ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Жиҳод
(4)
Аввалги суҳбатларимизда жиҳодга оид идораларнинг ҳар бирига бир масъул тайинлаб, уларни алоҳида-алоҳида қилиш бўйича далилларни кўриб чиқишни бошлаган эдик. Унда биринчи, иккинчи ва учинчи идоралар тўғрисидаги далилларни кўриб чиқдик. Бугунги суҳбатимизда халқаро алоқалар идораси ҳақидаги далиллар билан танишамиз.
Тўртинчи: Халқаро алоқалар
Аввалги мақолаларимизда айтганимиздек, халқаро алоқаларда танфиз вазири халифа билан бошқа давлатлар ўртасида воситачи бўлади.
Пайғамбар ﷺ ва Хулафои рошидинлар даврида бу алоқаларни бевосита Пайғамбар ﷺ ва Хулафои рошидинлар ўз котиби, яъни танфиз вазири воситасида бошқарганлар. Масалан, Пайғамбар ﷺ Ҳудайбия сулҳида сулҳ битимини тузиш борасида ёзишмалар олиб борганлар. Яна бир мисол: Кисронинг элчиси келиб, Умар р.а.ни сўрайди ва Мадинаи Мунавварага кираверишда ухлаб ётган ҳолида топади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, халифа танфиз вазири орқали бу ишни бевосита бажариши ҳам, шунингдек, давлатнинг бошқа жиҳозлари каби халқаро алоқалар учун бир мудир тайинлаши ҳам мумкин.
Шунга кўра, бу тўрт идора битта идоранинг, яъни жиҳод амири идорасининг ичида бўлиши ҳам мумкин. Чунки улар бир-бирига боғлиқдир.
Айни пайтда улар бир-биридан алоҳида-алоҳида бўлиши ҳам мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Расул ﷺ шундай қилганлар.
Бу идораларнинг тармоқлари кўплиги, айниқса бугунги кунда қўшиннинг турли қисмларга бўлиниши, ички муаммоларнинг хилма-хиллиги, давлатларнинг фитналари, малайлар ва сотилган сиёсий табақаларнинг найранглари кўпайиб кетгани, турли-туман жиноятларнинг пайдо бўлаётгани, шунингдек, халқаро муносабатларнинг чигаллашаётгани, қолаверса, саноат соҳасининг кенгайгани ва ишлатиладиган техник воситаларнинг мураккаблашиб кетгани ва ҳоказоларни эътиборга олиб, жиҳод амирининг ваколатлари кенгайиб кетмаслиги, тақвоси заифлашган пайтда давлатга зарар етказиб қўймаслиги учун биз бу идораларни қуйидаги тарзда бир-биридан ажратиб, алоҳида-алоҳида бўлишларини ва давлатнинг бошқа жиҳозлари каби халифага боғланишини табанний қилдик:
- Жиҳод амири – ҳарбий идора (қўшин).
- Ички хавфсизлик идораси.
- Саноат идораси.
- Ташқи ишлар идораси
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
10.07.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ