| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Росулуллоҳ САВ дафнлари кечиктирилишининг байъатга алоқаси тўғрисидаги саволга жавоб

Росулуллоҳ САВ дафнлари кечиктирилишининг байъатга алоқаси тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
13.11.2016
1780
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Росулуллоҳ САВ дафнлари кечиктирилишининг байъатга алоқаси тўғрисидаги саволга жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ сизни ҳам, ушбу боқий калимани етказувчиларни ҳам Ўз изни ила Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган ишга муваффақ қилсин.

Баъзиларнинг айтишича, Ҳизб ва айрим фуқаҳолар тарафидан Росулуллоҳ САВ дафнлари кечиктирилишини байъатнинг вожиблигига далил қилиб келтирилганлиги нотўғридир. Чунки бунинг жанозага одамларнинг етиб келишларига вақт бериш каби бошқа сабаблари ҳам бор. Байъатнинг вожиблигига Пайғамбар АС дафнларини кечиктириш эмас балки у киши вафот этишлари биланоқ саҳобаларнинг бир имомни тиклашга ҳаракат қилишлари далилдир. Шунинг учун дафн кечиктирилишининг байъатга ҳеч қандай алоқаси йўқ!!

Шу масалани тафсилоти билан тушунтириб берсангиз.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биродар, саволингизга жавоб беришдан олдин сизга шаръий аҳкомлар ҳақидаги баъзи усул қоидаларини эслатиб ўтмоқчиман:

Шаръий масала – хоҳ амал, хоҳ сўз бўлсин – у талабни ифодалайди ва айни шу масалада талаб турини баён қилувчи қарина керак бўлади. Агар қарина қатъийликни ифодаласа, талаб қатъий талаб, яъни фарз бўлади. Агар қарина қатъийликни ифодаламаса, балки унда яхшиликка тарғиб қилинаётгани тушунилса, талаб ноқатъий бўлади, яъни мандуб бўлади. Агар қарина ихтиёр беришни ифодаласа, талаб мубоҳликка бўлади.

Бу барча шаръий нусусга мос келади. Бу нусус Аллоҳнинг Китобидаги сўз бўлиши, ё Росулуллоҳ САВнинг амали бўлиши, ёки барча саҳоба РАлар ижмо қилган амал бўлиши, ёхуд Росулуллоҳ САВнинг иқрори-сукути бўлишининг фарқи йўқ.

1 – Мисол учун: Аллоҳ Субҳанаҳунинг

فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيراً لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

«Қачон (жума) намози адо этилгач, ер юзига тарқалинг, Аллоҳнинг фазл-карамини истанг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки нажот топасиз» [Жума 10]

деган оятини олайлик. Бу оятда Аллоҳ (فَانْتَشِرُوا тарқалинг), дея амр қиляпти, яъни жума намозини ўқигандан сўнг масжиддан чиқишни талаб қиляпти. Биз жума намозидан сўнг тарқалиш фарзми ё мандубми ё мубоҳми буни билиш учун қарина излаймиз. Натижада жума намози ортидан мусулмонлардан айримлари дарҳол масжиддан чиқиб кетганини, айримлари масжидда бир оз ё кўпроқ вақт ўтирганини ва бу ҳол Росулуллоҳ САВ сукутлари билан бўлганини биламиз. Яъни масжиддан чиқиш ёки у ерда қолишнинг бир-биридан фарқи бўлмаган. Бу эса (فَانْتَشِرُوا тарқалинг), деган амр мубоҳликни ифодаловчи талаб эканига далолат қилади.

2 – Масалан, жаноза ўтиб қолса, ўриндан туришни олайлик. Насоий ўзининг «Сунан»ида ушбу ривоятни келтиради: бизга Шўъба Абдуллоҳ ибн Абу Сафардан ривоят қилган: мен Шаъбийнинг Абу Саиддан ушбуни ривоят қилганини эшитгандим: «Росулуллоҳ САВ олдиларидан жанозани олиб ўтиб қолишди», Умар буни «Росулуллоҳ САВ олдиларидан жаноза ўтиб қолди», дея ривоят қилган. Шунда Росулуллоҳ САВ ўтаётган жаноза учун ўринларидан турдилар. Пайғамбар АСнинг ушбу амаллари ўриндан туриш талабини ифодалайди. Биз бу амалнинг фарз, мандуб ёки мубоҳлигини билиш учун қарина қидирамиз. Натижада, Насоий «Сунан»ида Муҳаммаддан қилинган бир ривоят топамиз. Унда айтилишича, Ҳасан ибн Али ва Ибн Аббослар олдидан бир жаноза ўтиб қолади, Ҳасан ўрнидан туради, Ибн Аббос эса турмайди, шунда Ҳасан – Росулуллоҳ САВ бир яҳудийнинг жанозаси ўтаётганда ўринларидан турмаганмиди, деб сўрайди, Ибн Аббос унга – Ҳа, ўринларидан турганлар сўнг ўтириб олганлар, деб жавоб беради. Бу эса ўтаётган жаноза учун ўриндан туриш ҳам, турмай ўтиравериш ҳам ихтиёрий, яъни мандуб эканига далолат қилади.

Сақифдаги байъат ҳам шундай. У саҳобалар ижмо қилган амал бўлиб, қачон Халифалик ўрни бўшаб қолгудек бўлса, халифага байъат қилиш талаб этилаётганига далолат қилади. Биз бу талабнинг фарз ё мандуб ё мубоҳ эканини белгилаш учун қарина қидирсак, уни қатъийликни ифодалаётганини топамиз. Чунки саҳобалар маййитни дафн қилишдек бир фарз амалидан байъат қилишни муқаддам кўрдилар. Бу эса байъат қилиш фарзлигини, маййитни дафн қилиш фарзидан ҳам муҳим эканини англатади.

Шунинг учун қачон Халифалик ўрни бўшаб қолса, халифага байъат қилиш фарз. Бунга далил Росулуллоҳ САВни дафн қилишнинг байъат тугагунга қадар кечиктирилганидир. Чунки маййитни дафн қилиш фарзми, демак, бу фарздан авло кўрилган иш ҳам фарздир.

Шундай қилиб, дафнни байъат тугагунга қадар кечиктириб туришнинг ўзи Халифага байъат қилиш вожиблигини, фарзларнинг фарзи бўлганини баён қилмоқда.

Бу фиқҳий жиҳатдан.

Энди, дафн кечиктирилишининг байъатга алоқаси йўқ, балки у мусулмонларга жанозага ҳозир бўлиш учун вақт бериш мақсадида кечиктирилган, деган гапга келсак, бу юз берган воқеага мос келмайди. Зотан, Росулуллоҳнинг вафотлари тўғрисидаги хабар муҳим хабар бўлиб, уни Мадина ва унинг атрофидаги ҳамма мусулмонлар эшитганлар ва Мадинага, масжидга етиб келдилар. Бироқ улар Абу Бакрга инъиқод ва тоат байъатини қилиш билан машғул бўлдилар… Қуйида сизга бу воқедан ул зотнинг тарихларида қандай келган бўлса шундайлигича келтирамиз:

Дарҳақиқат, Росулуллоҳ САВ душанбанинг чошгоҳида вафот топдилар ва сешанбага ўтар кечасию сешанба кундузи билан дафнсиз қолдилар, зеро, сешанба кундузи Абу Бакрга байъат қилинди. Сўнг сешанба куни ярим тунда, чоршанбага ўтар кечаси ул зот дафн қилиндилар. Абу Бакрга Росулуллоҳ САВнинг дафн қилинишларидан олдин байъат қилинди ва бу – маййитни дафн қилиш ўрнига халифа сайлаш билан шуғулланишга бўлган саҳобалар ижмои бўлиб қолди, бу эса Халифа сайлаш маййит дафн қилишдан вожиброқ бўлгандагина бўлади.

Шунинг учун ушбу дафннинг кечиктиришдан мақсад, мусулмонларнинг жанозага йиғилишлари эмас. Аксинча, улар хусусан, саҳобалар йиғилиб бўлгандилар. Бироқ йиғилган бўлсалар-да, байъат билан шуғулландилар. Инъиқод ва тоат сифатида байъат қилишдан фориғ бўлишгач, Росулуллоҳ САВни дафн қилиш билан шуғулландилар. Қачон шуғулландилар? Байъатдан бўшаб, ярим тунда. Агар дафннинг кечиктиришдан мақсад, одамларни жанозага тўплаш бўлганда эди, дафн ё душанба кундузи ё сешанбага ўтар кечаси ва ё сешанба кундузи бўлган бўларди. Лекин улар Абу Бакрга инъиқод ва тоат байъати қилиниб бўлингунга қадар кутдилар. Байъат қилиниб бўлгандан кейин чоршанбага ўтар кечаси Росулуллоҳ САВни дафн қилдилар.

Шу боисдан ушбу дафннинг кечиктирилиш сабабини яхшилаб тафаккур ва тадаббур қилиб кўрилса, бунинг Абу Бакрга инъиқод ва тоат байъати тамомланишидан ўзга сабаби йўқлиги аён бўлади. Демак, дафннинг кечиктирилиши фақат байъатга алоқадор бўлган.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рaшта                  

22 робиус-соний 1435ҳ                                                                                            22 феврал 2014м

TagsбайъатдафнкечиктирилишиРосулуллоҳ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан ўтиш даври ҳукумати АҚШнинг нуқсонли қарорига телбаларча қувониш билан ўз омадсизлигини яширмоқчи

  • МАҚОЛАЛАР

    Тирик жон борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир

  • МАҚОЛАЛАР

    Капитализмнинг нимаси тўғри

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/