Аждодларимиз 9 ёшигача Қуръонни ёд олишган

Аждодларимиз 9 ёшигача Қуръонни ёд олишган
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Қалампир.уз сайти хабарига кўра, 22 май куни “Тошкент: беш ташаббус ҳаракати”нинг иккинчи куни доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида Тошқулов Термиз давлат университети ректори бўлган даврда айтган “таълимдан Ислом дини ажратиб олиниши” ҳақидаги фикрларига изоҳ берди.
“Мен Халқаро пресс-клубдаги интервьюмда охирги юз йилда таълимдан дин чиқиб кетганлиги ва уни қайтаришимиз кераклиги ҳақида гапирганимдан кейин кўпчилик буни худди предметларни киритишдай тушунди. Ваҳоланки, у ерда Ислом маданияти, ҳалоллик ва адолат ҳақида гап кетган эди. Шу билан биргаликда динимиздаги, урф-одатларимиздаги одоб-ахлоқ нормаларини назарда тутган эдик”, деди Aбдуқодир Тошқулов. (Иқтибос тугади)
Aбдуқодир Тошқулов сўзининг бошида кечирим сўраб, “Олий таълимдан ҳам, ўрта таълимдан ҳам Исломни суғуриб олдик, Ислом маънавиятини суғуриб олдик. Ҳалол билан ҳаром, тўғри яшашни суғуриб олдик. Биз Гётени ўргатдик, лекин жаноб Пайғамбаримиз ﷺнинг ҳадисларидан келтиришга чўчидик” дея телетомошабинларни ва бу чиқишни кузатган барча инсонларни тўлқинлантириб юборган эди. Шу боисдан ҳам Халқаро пресс-клубдаги интервью видеосидан Aбдуқодир Тошқуловга тегишли нутқ кесиб олиниб ютуб ва бошқа ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилди. Тошқулов коррупцияга қарши ўйлаб топилган қонунни ҳадисга таққослаб, бу қонунлар ижобий самара бермаётгани ва ҳадислар агар халқимизга яхши етказилса, порахўрликка чек қўйишини айтмаганда, Исломни ислоҳ қилувчи эканлигини баён қилмаганда, бу чиқиш ҳам бошқаларнинг интервьюлари каби аҳамиятсиз бўлиб қолаверар эди.
Aбдуқодир Тошқулов ўша чиқишида: “ҳадисда пора берган ҳам, олган ҳам тенг гуноҳкорлиги айтилган, Ўзбекистон қонунида ҳам шундай, пора берган ҳам, олган ҳам тенг жиноятчи ҳисобланади. Шунга кўра, ҳадисга қонун тўғри келаяпти, биз порахўрликни енгишимиз учун ҳадисга амал қилишимиз керак” деган эди. Aбдуқодир Тошқулов бу гапи билан коррупцияга енгилиб турган давлатни оёққа турғазиш учун бутун халқ (бунга ҳукуматдагилар ҳам дохил бўлади) ҳадисларга чуқур ишонч билан амал қилиши кераклигига урғу берди. Бундан ташқари, ёш авлоддаги илмий ривожланиш ўқув юртлари биноларининг ҳашамдорлиги ёки шароитларнинг юқори даражада эканлигига эмас, аксинча таълим дастурига боғлиқ эканлигига ишора қилиб: “бизни аждодларимиз (деворлари) ярмигача туз чиқиб ётган жойда Қуръонни 9 ёшигача ёд олишган”, – деди.
Бугун эса, Тошқулов ўзининг олға сурган фикрларини аксар одамлар нотўғри тушунди деган фикрда. Энди бир ўйлаб кўрайлик, давлат ўзининг бутун қудрати ва қонунларининг қаттиққўллиги билан порахўрликка қарши курашиб, бу курашда мағлуб бўлаётган бўлса, эндиликда порахўрликни енгиш учун ҳадисларга тарғиб қилиниши зарур деб айтилса, бу заруратга кўра ҳадисларни ҳеч бўлмаганда таълим дастурига киритиш шарт бўлиб қолмайдими? Бўлиб ҳам катта иллатга қарши кураш ҳақида сўз бораётган экан ва бу сўзлар Халқаро Пресс-Клубда университет ректори тарафидан айтилаётган бўлса.
Шавкат Мирзиёев биринчи сайлов арафасида ва президент бўлгандан кейин ҳам ўз рақибларини сиёсий саҳнадан четлатиш учун аёвсиз кураш олиб борди. Фаолиятининг илк даврида, Давлат ва жамиятни Каримов сиёсатини қоралаш иши билан машғул қилиб қўйди. Шу сабаб аввалда айтилмай келган муаммолар айтилди. Шулар қатори диний талаблар ҳам давлатга йўлланди. Бундай сиёсий муҳитда Aбдуқодир Тошқулов каби айрим кишилар Исломий фикрларни юқори минбарларда айта олди. Сўнг Мирзиёев ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгач, диндорларга қарши ҳийла йўли билан кураша бошлади. У аввалда диндорларга ғамхўр раҳбар ва ҳомий сиёсатчи сифатида ўзини тақдим қилиб, сўнг тақводорларнинг сараларини қамоққа тиқа бошлади. Айниқса, охирги йилларда мусулмонларнинг ҳақни таниб Исломга интилаётгани Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ҳукуматнинг адоватини янада қўзғаётганини сезиш қийин эмас. Ҳокимиятдан бошланадиган, Умматни бўғиб турувчи зулм занжирининг охирги халқаси ҳисобланган имомлар тилидан ҳам, Умматдаги фикрий ва сиёсий уйғониш ҳукуматни гангитиб қўйганини билиш мумкин. Шавкат Мирзиёев бу йилги сайловларни бехавотир ўтказиб олиш мақсадида диндорларга нисбатан сиёсатини юмшатиб турибди. Янги муддатга сайланиб олгач, янги зулмларни бошлаши мумкин. Мана шу эҳтимолларни ҳисобга олиб, Абдуқодир Тошқулов ўз позициясини ўзгартирган бўлиши мумкин. Аллоҳнинг динини ва Росулуллоҳ ﷺ суннатларининг ҳақлиги, ҳаётийлиги ва муқаррар ижобий ечимлар беришини урғулаб, бу иши билан халқнинг дуосини олиб, юқори мансабларга кўтарилиб олгач, аввалги гапидан тониш айни ҳиёнат ҳисобланади.
Тошқуловнинг ҳадис билан коррупция ҳақидаги қонун бир хил, деган фикри жуда хатарли фикрдир. Сабаби ҳадис Аллоҳнинг ҳукми, унга амал қилган дунёда ҳам, охиратда ҳам манфаат ва ажрларга эга бўлади. Инсонлар ўйлаб топган қонунлар эса, дунёда бахтсизликка дучор қилади, охиратда эса, Аллоҳ ҳузурида инсонларнинг зарарига ҳужжат бўлади. Ўзбекистон республикаси конституциясининг 1-бўлим 1-моддасида Ўзбекистон – суверен демократик республика дейилган. Суверен луғатда олий ҳокимиятни амалга оширувчи, эркин, хур деган маъноларни англатади. Демократия эса, халқ ҳокимияти, дегани. Демак, суверен демократик давлат олий ҳокимиятни халқ воситасида шахсга берадиган тузумга асосланган давлатдир. Ислом эса, олий ҳокимият, қонун чиқариш ва ҳукм қилишни Аллоҳга ва Унинг шариатига чеклайди. Исломдаги давлатчилик алоҳида катта мавзу бўлгани учун бу масалага тўхталмаймиз. Манбаси Ислом бўлган ҳадис билан манбаси демократия бўлган қонун бир-бирига ўхшаш кўринса, булар бир хил, дегани эмас. Яъни ҳар қандай ҳукм ва қонуннинг асосига қаралса, асл ҳақиқатни тушуниш яна ҳам осон бўлади. Тошқуловнинг тойилиши Ислом Умматига ҳиёнат қилган бир сиёсий етакчини ёдга солди.
2011 йилнинг февраль ойида, 18 кун давом этган оммавий норозилик намойишлари натижасида Миср президенти Ҳусни Муборакнинг 29 йиллик ҳукмронлигига нуқта қўйилган эди. 2012 йилнинг июнь ойида Ихвонул Муслимин (Мусулмон биродарлар) жамоатининг номзоди Муҳаммад Мурсий сайловда ғолиб чиқиб, Мисрнинг янги президентига айланади. Эрдўған ва бошқа сиёсатчилар каби М. Мурсийнинг гўзал нутқи ва яқин ўтмишдаги жиноятларни овозали фош қилишининг ўзи, сайловда ғалаба қозонишига сабаб бўлмади. Миср халқининг асосий қисми уни сайлаб, ўзига раҳбар қилганининг сабаби, Мурсий Миср халқини Ислом билан бошқаришини ва Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ этишини ваъда берган эди. М. Мурсий президент бўлгач Ғарбнинг заҳарли пулларидан умид қилиб Европага халлослаб борди. Юрт иқтисодини кўтариш важи билан пляжларда аёл ва эркакларнинг ярим-яланғоч юришларига рухсат берди.
Исломни қоим қилмагани учун ўзининг ортидан Умматни ҳам хорликка етаклади. Америка бошлиқ бутун куфр олами М. Мурсийнинг муваффақиятсиз сиёсатини Исломнинг сиёсатдаги муваффақиятсизлиги, деб оламга жар солишди. Демократик йўл билан Исломни ҳаётга олиб келиш имконсиз эканлиги Мурсий мисолида яна бир бор исботланди. Миср халқи катта ғайрат билан кучли уюшгани ҳолда оз вақт ичида мағлубиятга учради. Мағлубиятнинг асосий сабаби – Ислом ва демократияни бир-бирига зид эмас, деб тушунишдир.
Aбдуқодир Тошқулов ҳам қасддан чалғитиш ишини амалга оширди. У таълимдан дин чиқиб кетган, уни қайтаришимиз керак, дейиш билан мусулмонларнинг қалбидаги орзуларига ҳамоҳанг фикрни ўртага ташлаган эди.
Қалампир.уз сайти хабарининг сўнггида шундай дейилади: Шунингдек, вазир (Aбдуқодир Тошқулов) мазкур очиқ мулоқот давомида 96 минг ўринли талабалар ётоқхонасини қуриш учун 4,4 триллион сўм маблағ ажратилишини ҳам маълум қилди. (Иқтибос тугади)
Тошқулов аждодларимиз (деворлари) ярмигача туз чиқиб ётган жойда Қуръонни 9 ёшигача ёд олган деб, талабалардаги илмий салоҳият, биноларнинг ҳашамдорлигидан ёки шароитларнинг юқорилигидан келиб чиқмаслиги, балки таълим дастурига боғлиқ эканлигини туйғуланиб гапирганди. Таълим Қуръон ва Суннатга асосланган даврда билим олиш, ижод ва фаоллик, устозларга бўлган муносабатлар жуда юқори бўлганига далолат қиладиган мисолларни келтирганди. Энди эса, ўзи самарасиз ва хато деган йўналиш бўйича кетяпти. Ҳақ ва нурафшон йўл турганда, залолат ва куфр томон кетяпти.
Исломни ҳаётга олиб келиш ҳақида университет проректори эмас, соғлиқни сақлаш тизимидан ёки қишлоқ хўжалигидан бир кичик мутахассис чиқиб, ўзининг соҳаси ва жамиятимиздаги ишларни тўғри йўлга қўйиш учун динимиздаги ҳукмларга риоя қилишимиз керак, деб чиқса борми, бу фикр ҳам яшин тезлигида тарқаб, халқнинг мақтовига ва қўллаб-қувватловига эришиб, интернет тармоқларининг трендига айланади. Нима сабабдан? Чунки халқимиз динига чанқоқ, Исломни ҳаётда ўз кўзи билан кўришга муштоқ. Aбдуқодир Тошқуловга ва бошқа барча соҳалардаги мусулмонларга Оламлар Роббисининг оятини эслатамиз. Аллоҳ Таоло бундай дейди:
إِنَّا أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللَّهُ وَلاَ تَكُنْ لِلْخَائِنِينَ خَصِيمً
– “Албатта, Биз сизга ушбу ҳақ китобни одамлар орасида Аллоҳ қўрсатган йўл билан ҳукм қилишингиз учун нозил қилдик, сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг”. (Нисо:105)
Биродар Абдураҳмон қаламига мансуб
07.06.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб