| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ваҳндан халос бўлмагунча азизлик йўқдир!

Ваҳндан халос бўлмагунча азизлик йўқдир!

By htadmin
18.11.2021
803
0
Share:

Ваҳндан халос бўлмагунча азизлик йўқдир!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саҳобалар сўради: “Ваҳн нима эй Расулуллоҳ?”. Расулуллоҳ ﷺ жавоб бердилар: “Дунёни севиш ва ўлимдан қўрқиш”. (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти)

Ваҳн инсон тушунчалари ва туйғуларининг бузулишидан вужудга келади. У мўминнинг қалбида бир зумда пайдо бўлиб қолмайди. Қалбдаги мунтазам давом этган бузилишлар ваҳнни пайдо қилади. Яшаш учун курашиш ва ўлимни хоҳламаслик инсон табиатида мавжуд. Бироқ бу икки туйғу Қуръон ва Суннат кўрсатган меъёрдан ошса, кишини адаштириб ҳалокатга учратади.

Бадрда, Ислом ва куфр ўртасидаги илк жангда мўминларнинг қалблари бир бўлди. Уҳудда ҳам қалблар бир эди, бироқ баъзи муаммолар юзага келди. Мусулмонларнинг айримларидаги мол-дунёга бўлган муҳаббат Уҳуд жангидаги мағлубиятга сабаб бўлди. Бу муҳаббат Аллоҳнинг Пайғамбари жойингиздан жилманг, деганига қарамай Росулуллоҳ ﷺга осий бўлишга олиб келди. Душман икки тарафдан мусулмонларга ҳужум қила бошлагач, Росулуллоҳ ﷺнинг қайта-қайта жангга чорлаганига қарамай урушни ўртасида У зотни ташлаб қочишларига сабаб бўлди.

Баъзи аҳли илмлар Уҳуддаги мағлубият сабабини ваҳннинг илк кўринишлари мужоҳидларда зоҳир бўлгани билан изоҳлашади. Ваҳннинг биринчи қисми – мол-дунёга бўлган муҳаббат билан хатога қадам қўйилган бўлса, ваҳннинг иккинчи қисми – ўлимдан қўрқиш билан Росулуллоҳ ﷺга очиқ итоатсизлик қилинди. Оқибатда Аллоҳ уларга аламли мағлубиятни ва совуқ ўлимни рўпара қилди. Натижада Мусулмонлар ғалабага эришиб турган бир вазиятда кофирларга мағлуб бўлишди. Аллоҳ Таоло айтади:

اِنَّ الَّذ۪ينَ تَوَلَّوْا مِنْكُمْ يَوْمَ الْتَقَى الْجَمْعَانِۙ اِنَّمَا اسْتَزَلَّهُمُ الشَّيْطَانُ بِبَعْضِ مَا كَسَبُواۚ وَلَقَدْ عَفَا اللّٰهُ عَنْهُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ حَل۪يمٌ۟

– “Икки (ҳарбий) бўлинма тўқнашган кунда орангиздан юз ўгириб кетганларни шайтон баъзи қилмишлари туфайли янглиштирган эди. Аллоҳ уларни афв этди ҳам. Зеро, Аллоҳ кечирувчан ва ҳалим зотдир”.                              (Оли Имрон:155)

Аллоҳ Таоло итоатсизлик қилган саҳобаларни афв этди ва саломат қалбли бу жамоага кейинчалик кўплаб зафарларни инъом этди. Энди ойнага бир қарайлик! Аллоҳ бизни ҳам афв этармикин, бизга ҳам ғалаба насиб қилармикин?! Ишонч билан айта оламизки, мусулмонларни Аллоҳдан тўсиб турган нарса улардаги ваҳндир.   Аллоҳ Таоло эса, Ўзига давомли осий бўлган бандани хорламай қўймайди. Роб Таоло нафси туфайли осий бўлганни ҳам, золим ҳокимдан қўрқиб унинг сиёсатига бўйин экканни ҳам, лавозими сабабли гуноҳга ботганни ҳам, хотин, бола-чақасини деб маъсият йўлини тутганни ҳам хорлайди. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يوشك الأمم أن تداعى عليكم كما تداعى الأكلة إلى قصعتها فقال قائل ومن قلة نحن يومئذ قال بل أنتم يومئذ كثير ولكنكم غثاء كغثاء السيل ولينزعن الله من صدور عدوكم المهابة منكم وليقذفن الله في قلوبكم الوهن فقال قائل يا رسول الله وما الوهن قال حب الدنيا وكراهية الموت

«Устиларингизга бир қавмлар бўри тўдаси ўз ўлжасига ташланганидек ташланади». Саҳобалардан бири сўради: «У кунда биз озчилик бўлганимиз учун шундай бўладими?» Росулуллоҳ жавоб бердилар: «Йўқ, у кунда сизлар кўпчилик бўласизлар, лекин худди денгизнинг устидаги кўпик каби бўласизлар. Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизлардан қўрқишни олиб қўяди, сизларнинг қалбингизга эса ваҳн солиб қўяди». Сўрадилар: «Ваҳн нима у, эй Росулаллоҳ?». Жавоб бердилар: «Дунёни севиш ва ўлимдан қўрқиш»». (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти)

Бугун Уммат Аллоҳнинг динидан юз ўгириши оқибатида хорликка дучор бўлди. Ер юзидаги энг қадрсиз нарса мусулмоннинг жони бўлиб қолди. Дунёнинг қаерига қараманг, зулм остида қолган ва ҳимоясиз ташлаб қўйилганлар фақат мусулмонлар. Рус ва бошқа кофир халқларнинг энг паст ишларини арзимаган ҳақ эвазига бажарувчи мардикорлар мусулмонлар. Нега ҳолат бундай? Нега шамол тескари томонга эсмоқда? Чунки Уммат иззат ва шараф манбаидан узоқлашди. У иззат ва шарафни кофир ғарбдан қидирди. Шу сабабли Аллоҳ уни хор қилди, уни заифлик ва муҳтожлик қамраб олди. Энди у бу хорликдан Роббининг дини, Парвардигорининг Китоби ва Пайғамбари ﷺнинг Суннатига қайтиш орқалигина озод бўлиши мумкин.

Биз бугун умматнинг иззатдан сўнгра хорликка, куч-қудратдан сўнгра заифликка, илмдан сўнг жаҳолатга тушиб қолганини, инсоният карвонининг энг охирида қолиб кетганини кўрмоқдамиз. Ваҳоланки, у яқин ўтмишда мазкур карвонни комил иқтидор ва тўла лаёқат билан бошқариб келган эди. Қандай сабаблар бугунги абгор ҳолатни келтириб чиқарганини қуйидаги ҳадис изоҳлайди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қиладилар: «Эй муҳожирлар жамоаси! Беш нарса борки, улар билан мубтало бўлсангизлар, улар сизларга етишидан Аллоҳдан паноҳ тилайман: 1. Қайси бир қавмда фаҳш пайдо бўлиб, улар у билан очиқдан очиқ шуғуллансалар, ораларида ўлат ҳамда ота-боболари даврида бўлмаган бошқа касалликлар тарқалади. 2. Ўлчов ва тарозидан уриб қоларканлар, қурғоқчилик, қаттиқ етишмовчилик ва подшоҳнинг зулмига дучор этиладилар. 3. Молларининг закотини бермас эканлар, уларга самодан ёмғир тўсиб қўйилади, агар чорва ҳайвонлари бўлмаса эди, умуман ёмғирсиз қолишар эди. 4. Аллоҳ ва Расулига беришган аҳдни бузишса, Аллоҳ улар устига душманларини ҳукмрон қилиб қўяди ва душманлари уларнинг қўлларидаги баъзи нарсаларни тортиб олишади. 5. Раҳбарлари Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм қилмас эканлар ва яхшиликни Аллоҳ нозил қилган нарсада деб билмас эканлар, Аллоҳ уларнинг жабр-зулмларини ўз ўрталарида қилади» (Ибн Можа)

Давлат раҳбарлари барча соҳаларнинг ислоҳи ёки ҳалокатини белгиловчи асосий куч эканлигини таъкидлаш учун ҳадиснинг сўнггида келтирилган. Шунингдек, ҳадисдан омманинг гуноҳга одатланиши мавжуд Исломий ҳукмларни йўққа чиқаришини, халқ ва ҳокимиятни ҳаққа чақирувчи жамоаларнинг мавжуд бўлиши ва улар даъват ишини изчиллик ва сабот билан олиб бориши зарурлиги таъкидланганини тушуниш мумкин.

Шарқ ва Ғарбдаги катта кофир давлатлар ўз мафкуралари ва ҳаёт тарзларини Исломий диёрларга ёйиш орқали Ислом Умматига ўз ҳукмини ўтказмоқда. Бу йўлда улар бор куч-ғайратини ишга солмоқда. Улар бу фидоийликлари ўлимдан кейинги ҳаётда ўзларига фойда келтирмаслигини билишса-да, дунё манфаати ва роҳати учун шундай катта ишларга ўзларини уришмоқда. Аслида, Аллоҳнинг буйруғи ва Росулуллоҳ ﷺнинг Суннатига кўра молу-жонимизни, умримизни Ислом йўлида фидо қилишга биз лойиқ эмасмидик?! Биз эмасмидик Пайғамбарлар ҳавас қилган Уммати Муҳаммад?!

وَلَئِن قُتِلْتُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ مُتُّمْ لَمَغْفِرَةٌ مِّنَ اللَّهِ وَرَحْمَةٌ خَيْرٌ مِّمَّا يَجْمَعُونَ ‎

– “Албатта, Аллоҳ йўлида қатл қилинсангиз ёхуд ўлсангиз, Аллоҳнинг мағфирати ва раҳмати (уларнинг) тўплаган (бойликлари)дан афзалроқдир”.                                                                                                              (Оли Имрон:157)

Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлувчи оғир гуноҳлар авж олган бир муҳитда яшовчи мусулмоннинг гуноҳ-маъсиятларга кенг шароит яратган, ислоҳ қилувчи Исломни эса, ҳаётдан четлаштираётган бошқарув тизимига қарши курашмасдан, ўта шахсий бўлган кейинги даражали нафл ибодатларга бутун эътиборини қаратиши ваҳннинг мевасидир. Бундай ҳолатга тушган киши вақт, бойлик, соғлиққа эга бўлганда дунёдан лаззатланиш пайида бўлади. У Росулуллоҳ ﷺ суннати (яъни кичик суннатларни) ажр-мукофотларга лойиқ амаллиги билан овуниб, катта амалларни кейин бажараман дейди. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом нафл амалларни фарз ва уни рўёбга чиқарадиган зарурий амаллардан кейин бажарганлар. Дарҳақиқат, Исломни иккинчи даражага қўйиш инсон қабул қилаётган қарорларида, танловларида очиқ кўринади. Бу ишлар хаёлий бўлмайди. Инсон ҳар бир ишини онгли равишда ўз ихтиёрига кўра бажаргани учун Аллоҳ уни албатта синайди.

أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَعْلَمِ اللَّهُ الَّذِينَ جَاهَدُوا مِنكُمْ وَيَعْلَمَ الصَّابِرِينَ

– “Ёки Аллоҳ сизларнинг ичингиздан ким (чиндан) жиҳод қилувчи ва ким сабрли эканини имтиҳон қилиб кўрмасдан жаннатга кираверамиз, деб ўйладингизми?”                                                                                                          (Оли Имрон:142)

Саҳиҳ ҳадисда келишича, чақалоқ она қорнида 120 кунлик бўлганида Аллоҳ бир фариштани юбориб, боланинг умрини, ризқини, бахтини ёздиради. Аллоҳнинг битганидан ортиғига инсон эриша олмайди. Шундай экан, ризқимизни ҳалолдан топиб ҳалолга, қолаверса Исломга сарфлайлик. Умрнинг қисқа-узунлиги (бизнинг ихтиёримизда бўлмагани учун) аҳамиятсиздир. Инсон қанчалик кучли, бадавлат бўлмасин, дунёда хоҳлаганича яшай олмайди. Ўлим шубҳасиз ҳамманинг бошида бор, ҳаёт эса Ислом билангина қийматлидир. Бас, ризқ Аллоҳдан эканига иймон келтириб, берганига шукр қилиб, ҳаётини Исломга бағишлаган мўминлардан бўлайлик. Ҳақиқий бахт мана шудир. Азизлик Исломдадир!

Абдураҳмон

18.11.2021й

+1
0

Related posts:

Азизлигингизни йўқ қилувчи ваҳндан эҳтиёт бўлинг! Зулмни тўғри ҳис қилайлик Ҳалок қилгувчи тойилишдан сақланайлик Азизликнинг ҳам, хорликнинг ҳам ортида қўрқув туради
TagsАзизликВаҳнДунёни севиш ва ўлимдан қўрқиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ўнта муниципалитетнинг мусулмонлар устидан жосуслик қилиши демократик қонун устуворлиги орқали демократиянинг емирилишидир!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Адаштириш ва ҳақиқатни сохталаштириш Иордания режимининг ўз фуқароларига қўлловчи услубидир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Фашир устидан назорат ўрнатилиши – мазкур режанинг якуний босқичими? Ёхуд, уларнинг ўқдонида ҳали-ҳануз заҳарли ўқлар сақланмоқдами?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/