатида келтира бошлаган аёлга эътибор беринг. Умар унга жавобан: "аёл ҳақ ва Умар ноҳақ", деди. Ва бу аёл Умар р.а.нинг хатосини тузатгани унинг даражасини туширмади. Аммо бир одам ўзини фақиҳ ва илм соҳиби деб ҳисоблаб ва бошқаларнинг унга қарши чиқиши, танқид қилиши, хатосини тузатиши, тўғри йўлга йўллашига “мен булардан билимдан устунман” деб ўйлаётган бўлса, ўзига дўзахдан жой тайёрласин.
Аллоҳ Таоло бизларга динимизни тўғри англашимизни насиб этсин!
Мен эслатиб ўтган бу муаммо жуда катта аҳамиятга эга! Бу мусулмонлар учун масъул бўлган омонатдир! Битта фатво Умматни ҳалок қилиши мумкин! Хиёнатларни яшириш ва кофирларнинг сиёсий лойиҳаларини илгари суриш учун кўплаб фатволар берилди!
Бугун юртларимизда тузумлар заифлашиб, таназзулга юз тута бошлагач, душманлар бу режимларни мустаҳкамламоқчи. Улар ким орқали бу режимларни мустаҳкамлайди? Дунёвийлик тарафдорлари биланми?! Бугунги кунда дунёвийлик тарафдорлари режимлар у ёқда турсин, ҳатто ўзларини мустаҳкамлай олмаяптилар. Душманлар бу вазифа учун салла кийиб ва соқол қўядиганлардан бошқа ҳеч кимни тополмадилар. Шундай экан, бу одамлар салла ва соқоллари орқасига яшириниб, дунёвийлик тарафдори бўлиб қолмасинлар! Мусулмонларнинг юртларидаги Ғарбнинг лойиҳаларини фатволари билан яширмасинлар! Умматни йўқ қилиш учун душман қуролига айланмасинлар! Фақиҳнинг бир калимаси минглаб мусулмонларнинг қонини тўкиши мумкин!
Аллоҳ Таолодан бизга Унинг буйруқлари сарҳадларида турадиганлардан қилишини, унга ҳам яширин, ҳам очиқ итоат қиладиганлардан қилишини сўраймиз!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Шайх Сайид Ризвон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб