| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ўзбекистондаги сиёсий вазият

Ўзбекистондаги сиёсий вазият

By htadmin
10.06.2021
1075
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ўзбекистондаги сиёсий вазият

(Иккинчи қисм)

Устоз Ислом Абу Халил қаламига мансуб

Америка ҳақида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон АҚШ учун тақдирий масала бўлмаса-да, лекин унинг стратегик жойлашуви туфайли муҳим давлатдир. Шунинг учун Ўзбекистонни ўз таъсир доирасига тўлиқ киритиш орқали Америка Ўрта Осиёда Россияга ҳам, Хитойга ҳам катта муаммолар туғдириш имкониятига эга бўлади. Россиядан фарқли ўлароқ, Американинг Ўзбекистонга таъсир ўтказиш имкониятлари анча кенг. Чунки унинг қўлида ХВЖ (Халқаро валюта жамғармаси), Жаҳон банки, HRW (Инсон ҳуқуқлари ташкилоти) каби ричаглари бор. Иқтидорга келган Мирзиёевнинг ўта манфаатпараст эканлигини ҳисобга олган ҳолда АҚШ унинг кўзини миллионлаган доллар қарзлар ва инвестициялар билан ўйнатиб, уни ўзига мойил қилишга уриниб келяпти. Буни 2016 йил Мирзиёев ҳокимиятга келганидан бошлаб ўтган беш йил ичида Ўзбекистон ташқи қарзининг кескин ўсиб кетганидан билиш мумкин. (қўшимча маълумот учун https://hizb-uzbekiston.info/uzbekiston-arz-bot-o-iga-botib-bormo-da/ ).

Шунингдек, Америка сақофий йўналишда инглиз тили ўқитувчиларини юртимизга жўнатиш, IREX каби сақофатга оид турли ташкилотлар очиш орқали ўзига мойил кадрлар етиштириш каби ишларни амалга оширишга ҳаракат қилади (қўшимча маълумот учун https://hizb-uzbekiston.info/a-shning-irex-tashkiloti-mustamlakachi/ ). Америка шунингдек, ғарбпараст сиёсий элитани шакллантириш орқали ҳукуматга таъсир ўтказишга ҳам интилади. Ҳарбий йўналишда эса, Америка 2005 йили Қарши-Хонободдан ўз ҳарбий базасини олиб чиқиб кетганидан бери ўз ҳарбий контингентини жойлаштириш имконияти туғилмади ёки бунга эҳтиёж сезмади. Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги эълонидан сўнг уни яна Ўзбекистонга жойлаштириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлган бўлса-да, бунинг эҳтимоли жуда оз. Чунки Ўзбекистон Американинг тўлиқ таъсир доирасига кирди, деб айтиш қийин. Бундан ташқари, Россия шундай биқинида Америка ўз ҳарбий базасини жойлаштиришига сукут сақламаслиги аниқ. У бу масала борасида ўзининг дастлабки реакциясини ҳам билдирди.    

Бу икки давлатнинг Ўзбекистонга нисбатан сиёсатларини умумий равишда шундай баҳолаш мумкин. Каримов вафотидан сўнг бу икки давлат Ўзбекистон учун курашишни янада жадаллик билан давом эттирмоқда. Бироқ ҳозирча улардан бири яққол устунликка эриша олгани йўқ. Агар Ўзбекистон ҳукумати икковидан бирининг этагини тутадиган бўлса, биз буни Ўзбекистоннинг улардан бирининг йирик лойиҳасига қўшилишидан билиб олишимиз мумкин бўлади. Масалан, Ўзбекистонни Россиянинг Евроосиё Иқтисодий иттифоқига қўшилиши ёки Америка ҳарбий базасининг Ўзбекистонга жойлаштирилиши кабилардан. 

Энди ҳокимият алмашинувига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Мирзиёев ҳам Каримов каби коммунистик ақлиятга эга, бироқ у Каримовнинг мусулмонларга ақидавий душманлигидан фарқли ўлароқ манфаатпараст шахсдир. Каримов режими даврида Ислом ва мусулмонларга қарши шафқатсиз курашиш сиёсатдаги асосий йўналиш бўлган бўлса, Мирзиёевда аниқ мақсадга йўналтирилган сиёсий йўналиш йўқ. Чунки унинг учун манфаат биринчи ўринда туради. Бироқ бундан у динга қарши курашмайди, деган маъно келиб чиқмайди. Аксинча, бу кураш давом этади, фақат услуб ва воситаларда фарқ бўлади, холос. Чунки Мирзиёев хоҳ Россияга, хоҳ Америкага малайлик қилсин, иккиси ҳам ундан Исломга қарши курашишни талаб қилади. Зеро, бу мусулмонлар юртида ҳокимиятда туришнинг биринчи шартидир! Каримов режими курашда кучга таянган бўлса, Мирзиёев кўпроқ яхши муомала, халққа тилёғламалик қилиш, уни ўз тарафига оғдириш йўлидан бормоқда. Бу борада у афтидан кўпроқ Ғарбга қулоқ солаётган кўринади. Чунки бу Ғарбча услуб ва бу энг хавфлиси ҳамдир.

Мирзиёев ҳокимиятини ҳозирда мустаҳкам деб бўлмайди. Чунки, биринчидан, ноябрда бўладиган сайловларни октябрга кўчирди. Демак, у нимадандир хавфсирагани учун тезроқ сайланиб олишга ҳаракат қиляпти. Иккинчидан эса у сайловларда ғолиб чиқишда асосан халқ базасига суянишга мажбур бўляпти. Бу унинг сайлов олдидан Ўзбекистон бўйлаб халқ билан тинмай учрашувларга бораётганида кўриняпти. Халққа ёқиш учун тилёғламалик қилиб, ўзини халқ учун жонини фидо қилишга тайёр одамдек кўрсатмоқда. Ваҳоланки, у ҳокимиятда бўлган беш йил ичида Каримов режимининг деярли ўзгармаганлиги, баъзи соҳалардаги ҳолат янада оғирлашгани кузатиляпти. Айниқса, президент ўзгаришидан иқтисодий соҳада яхши ўзгаришлар бўлишини кутган халқнинг хафсаласи пир бўла бошлади. Чунки халқнинг иқтисодий аҳволи аввалгидан ҳам оғирлашиб кетди.

Дин борасида эса, ҳукумат ўзбекзабон мусулмонларнинг интернет тармоғида жадал суръатлар билан уйғонишини жиловлашга ёки тўғри йўналишдан буриб, ўз йўналишига солишга уриняпти. Бунда у асосан сарой имомларидан фойдаланмоқда. Унинг қўл остида халқ орасида пиар қилиниб, атайин машҳурлаштирилаётган бир неча асосий таянч бўладиган имомлар бор бўлиб, улар орқали ишларни марказлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг ичида ҳақиқатни бир қисмини айтиб, қолганини билиб ёки билмай яширадиган, бу билан оми халқни ўзига эргаштиришга интилаётганлари ҳам бор. Бу албатта ўзлари учун Охират ҳаётида оғир юк бўлажак.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон ҳукумати ҳам бошқа мусулмон юртлари ҳокимлари каби ботил йўлдан юрмоқда. У ё Россияга ё Америкага суяниш орасида иккиланиб турибди. Бироқ улардан куч-қудратлироқ бўлган Аллоҳ Таолога суяниш энг тўғри иш бўлишини эсидан чиқарди. Улардан қўрқиш ўрнига Аллоҳдан қўрқиши керак эмасмиди?

إِنَّمَا ذَلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءهُ فَلاَ تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

– “Албатта, ана ўша – шайтон ўз дўстларидан қўрқитур. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар”. (Оли Имрон:175)

Ўзбекистондаги мусулмонларга келсак, уларнинг уйғониш сари жадал қадам ташлаётганлари қувонарли ҳолат албатта. Бироқ энди алданмасликлари керак. Динини арзимас дунё матосига сотиб, ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонларга қарши сиёсатига садоқат билан хизмат қилаётган сохта имомларнинг макр-ҳийлаларидан ҳушёр бўлмоқликлари лозим. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ:

لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جَحَرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ

“Мўмин киши бир тешикдан икки марта чақилмайди”, – деганлар.

Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан

TagsАмерикаРоссиягаЎзбекистондаги сиёсий вазиятЎрта ОсиёХитой
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўғоннинг Саудия ва Мисрга сафарининг моҳияти

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғайрат Дўстов иши: Фардий (индивидуал) ҳаракатлар ҳақиқий ўзгариш ясашга қодирми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бошқага…

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/