Ислом қонунчилик, таълимот ва дастур ўртасида

Ислом қонунчилик, таълимот ва дастур ўртасида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Оламларнинг Роббиси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺга, унинг оиласига ва барча саҳобаларига салом ва салотлар бўлсин!
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
Бугунги кундаги мусулмонлар ҳаётида долзарб бўлган мавзулар ҳақида суҳбатимизни давом эттирамиз. Бугун Ислом умматининг яна бир муаммосини муҳокама қиламиз. Бу муаммо Ислом динининг ўзига тегишли. Исломнинг ўзига оид бўлган саволни кўриб чиқамиз. Ислом инсонлар амал қилиши мумкин бўлган, лекин хоҳламасалар амал қилмаса ҳам бўладиган таълимотми? Ва яна Ислом ҳокимлар ҳам, қолган барча инсонлар ҳам амал қилиши керак бўлган қонунми?
Дастур, таълимот ва қонунчилик ўртасида катта фарқ бор.
Жуда кўп инсонлар, амалдаги режимнинг узоқ яшаши ва Исломий Давлатнинг йўқ бўлиб кетганлиги сабабли, агар давлат раҳбари аҳолини динда ҳаром қилинган, масалан, судхўрлик каби ишларни бажаришга мажбур қилмаса ва яна уларга ибодат қилиш, диндан келиб чиқадиган амалларни қилишни таъқиқламаса, уларнинг фикрича бундай ҳукмдор бошқараётган давлат исломий давлат ҳисобланади. Бунинг ўзи улар учун етарли, яъни ислом аҳкомларини бажаришга ҳеч ким тўсқинлик қилмаяпти. Бундан тушунилади-ки, инсонлар мавжуд режимни ўзгартиришга ҳожат йуқ деб ҳисоблайдилар.
Сизга яшаётган ҳаётимиздан бир мисол келтираман. Бир киши сафарга кетаётганида, йўлда йўл белгиларини кўради, олдинда уни ёқилғи қуйиш шаҳобчаси, меҳмонхона, ресторан ва автоулов хизмати кутиб турганини кўрсатади. Бу белгилар йўлда кишилар учун белги бўлиб хизмат қилиш учун ўрнатилади. Йўлда ҳайдовчи бекатда тўхташи, меҳмонхонада дам олиши, кафеда овқатланиши ёки йўлларида давом этиши мумкин. Бу белгилар ҳайдовчи истаса қўлланиши мумкин деган маслаҳат бўлиб, мажбурий бажарилишини талаб қилмайди. Ислом давлатидаги Шариат қонунлари эса инсонларнинг нафси, ҳоҳиш ва истакларига қолган эмас ва уларни фақат кўрсатма ва маслаҳат деб ўйламасинлар. Масалан, намоз, рўза ва ҳаж амалини бажарганлар учун улкан савоб бор, бунинг учун инсонга жаннат ваъда қилинган. Аммо бугунги кунда одамлар намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш каби фарз амалларини истаса бажаряптилар, истамаса бажармаяптилар, чунки бугунги кунда инсонларни бу қонунларга риоя қилишга мажбур қиладиган воситалар йўқ.
Агар биз Аллоҳ ҳаром қилган амалларга эътибор берсак, биламизки, Аллоҳ Таоло бизга еб-ичиш, кийинишда ва ўзаро алоқаларимизда риоя қилишимиз учун муайян бир қонунлар қўйди. У бизни озиқ-овқат масалаларида қонунга риоя қилиш билан чеклади ва масалан, спиртли ичимликлар ичсак, гуноҳ қиламиз, бу дегани Қиёмат кунида Аллоҳ Таоло жазолайди. Бундан ташқари, агар инсон бу шариат қонунларини бузса, давлат тарафидан жазоланади. Қонунчилик шундай бўлиши керак, у икки жиҳатни ўз ичига олади:
1) инсонлар ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
2) ушбу қонунчиликни бузувчилар учун уларга буни монеъ қилувчи жазо чоралари тизимининг мавжуд бўлишлиги
Демак, қонунчилик икки хусусиятга эга: бу тартиб ўрнатиш ва қонунда бажаришликни зиммасига юклашлик хусусиятидир. Агар қонунчиликда қонунни бурчга айлантириш, яъни бажаришликни зиммасига юклашлик хусусияти бўлмаса, у шунчаки инсонлар истаса амал қилиб, истамаса ташлаб қўядиган таълимотга айланади. Бундай ҳолда, одам ибодат қилиш ёки қилмасликка, рўза тутиш ёки қилмасликка, чўчқа гўштини истеъмол қилиш ёки қилмасликка ўзи қарор қиладиган бўлиб қолади. Бу қонунлар Исломнинг кўрсатмалари бўлиб, намоз ва рўза фарз амали, чўчқа гўшти истеъмол қилиш ҳаром амал эканлигини баён қилади. Аммо бугунги кунда бу қонунларга риоя қилиш талаб этилмайди, чунки амалдаги режимлардаги қонунчилик одамларни бу қонунларга риоя қилишга мажбурламайди, яъни қонунда бажаришликни зиммасига юклашлик йўқ. Бундан ташқари, бугунги кунда одамлар қонунга кўра спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, амалдаги тизимлар қонунчилигига кўра, одамларнинг вино дўконига эгалик қилиш ёки спиртли ичимликлар ичиш ҳуқуқини бузганлар жазоланади. Бугунги кунда маст қилувчи ичимликларни сотиш ва истеъмол қилиш қонунчиликкага тегишли, чунки қонунда инсонларни бунга ҳаққи бор. Инсонларнинг бу ҳуқуқини бузадиган ҳар бир киши учун жазо белгиланган.
Ҳар қандай қонунчилик шундай. Бу икки хусусиятни ўз ичига олсагина уни қонунчилик деб аташ мумкин. Биринчиси, муносабатларни қонундаги моддалар билан тартибга солиниши. Иккинчиси – қонунбузарлик учун жазо қўллаш орқали қонунда бажаришликни зиммасига юклашлик.
Ислом Давлати емирилгандан кейин Ислом қонунлари риоя қилиш мажбурияти каби хусусиятини йўқотди, шунинг учун бугун улар қонунчилик даражасида йўқ. Ислом шариати қонунга риоя қилиш мажбурияти каби хусусиятдан маҳрум бўлгач, у унутилди, ўрнига Исломда бўлмаган меъёр ва қонунларга алмаштирилди. Ҳар қандай жамият давлат воситасида шариат қонунларига риоя қилиш мажбурияти орқалигина шаклланади. Исломий Давлат қулаб, унинг қонунчилиги қонунга риоя қилиш мажбурияти каби хусусиятни йўқотганида, Ислом қонунчилик даражасида ўз ўрнидан маҳрум бўлди. Шариат фақат инсоннинг шахсий ҳаётида мавжуд бўлиб, истаган одам амал қилиб, истамаган амал қилмайдиган ҳолатга келди.
Бу масала Исломда жуда муҳим. Шунинг учун қонуншунослар – фақиҳлар бу ишга эътибор берганлар. Уларнинг айтишича, ҳокимиятнинг вазифаси Исломнинг фақат кўрсатма ва маслаҳат сифатида намоён бўлмаслигини таъминлаш, балки унга қонун кучи билан риоя қилиш кераклигини талаб қилиш. Улар Имомлик, Халифалик ва Амирликнинг вазифаси одамларга шариат нуқтаи назардан ҳаракат қилиш масъулиятини юклашликлари деб белгилаганлар. Инсонлар устига юклаш уларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг нозил қилган қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қилишга мажбур қилиш демакдир.
Агар биз ҳаётимиздаги Исломни фақат минбарлардан ёки бошқа жойлардан бериладиган кўрсатма ва маслаҳат шаклида эмас, балки қонунчилик шаклида кўришни истасак, унда Ислом ҳокимиятини ўрнатишимиз керак. Бу ҳокимият эса, ўз навбатида, инсонларни Ислом қонунларига риоя қилишга ва улар билан чекланишга мажбур қилади. Агар мусулмонлар Исломий Давлатни ўрнатмасалар ва бу камчиликни дарҳол тўғриламасалар, у ҳолда улар хато қилишда давом этаверадилар ва шариат аҳкомларини фарз амалига, яъни қилишликда мажбурий бўлишлиги учун иштирок этмаган ҳар бир киши гуноҳкор бўлади. Биз бу чақириққа " эшитдик ва итоат этамиз!" деймиз. Бу Ислом динининг моҳиятидир, биз эса бошқа динни билмаймиз!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Шайх Сайид Ризвон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли