Бахтли бўлишнинг сири нимада?
Бахтли бўлишнинг сири нимада?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз каломида бандаларига хитобан шундай дейди:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى
– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”. (Тоҳа:124)
Ушбу оятни теранроқ тушуниш учун бир воқеликни келтирамиз. Бугунги тараққий этган давлатларда психологларнинг нуфузлари баланд, уларга тўланадиган ойлик маош ҳам анча юқори. Одамлар уларнинг қабулига ўз ҳаётларида, жумладан оила ва жамиятда, иш жойларида учрайдиган муаммоларига ечим олиш учун киришади. Ушбу соҳа эгаларидан баъзилари ўз касбларидан келиб чиққан ҳолда, яъни ўз тажрибаси асосида китоб тайёрлаб, уни “Бахтли бўлишни хоҳлайсизми” ёки “Бахтнинг сири” каби номлар билан номласа, ушбу китобни қиммат баҳоларга сотиб олишга аксар инсонлар тайёр бўлади. Ҳатто қўлма-қўл бўлиб, қизиқиб ўқилади. Бундан кўриниб турибдики, ҳар қандай одам бахтли бўлишни хоҳлайди. Мусулмонлар орасида мазкур китобларни ўқиб, унга амал қилаётганлар ҳам бор.
Шундан келиб чиқиб инсон доимий равишда интиладиган бахт тушунчасини ёритиш зарурати пайдо бўлади. Ҳар бир нарсанинг ўз исми бўлганидек, бахтни ҳам ўз исми билан атайдиган бўлсак, у қалб хотиржамлигидир. Бу борада одамлар ўртасида ихтилоф йўқ. Бироқ хотиржамлик нимада эканлигида ихтилоф бор. Чунки бахтга етишиш масаласида баъзиларнинг тушунчаси бошқаларнинг тушунчасидан фарқ қилади. Масалан, кимдир бой бўлиб яшашни, кимдир юқори лавозимларда ишлашни, яна кимдир санъат билан шуғулланишни бахтли ҳаёт тарзи, деб билади ва шунга интилади. Муқаддас динимиз бўлган Исломнинг бахт ҳақида ўзига хос нуқтаи назари бор. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин.
Тасаввур қилинг, сиз янги телевизор сотиб олдингиз, албатта унинг ишлатиш қўлланмаси бўлади. Агар сиз телевизорни ўз қўлланмаси асосида ишлатсангиз, узоқ муддат таъмирсиз ишлата оласиз. Агар қўлланмага зид равишда ишлатсангиз у ҳеч қанча вақт ўтмай ишдан чиқиши мумкин. Чунки сиз телевизорни ишлаб чиқарган, яъни уни қандай ишлатса тўғри бўлишини ва узоқ вақт хизмат қилишини билган эгасининг кўрсатмаларига зид равишда ишлатяпсиз. Бу билан шуни айтмоқчимизки, барча нарсани ҳам ишлаб чиқарувчи томонидан берилган қўлланма асосида фойдаланилса тўғри бўлади. Бу гап инсонга ҳам тегишли, у ҳам ўз Яратувчиси белгилаб берган қўлланма асосида яшаши лозим. Акс ҳолда у танг-бахтсиз ҳаёт кечиради. Бугун ер юзида ўз ҳукмронлигини ўтказаётган ғарб мафкураси инсонлар ҳаётини тартибга солиб турувчи қўлланмани инсоннинг ожиз ақли асосида тузиб бермоқда, бу билан инсониятни бахтсиз ҳаёт кечиришига сабабчи бўлмоқда. Бу тўғрида мутафаккир олим, шайх Тақийюддин Набаҳонийнинг “Ислом низоми” китобидан иқтибос келтириш ўринлидир:
“Бугунги кунда дунёда ҳукм суриб турган ғарб дунёқарашига енгилгина назар ташлар эканмиз, бизга шу нарса аён бўладики, ғарб дунёқараши инсониятга хотиржамликни кафолатлаб беришга қодир эмас. Балки аксинча, тиконлар орасида олам тўлғанаётган ҳамда унинг ўтида қовурилаётган, кўз ўнгимизда рўй бериб турган бахтсизликларга сабабчи бўлди. Инсон фитратига зид равишда динни ҳаётдан ажратишни ўзига асос қилиб олган, умумий ҳаёт соҳаларида руҳий жиҳатга ҳеч қандай ўрин бермайдиган, ҳаётни фақат манфаатдан иборат, деб тасвирлайдиган, ҳаётда инсонни инсонга боғлайдиган восита соф манфаатдир, деб ҳисоблайдиган бундай дунёқараш фақат моддий бахтсизлик ва изтиробнигина келтириб чиқарди. Модомики, бундай манфаат асос бўлар экан, уни талашиш табиийдир, унга эришиш йўлида курашиш табиийдир, башарият орасида алоқаларни ўрнатиш йўлида кучга таяниш табиийдир. Шунинг учун ҳам бу дунёқараш вакилларида мустамлакачилик табиий, ахлоқ эса тумтароқ бўлади. Чунки ягона манфаатгина ҳаётнинг асоси бўлиб қолаверади. Шунинг учун ҳам ҳаёт майдонидан руҳий қийматлар бадарға қилингани каби, олийжаноб ахлоқий қийматларнинг ҳаётдан қувғин қилиниши, ҳаётнинг ўзи ҳам талашиб-тортишиш, кураш, тажовуз қилиш ва мустамлакачилик асосига қурилиши табиийдир. Бугунги кунда оламда тарқалган башарият кўнглидаги руҳий инқирозлар, доимий беқарорлик ва ҳар тарафга қулоч ёйган ёвузликлар бу дунёқараш оқибатларининг ёрқин далилидир. Чунки мана шу дунёқараш бутун оламда ҳукмрондир. Айни шу дунёқараш шундай даҳшатли ва инсоният учун хатарли бўлган натижаларга олиб келди”. (Иқтибос тугади)
Хулоса ўрнида шуни айтамизки, кимки хотиржам яшашни истаса, инсон, ҳаёт, коинотни яратган буюк Роббимизнинг қўлланмаси бўлган Китоб ва Суннатни маҳкам ушласин. Чунки инсоннинг нима билан бахтли, нима билан бахтсиз бўлиши ушбу илоҳий манбада очиқ баён қилинган. Шундай экан, сиз азиз ўқувчига аён бўлсинки, бахтли бўлишнинг сири инсоннинг ожиз ақлидан келиб чиққан қонунларда эмас, балки Аллоҳ Таолонинг сизу биз учун юборган қўлланмасидадир. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ дедилар:
تَرَكْتُ فِيكُمْ أَمْرَيْنِ لَنْ تَضِلُّوا مَا تَمَسَّكْتُمْ بِهِمَا كِتَابَ اللَّهِ وَسُنَّةَ نَبِيِّهِ
“Сизларга икки нарсани қолдирдим, уларни ушласангиз, ҳаргиз адашмайсиз: Аллоҳнинг Китоби ва Набийининг Суннати”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
19.12.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми