Аллоҳ азиз қилганни бандаси хор қилолмас

Рашод қори биродаримизнинг золим ҳукумат қамоғидан чиқиши:
Аллоҳ азиз қилганни бандаси хор қилолмас
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
27 август куни Рашод қори номи билан машҳур бўлган, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳридаги ас-Сарахсий масжидида имомлик қилган биродаримиз Рашод Камолов озодликка чиқди. Адвокат Ҳусанбой Солиевнинг айтишича, Камолов тўла озодликка чиқишига яна етти ой муддат қолган эди. Суд ҳукми билан Камолов қолган муддатни уй қамоғида ўтайди. 43 ёшли Рашод Камолов 2015 йилнинг 9 февраль куни уйидан олиб кетилган ва Қирғизистон Жиноят кодексининг 314-моддаси (экстремистик ташкилот тузиш) ва 315-модда (Экстремистик материалларни тайёрлаш)да айбланиб, 2015 йилнинг ноябрида Ўш вилоят суди томонидан 10 йилга ҳукм қилинган эди.
Биз биродаримиз Рашод қорини Исломни қандай бўлса, шундайлигича етказишга ҳаракат қилиб келаётган кам сонли ўзбекзабон имомлардан, деб ҳисоблаймиз. Унинг отаси, Ўрта Осиё мусулмонлари орасида Рафиқ қори номи билан машҳур бўлган Муҳаммадрафиқ Камолов (Аллоҳ уни шаҳидлар сафида тирилтирсин) ҳам ҳақни сўзлайдиган, Аллоҳдан қўрқадиган тақволи мўмин инсон эди. Бундан бир неча йил аввал золим ҳукумат буюртмасига кўра Рафиқ қори раҳимаҳуллоҳ отиб ўлдирилган эди. Ўшанда Қорасув шаҳри аҳли унинг тобутини бутун шаҳар бўйлаб айлантириб, унга ҳурмат-эҳтиромини кўрсатган эди. Қирғизистон ва ундан ташқаридаги мусулмонлар Рафиқ қорини шаҳидлардан, деб ҳисоблайдилар.
Бугун эса, унинг ўғли Рашод қорини бутун шаҳар байрамона кайфиятда кутиб олмоқда. Ижтимоий тармоқларда Рашод қорини кутиб олиш байрамга айланиб кетгани муҳрланган видеолар тарқалиб кетди. Унда одамлар уни қаҳрамондек кутиб олишаётганини ва ўзига нисбатан бундай қайноқ муносабатни кўрган Рашод қорининг севинч ёшларини тўхтата олмаётганини кўриш мумкин. Биз ҳам Рашод қори биродаримизни золим қамоқхонасидан озод бўлгани билан қутлаймиз. Аллоҳ биродаримизга ушбу қамоқда ўтказган ҳар бир дақиқасига ажр беради ин ша Аллоҳ. Зеро, Аллоҳ Таоло Ўзининг йўлида заҳмат чеккан ҳар бир бандасини зиёдаси билан мукофотлагувчи Зотдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ азиз қилганни бандаси хор қила олмас, Аллоҳ хор қилганни бандаси азиз қилолмас!
Қирғизистондаги мусулмонларнинг Исломга кучли муҳаббатлари борлигини мана шу ҳолат ҳам кўрсатиб турибди. Улар Ислом даъватини етказишга ҳарис бўлган ҳар бир инсонни юксак даражада қадрлашлари, ким Исломни ҳаётга олиб келишга ҳаракат қилаётган бўлса, уни қўллаб-қувватлашларига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Шундай экан, биз Рашод қори ва бошқа аҳли илмларни Исломни ҳаётга олиб келишдаги саъй-ҳаракатларини тўхтатмасликка, Аллоҳга таваккул қилиб, бу йўлдаги турли мусибатларга сабр қилишга чақирамиз. Зеро, Пайғамбаримиз ﷺ одамларнинг тўғриланиши ёки бузилишига ҳокимлар ва олимларни асосий сабабчилардан бўлишларини айтганлар.
Шунинг учун, эй аҳли илмлар, хусусан Ўзбекистондаги имомлару уламолар, журъат ва шижоат умрни қисқартирмайди, қўрқоқлик эса, умрни узайтирмайди. Сиз тўғри бўлсангиз, одамлар ҳам тўғриланади, агар сиз бузилсангиз, улар ҳам бузилади. Бундай масъулият ва омонат борасида Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳ Таоло айтади:
أَتَخْشَوْنَهُمْ فَاللَّهُ أَحَقُّ أَنْ تَخْشَوْهُ إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ
– “Улардан қўрқасизларми?! Агар ҳақиқий мўмин бўлсанглар, қўрқишингизга лойиқроқ Зот Аллоҳку ахир?!” (Тавба:13)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
31.08.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ