Исломий тушунчалар

Исломий тушунчалар
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Идрок (давоми)
Инсонда ғаризалар ва узвий эҳтиёжларни қондиришнинг такрорланувчи ҳис-туйғуларидан ҳосил бўладиган маълумотлар нарсалар ҳақида қарор қабул қилиш учун етарли эмас, фақат бу ғариза ва эҳтиёжларни қондирадими ёки йўқми, шунга жавоб беради, холос. Инсон миясида мавжуд бўлган ва ҳайвонларда йўқ бўлган боғлай олиш хусусияти инсонга воқеъликни ҳайвонлардан кўра яхшироқ ва тезроқ эслаб қолишга имкон беради. Агар инсонга олдин кўрмаган мева берилса, уни истеъмол қилгандан сўнг меванинг таъми ва ҳидини ҳис қилади ва меванинг узвий эҳтиёжини қондиришини ҳис қилади. Агар у бу мевани иккинчи марта кўрса, мияси таъм, ҳиднинг биринчи марта ҳис қилганидаги ва меванинг эҳтиёжни қондириши ҳақидаги маълумотларни қайта тиклаб беради. Бироқ, бу маълумот қарор қабул қилиш учун етарли эмас — бу қандай мева, унинг таркиби, у ўсадиган жой, у хонакими ёки ёввойими, пишганми ёки йўқми, у витаминларни ўз ичига оладими ёки йўқми, ва бу мевани бир неча марта еб кўриб такрорламасин, бу эҳтиёжни қондирадиган маҳсулот деган нарсадан бошқа маълумотни била олмайди. Агар инсон мева ҳақида бошқача фикр беришни истаса, у собиқ маълумотларга муҳтож бўлади, бу маълумот миясидан ва мевадан келмайди. Бундай маълумот бўлмаса, унинг бу мева ҳақидаги ҳиссиёти ҳайвоннинг очлигини қондирадиган нарсалар ҳақидаги ғаризавий туйғуларига ўхшаш бўлади.
Шундай савол: қайси бири биринчи бўлиб келган, фикрми ёки моддами? Бу саволга жавоб беришда қуйидагиларни айтамиз:
Одам алайҳиссаломга нисбатан олсак, модда ғоядан, фикрдан олдин бўлган. Аллоҳ Таоло унга аллақачон мавжуд бўлган нарсаларнинг исмларини ўргатди, шунинг учун модда ҳар қандай инсон фикридан олдин мавжуд эди. Моддасиз, яъни воқеъликсиз фикр вужудга келмайди, чунки воқеълик- фикрнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади, чунки фикр воқеълик устидан чиқарилган ҳукм, агар воқеълик бўлмаса – фикр йўқ, шунинг учун инсон тафаккурига нисбатан модда фикрдан илгари бўлган.
Юқоридагиларнинг барчаси инсонга тегишли. Модданинг йўқдан бор қилиб яратилишига келсак, қатъий далиллар шуни кўрсатадики, Аллоҳ Таолонинг буйруғи моддадан олдин бўлганини кўрсатади, Аллоҳ Таоло шундай дейди:
إِنَّمَآ أَمۡرُهُ ۥٓ إِذَآ أَرَادَ شَيًۡٔا أَن يَقُولَ لَهُ ۥ كُن فَيَكُونُ
“Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас у (нарса) бўлур — вужудга келур”. (Алақ: 82)
Аллоҳ Таолонинг "бўл!" деган амри модданинг яратилишидан олдин эди. Аллоҳ Таоло аввалдир, абадийдир, Унинг мавжудлиги ҳеч нарсага боғлиқ эмас ва балки барча махлуқлар Унинг мавжудлигига боғлиқ ва Унга муҳтождир:
وَخَلَقَ كُلَّ شَيۡءٖ فَقَدَّرَهُ ۥ تَقۡدِيرٗا
“У барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган Зотдир”. (Фурқон: 2)
وَٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَا يَخۡلُقُونَ شَيۡٔٗا وَهُمۡ يُخۡلَقُونَ
“(Мушрикларнинг) Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари бирон нарсани яратгувчи эмасдир, балки ўзлари яралгувчидирлар”. (Нахл:20)
Муҳаммад Ҳусайн Абдуллоҳ



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб