| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
08.04.2024
968
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (gazeta.uz 31.03.2024й): Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2,32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошади.

Изоҳ: Ички ишлар вазирлигининг бу бўйича буйруғи тўловлар миқдори ошишидан бир кун олдин қабул қилинди. Бундай қарор кутилмаганда қабул қилинганлиги сабабли аҳоли орасида кескин норозиликларни келтириб чиқарди. Жамоат фаоллари ҳам бирор сабаб кўрсатилмай тўлов миқдори жуда қиммат қилиб юборилганини танқид қилишмоқда. Жумладан, собиқ депутат, Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев шундай дейди: “…Тармоқларда ёзишларича, машинани расмийлаштиришдан тортиб то давлат рақами олгунгача бўлган жараёнларнинг умумий нархи 5 миллион сўмдан ошяпти… Қарорни ҳеч қанақа асослаш йўқ. Шунчаки оширилди-қўйди”. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг шахсий телеграм каналида ёзишича, тўловларнинг оширилиши давлат ғазнасига қўшимча 3 трлн сўм даромад келтиради. Афтидан, Мирзиёевнинг шахсий автомобилга эга бўлиш ҳашаматга айланиши лозим, деган гаплари амалга кўчаётганга ўхшайди. Чунки автомобил харажатларини оширилиши аҳолининг бой қатламига айтарли таъсир қилмайди, балки яна ўша тийинни тийинга улаб кун кечираётган халқимизнинг катта қисми гарданига оғир юк бўлиб тушади. Капиталистик иқтисод татбиқи мана шундай бўлади – давлат ғазнаси бўшаб қолса бойларга эмас, бечора халққа ўлпон солинади. Имтиёз ва енгилликлардан ҳам асосан сиёсий элита ва уларга тегишли ёки яқин бўлган хусусий компаниялар, асосан монополист ширкатлар баҳраманд бўладилар. Давлат эса одамларни ғамхўрлик билан бошқариш ўрнига, нуқул уларга солиқ солувчи золим вужудга айланади. Исломда эса давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан, автомобилларни регистрация қилиш ёки давлат рақамини олиш учун ҳам тўлов ундириш асло жоиз эмас. Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

«لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»

“(Ноҳақ) Солиқ солувчи жаннатга кирмайди”. (Имом Аҳмад ривояти)

Хабар (gazeta.uz 02.04.2024й): Тошкент вилояти Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан қулаб вафот этганди. У эри томонидан мунтазам зўравонликка учрагани айтилган.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, аёлга уч мартта, сўнгги бор 6 март куни ҳимоя ордери берилган. Унда келтирилишича, тазйиқ ўтказилган ёки зўравонлик содир этилган тақдирда эр ва аёлнинг бир хонадонда бўлиши тақиқланган. Шунингдек, қўшнилар у пастга тушиб кетиши олдидан “яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим”, дея бақирганини эшитган. Буни қарангки, ҳатто уч бора олинган ҳимоя ордери ҳам бу аёлни тазйиқ ва зўравонликдан, алал-оқибат ўз жонига қасд қилишдан тўсиб қола олмади. Албатта, шундай бўлиши табиий ҳол. Чунки жамиятимиздан Исломий таълим-тарбия қанчалик узоқлаштирилса, шунчалик муаммоларга ботиб боряпмиз. Ушбу этни жунжуктирадиган ҳодиса ҳам шунинг оқибатидир. Ваҳоланки, Исломда аёлни юксак даражага кўтариб, унга ғамхўрлик ва ҳимоя қилишни эр кишига вожиб қилинади. Эътибор берилса, шариатимизда ҳар бир аёл учун қайсидир эркак масъул қилинганлигини ва ҳар қандай ҳолатда ҳам аёлга нисбатан зулм қилиш ман этилганини кўрамиз. Шариат ҳатто уруш вақтида душман тарафнинг аёлларига нисбатан ҳам зулм қилишни тақиқлади. Бироқ Ғарб дунёқараши ва демократик қонунларнинг одамларга салбий таъсири натижасида Исломнинг аёл ва эркак учун ўрнатган гўзал тартиботига анча путур етди. Шунинг учун ҳам ҳукумат чиқараётган ҳимоя ордери каби бундай ёндашувлар билан аҳволни ўнглаш чоралари муваффақиятсизликка учраяпти. Агар ҳукумат муаммоларни чиндан ҳам тўғри муолажа қилиш тарафдори бўлса, демократияга эмас, балки шаръий ечимлар бўйича ҳал қилишга бор эътиборини қаратиши керак бўлади. Шундагина аёл зотига бўлган дунёқараш ва муносабат тубдан ўзгариб, улар жамиятда Аллоҳнинг омонати сифатида асраб авайланади! Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:  “Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар”.

Хабар (muslim.uz 03.04.2024й): Фарғона вилояти бош имом хатиби: “…Афсуски, асримизда экстремизм ва терроризм хавфи ортмоқда. У сиёсий барқарорликни, миллий, фуқаролараро ва миллатлараро тотувликни бузишга, кўп миллатли ва кўп динли давлатни обрўсизлантиришга замин яратмоқда. Куни кеча Россия давлатида тинч аҳолига қарата амалга оширилган террор ҳаракати ҳам бунинг исботидир”, – деди.  

Изоҳ: Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-сайтида эълон қилинган мақолада, Фарғона вилояти бош имом хатиби Россияда теракт дейилаётган ҳодисага муносабат билдириб, экстремизм ва терроризм хавфи ортаётгани ҳақида сўз юритган. Бундан аввал муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам ўз мавъизаларидан бирида шу мавзуга тўхталиб, жумладан, шундай деган эди: “Россияда бўлган хунрезликни, ҳар бир инсон борки бир қатор юрагини жунбушга келтирган воқеани ҳаммамиз гувоҳи бўлдик… Ачинарлиси, бу ишни қилганлар Муҳаммад ﷺни уммати эканлигини даъво қилаётганлардир…”. Муфтий ва унга ўхшаган сарой имомларининг бундай гапларини эшитган ҳар бир иймон эгаси ёқасини ушламасдан иложи йўқ. Чунки бу ёмонлик имомлари Россиядаги ҳодиса ортида Путин режимининг ўзи тургани ёки бу иш унинг назорати остида бўлгани деярли аниқ кўриниб турганига қарамай, Россия хавфсизлик идоралари томонидан теракт уюштириш айблови куч билан бўйнига қўйилган мусулмонларни маломат қилишяпти. Ваҳоланки, ҳали улар устидан суд ўз ҳукмини чиқариб улгургани ҳам йўқ. Бундан ташқари, айбланувчилар судга қандай аҳволда олиб келинганини бутун дунё кўрди. Бу ишда Путин режимининг сохталикка тўла шубҳали ишлари очиқ-ойдин кўриниб турганига қарамай, бу имом-домлалар терроризм хавфи ҳақида лоф уришдан уялишмаяпти. Хўш, улар шунчалик жонкуяр эканлар, ўриснинг мусулмон аждодларимиз бошига солган азоб-уқубатларни нега бир марта бўлса ҳам эсга олмайдилар? Афғонистон ва Чеченистондаги мусулмонларни қирғин қилгани ҳақида нега гапирмайдилар? Суриядаги мусулмонлар бошига тонналаб бомба ёғдирганда булар қаерда эди? Энди эса Фаластин, Ғазо ва Ақсо учун бир оғиз дуо қилишга ҳам ярамаётган бу хоин имомлар, ўриснинг бир оғиз гапига ишониб жабрдийда мусулмонларни айбламоқдалар! Сизларга нима бўлган ўзи?! Қандай ҳукм қилмоқдасизлар?!

فَأَيْنَ تَذْهَبُونَ

– “Бас, сизлар қаён кетмоқдасизлар?!”     (Таквир:26)

Хабар (sputniknews.uz 03.04.2024й): Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Изоҳ: Спутник сайтининг Россия прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Россия бош прокурори Игорь Краснов 10 кун олдин Москва вилоятида бўлиб ўтган, юздан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган террорчилик ҳаракатини эсга олди ва ушбу хавф Ўзбекистон учун ҳам мавжудлигини айтиб ўтди. Қизиғи шуки, Россия президенти Путин ушбу қуролли ҳужум ортида Украина турганлиги ҳақида баёнот берганди. Россия бош прокурори эса айнан шундай хатар, яъни унинг ортида Украина тургани айтилаётган хавф Ўзбекистон учун ҳам мавжуд демоқда. Бунда қандай мантиқ бор? Албатта, бундан фақат бир нарсани тушуниш мумкин – бу ўринда Россия тарафидан Ўзбекистоннинг қарамлигини янада кучайтириш мақсадида босим қилинмоқда холос. Хўш, ўзбек ҳукуматининг ушбу ҳатти-ҳаракатларга нисбатан муносабати қандай бўлмоқда? Маълумки, у қуролли ҳужумдан атиги бир неча соат ўтиб рус ҳукуматига ўз ҳамдардлигини билдиришга шошилди, терроризмни кескин қоралаб, унга қарши қатъий позициясини кўрсатди. Лекин нима учун ўзбек ҳукумати айнан шундай кескин муносабатни муборак Фаластин заминида ўн минглаган бегуноҳ мусулмонларни қирғин қилаётган лаънати яҳуд режимига қарши билдирмай келяпти?! Ёки ўзбек ҳукумати қоралаши учун айнан мусулмонлар терроризмда айбланиши керакми?! Ҳолбуки, Крокусда 145 одам қурбон бўлган бўлса, Фаластинда 6 ойдан бери деярли ҳар куни бундан кўпроқ  мусулмон шаҳид бўлмоқда. Уларнинг салмоқли қисми гўдаклар ва аёллар… Ўриснинг бундай телбанамо ва таҳдидли хуружларига қарши бирлашиш ўрнига минтақа раҳбарлари қўрқоқлик ва қарамлик йўлини тутаётган эканлар, бу юртлардаги мусулмон халқлар ҳеч қачон хотиржамликка берилмасликлари лозим. Балки Россия каби мустамлакачилар нуфузини юртларимиздан чиқариб ташлашнинг ягона ишончли йўли – Ислом тузумини татбиқ қилувчи Халифаликни тиклаш учун бор куч-имкониятларини ишга солишлари зарур.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит-барқарор қилур”.   (Муҳаммад:7)

Хабар (gazeta.uz 05.04.2024й): 5 апрель куни Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, у муҳим хомашё соҳасида барқарор қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича стратегик шерикликнинг бошланиши бўлди, деб хабар қилди ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси матбуот хизмати.

Изоҳ: Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис сўзларига кўра, ресурсларга бой Ўзбекистон билан тузилган ушбу келишув ЕИ учун муҳим хомашёга жуда зарур бўлган йўлни очишга ёрдам беради. Ўзбекистон учун бу иқтисодиётни диверсификация қилиш ва тоғ-кон саноатини барқарор ривожлантиришга қаратилган амбицияларини амалга ошириш учун жиддий рағбат бўлади. Бундан аввалги хабарларимизда, ЕИ Ўзбекистондан хомашё базаси сифатида фойдаланишга интилаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик. Ушбу меморандум эса сўзимизнинг тасдиғи ўлароқ биринчи қадамлардандир. Бу меморандум умматга-халқимизга нисбатан улкан хиёнат эканлигини қайта эслатиб ўтмоқчимиз. Чунки ЕИ кўз тикаётган юртимиз табиий бойликлари уммат мулки бўлиб, уни халқимиз манфаатларидан бошқа нарсага сарфлаш шаръан ҳаромдир. Ўзбек ҳукуматига бу хиёнат учун йўл очиб бераётган тузум – капиталистик демократиядир. Негаки, бу тузумда, доимий таъкидлаб келаётганимиздек, умумий мулк деган тушунчанинг ўзи йўқ. Қолаверса, Исломни тузум сифатида тушуниш зеҳнларидан узоқлаштирилган мусулмонлар ҳам бу хиёнатни англаши қийин кечмоқда. Шунинг учун ҳам ўзбек ҳукумати табиий бойликларни, ҳеч кимга ҳисобини бермай истаганича тасарруф қилмоқда. Бунга чек қўйишнинг ягона йўли – мусулмонлар аввалда бўлганидек Исломни тузум сифатида англаб етишлари ва ўз ҳаётларига татбиқ қилишларидадир. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.

Хабар (president.uz 05.04.2024й): 5 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хивада учрашув ўтказди.

Изоҳ: Тоқаев 28-29 март кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлди. 1 апрел куни эса Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди. Ушбу ташриф ва қабуллардан кейиноқ Тоқаев ва Мирзиёевнинг учрашувларидан бош мақсад – Хитойнинг минтақа устидаги манфаатлари бўйича бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. Ушбу манфаат МОда Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида қилиниши лозим бўлган ишларни тезлаштиришдир. Учрашув чоғида, жумладан, Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш бўйича амалий ишларни бошлаш, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашилгани ҳам шунга далолат қилмоқда. Бундан ташқари, қозоқ ва ўзбек президентларининг 22 мартда Россияда содир бўлган қуролли ҳужумдан сўнг хитойликлар билан учрашувлар ўтказганликлари бежизга эмасдек гўё. Хусусан, Мирзиёев Хитойнинг айнан хавфсизлик учун масъул бўлган расмийсини қабул қилгани ҳам шундай хулоса чиқаришга ундамоқда. Гап шундаки, қуролли ҳужумда тожик миллатига мансуб шахслар айбланганидан сўнг, рус жамиятида нафақат Тожикистон, балки Марказий Осиёликларга нисбатан нафрат ва тоқатсизлик, шунингдек исломофобия аввалгидан-да кучайди. Ҳатто бу минтақа учун виза режимини жорий қилиш таклифлари ҳам янгради. Бошқача айтганда, Россиядан МОга нисбатан навбатдаги таҳдид ва интрига хавфи вужудга келди. Шу эътибордан қозоқ ва ўзбек президентлари Хитойнинг қўлловига эҳтиёж сезаётгандек кўринади. Бошқа томондан, Хитой ҳам МОда тинчлик ҳукм суришидан манфаатдор, албатта. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам –  аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек – Россия каби мустамлакачи давлатларнинг ҳар турли таҳдидлари олдида Хитойга ўхшаган бошқа бир босқинчи давлатга таяниш жуда хатарли йўл. Бу ўринда биз мусулмонлар учун энг тўғри ва энг ишончли йўл бу – ўз динимиз Ислом асосида бирлашиб енгилмас кучни пайдо қилишдир! Албатта, мусулмонлар ҳамиша фақат Аллоҳ нозил қилган Ислом билангина азиз ва қудратли бўлишган!

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

– “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”. (Мунофиқун:8)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

08.04.2024й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Охират яқин биродарлар, бу саволларни ўзингизга бериб кўринг !!!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия ҳарбий суди Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши навбатдаги қамоқ ҳукмини чиқарди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилоятининг юрт аҳлига мурожаати

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/