| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Такфир балоси

Такфир балоси

By htadmin
01.04.2020
0
Share:

Такфир балоси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Муртадлик ва куфр

4- қисм

     Куфрни икки тарафлама кўриб чиқиш мумкин. Биринчиси, у инсонлар, халқларнинг тафаккури ва руҳиятининг асоси сифатида ётганида. Иккинчиси, Исломни инкор қилиш ортидан “иймондан қайтиш”да кўринади.

     Инсонлар орасида ҳеч мусулмон бўлмаганлар бор. Бундай инсонларни муртад деб бўлмайди ва муртадликка оид қонунлар уларга тааллуқли эмас. Исломда динга мажбурлаш йўқ.

      Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ ۖ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ ۚ

“Динда мажбурлаш йўқ. Батаҳқиҳ, ҳақ ботилдан ажради”. (Бақара: 256)

Урва ибн Зубайрдан: Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам  “Ким насроний ёки яҳудий динида бўлса, уни динидан қайтарилмайди” дедилар.

     Шунга ўхшаш жуда кўп далиллар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммасини санаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Бу далиллар бизга инсонларни Исломга мажбурлаш жоиз эмаслигини тушунтиради.

     Куфрдаги инсонлар бизлар Исломга даъват қилишимиз керак бўлган инсонлардир. Расулуллоҳ ﷺ инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун юборилган эдилар. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло улар ҳақида шундай дейди:

وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا رَحۡمَةٗ لِّلۡعَٰلَمِينَ

“Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик”.  (Анбиё: 107)

     Мусулмонлар Расуллуллоҳ  ﷺдан ушбу вазифани мерос қилиб олдилар. Биз инсонлар билан кофир бўлганлиги учунгина урушмаймиз. Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзлари бунга далилдир:

لَّا يَنۡهَىٰكُمُ ٱ للَّهُ عَنِ ٱ لَّذِينَ لَمۡ يُقَٰتِلُوكُمۡ فِي ٱ لدِّينِ وَلَمۡ يُخۡرِجُوكُم مِّن دِيَٰرِكُمۡ أَن تَبَرُّوهُمۡ وَتُقۡسِطُوٓاْ إِلَيۡهِمۡۚ إِنَّ ٱ للَّهَ يُحِبُّ ٱ لۡمُقۡسِطِينَ ٨ إِنَّمَا يَنۡهَىٰكُمُ ٱ للَّهُ عَنِ ٱ لَّذِينَ قَٰتَلُوكُمۡ فِي ٱ لدِّينِ وَأَخۡرَجُوكُم مِّن دِيَٰرِكُمۡ وَظَٰهَرُواْ عَلَىٰٓ إِخۡرَاجِكُمۡ أَن تَوَلَّوۡهُمۡۚ وَمَن يَتَوَلَّهُمۡ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱ لظَّٰلِمُونَ

“Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради. Албатта, Аллоҳ сизларни диний уруш қилганлар, диёрингиздан чиқарганлар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларга дўстлик қилишдан қайтарур. Уларни дўст тутганлар, ана ўшалар, золимлардир”.                                                      (Мумтаҳана: 8,9)

     Кофирларга қарши кураш эса, Шариат ўзининг шартлари билан уни аниқ уруш олиб бораётган душман деб белгилаб бергандан кейингина  олиб борилади. Бу ҳақда фикхнинг бу мавзуга оид бобларида батафсил изоҳлаб берилган.

     Энди “иймондан қайтиш” натижасида бўлган куфрга келсак, бу ерда мусулмон бўлиб, ўз иймонидан юз ўгириб кейин муртад бўлган инсон ҳақида гапирамиз. Бунинг учун Ислом жазо чорасини белгилаб қўйган, бу ерда ҳатто ҳокимнинг ҳам жазо чорасини танлаш ҳуқуқи йўқ, чунки бу чорани Аллоҳ Таолонинг Ўзи белгилаган.

     Имом Бухорий (2854) Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Ким динини ўзгартирса, бас, уни қатл қилинглар».

     Ушбу жазони амалга оширишнинг ўзига хос шартлари ва ижро этиш усули бор. Биринчидан, бу Шариатни татбиқ этадиган мусулмон ҳокимнинг алоҳида ҳуқуқига киради. Бу жазо чорасини амалга оширишга ҳокимдан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Иккинчидан, жумҳур уламолар райларига кўра, муртадга тавба қилиш талаби қўйилмагунча қатл қилинмайди. Тавба қилиш деганда, муртад билан мулоқотга киришиб, ундан бу ишининг сабабини ўрганиш назарда тутилади. Бу ишни ҳоким ўзига олади, ёки ўрнига бошқа бир кишини тайинлайди. Одатда бу ишни қози ёки ваколатли шахс амалга оширади. Жазо фақат суд муҳокамаси билан белгиланади.

     Бирор кишини муртадликда айблаш учун, қачонки фақатгина қози бу айбни тасдиқласагина айбловчи бўлиши мумкин. Айбловчи қозига мурожаат қилади, у эса бу айбловни текширади ва айбланувчини сўроқ қилади. Агар айбланувчининг сўзларидан унинг муртадлиги қозига аён бўлса, яъни айбланувчининг сўзлари уни Исломдан чиқараётганини кўрса, айни вақтда айбланувчининг ўзи ҳам гапираётган сўзларининг фарқига бориб, уни қаттиқ туриб маъқулласа, ёки у Исломга янгича маъно бермоқчи бўлса, ёки Ислом қонунларини бузиб талқин қилса, масалан, бугунги кунда баъзи кишиларга ўхшаб Ислом спиртли ичимликни маън қилмаган деса ва бу ерда қози бунга қарши қатъий далиллар келтириб нотўғрилигини исботлаб берса ҳам фикридан қайтмаса, ундан кейин унга тавба қилишлиги учун маълум бир муддат тайинланади.

      Бир шахсга қарши ҳукм чиқаришдан аввал у шахс билан мулоқот ўтказилади, унинг сўзлари батафсил текширилади, шундан сўнгра ҳам қози айбланувчининг куфр келтирганига тўқсон тўққиз фоиз ишонч ҳосил қилса-ю, бир фоизи қолса ҳам унга қарши ҳукм чиқара олмайди. Бу ҳақида Имом Молик айтганидек, “Агар инсонни куфр келтирганига тўқсон тўққизта сабаб топсамда, унинг иймонини сақлаган бир фоизи қолган бўлса, мен тўқсон тўққиз фоизни қўйиб бир фоизга юзланаман. Чунки Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Қатъий бўлмаган ишда жазо чорасини олиб ташланглар”.

     Бундан ташқари, ажратилган вақтни уламолар уч кун қилиб белгиладилар. Агар мана шу муддат ичида ҳам айбланувчи исломдан куфрга қайтганидан воз кечмаса, у қонунга кўра қатл қилинади.

     Албатта бу ҳаммага маълум ва аниқ бўлган нарса, фақат бу ерда муҳим бир тафсилот бор. Бир инсонга нисбатан қабул қилинган қарорга биноан муртадликда айблашнинг сабаби мужмал,  ўзида тафовутни пайдо қилиб, турли мусулмон гуруҳлари ўртасида баҳс-мунозарага сабаб бўлмаслиги керак.

     Тарихни эслайлик, Халифа Маъмун ўз даврида мўътазилалар фикрини давлат миқёсида табанний қилиб, ва уни Ислом ақидаси қилиб белгилаган эди. Фитна тарқалиб, олимларни бу фикрни қабул қилишга мажбурлашди. Бундан Имом Аҳмаднинг қандай азият чеккани машҳур бир воқеа. Гуруҳлар ўртасида тафовутга сабаб бўлган баъзи масалаларга ёндашилганда баъзилар “бу менинг қатъий фикрим”, “бу менинг ақидам” дейишади. Сўнгра бу инсонларга ташланиб “сени ақидангда муаммо бор, у бузуқ” деб уларнинг ҳаётига тажовуз қилинди. Бу улкан мусибат эди.

    Халифа ақида масаласида фикрларни табанний қилмаслиги керак. Мусулмонларни бирлаштирган ақида табаннийга муҳтож эмас, чунки у етарли даражада қатъий. Мусулмонларнинг Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Унинг Китобларига, Унинг Пайғамбарларига, Охират кунига бўлган иймонлари бир хил. Шу каби Шариатнинг қатъий маънолари ҳам баҳс ва ихтилоф мавзуси эмас. Аммо баъзан шундай бўлади-ки, қандайдир бир гуруҳ келиб одамларнинг ақидаси ҳақида сўрай бошлайди. Бунга мисол қилиб ашъарийлар билан мўътазилалар ўртасидаги фарқни келтириш мумкин.

     Туғилганимиздан бошлаб у ёки бу гуруҳлар ҳақида эшитамиз. Инсонлар ижтиҳодлар ишлаб чиқишади, сўнгра уни ақидага киргизишади ва бунга асосланиб такфирга шошишади. Бунга оддий мисол. Бир гуруҳ айтади-ки, “Аллоҳнинг қўли йўқ, Унинг кўзлари йўқ, Унинг юзи йўқ ва ҳоказолар. Агар бунга жавобан кимдир “Аллоҳнинг юзи бор, ёки қўли, ёки кўзлари бор” десин, у шу заҳоти кофирга чиқарилади.

     Иккинчи гуруҳ бунинг аксини сўзлаб биринчи гуруҳга “Агар сен Аллоҳнинг юзи, кўзлари, қўли бор деб айтмасанг, у ҳолда сенинг иймонинг ва ақидангда адашишлик бор”…. Улар сени кофирга чиқаришади, ёки дўзахни ваъда қилишади, ёки сени адашганга чиқаришади, ёки ақидангни бузуқлигини айтишади. Улар баҳс қилаверадилар ва бу воқеа асрлар ичида давом этаверади.

      Матнларнинг маъносини ҳар ким ўзича талқин қилиб баҳсга киришади, кимдир юзаки ёндашади, кимдир маъносига чуқур киришади. Уларнинг ҳаммаси муҳокаманинг асосида Шариат ақиданинг таркибий қисмлари сифатида қарамаган, гумонли далиллар ётган мавзуларга киришдилар. Улар ушбу матнларга эътиқод масаласи сифатида қарадилар ва бу зонний тахминлар асосида бир-бирларини такфир қила бошладилар.

Аҳмад ал-Қасос

TagsиймонкуфрМуртадликТакфир балоси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия прокуратураси Ҳизб ут-Таҳрирнинг тўрт аъзосига ҳаммаси бўлиб 52 йил муддатли қамоқ жазоси берилишини сўради

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Салибчи коалиция Боғуз лагерларида мусулмонларга қарши даҳшатли қатли омни содир этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Тиёр газетаси бош муҳаррири устоз Усмон Мирғанини зиёрат қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/