Саҳобалар ижмои – мужмал келган нарсаларга баён бўлиши тўғрисидаги саволга жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Саҳобалар ижмои – мужмал келган нарсаларга баён бўлиши тўғрисидаги саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ сизга мадад берсин ва Ўзи истаган ишга муваффақ қилсин. Менинг саволим бундай: «Исломий шахсия» китобининг учинчи жузи 269 саҳифасида «Баён Аллоҳ ва Росулидан сўзда бўлади, Росулуллоҳдан амалда бўлади», деган матн келади. Савол шуки, баёнда саҳобалар ижмои айтилмабди, энди саҳобалар ижмои мужмалга баён бўла оладими, шунингдек, саҳобалар амал қилиб, баён қилган Халифалик ва унга алоқадор аҳкомлар ҳам
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ
«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг» [ Моида 49]
ояти каби мужмалга баён бўладими? Шуни ёритиб беришингизни истардим, вассаламу алайкум.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Албатта, «Исломий шахсия» китобининг учинчи жузида «Баён Аллоҳ ва Росулидан сўзда бўлади, Росулуллоҳдан амалда бўлади», деган матн ижмони ҳам ўз ичига олади. Чунки ижмо саҳобалар яхши билган суннатдан бир далилни очиқлайди. Зотан, саҳобалар масала пайдо бўлса, ҳадис ривоят қилмасдан ҳам унинг ҳукмини айтаверганлар, чунки бу уларга маълум бўлган. Мисол учун, уларда бобонинг ўғил билан бўлган мерос масаласи пайдо бўлган. Яъни киши вафот этиб, ортидан бобоси ва ўғли қолган бўлса, бобога мероснинг қанчаси тегади, деган масала. Шунда саҳобалар бобо мероснинг олтидан бирини олишига ижмо қилганлар. Бу шуни англатадики, саҳобалар Росулуллоҳ САВдан шу тўғрида бирор ҳадис эшитганлар ва уни билганликлари сабабли далилни зикр қилмасдан ҳам ҳукмни айтиб берганлар. Шунинг учун ҳам саҳобалар ижмои далилни очиқлайди, дейилади, яъни Росулуллоҳ САВнинг саҳобалар ривоят қилмаган, балки бевосита ҳукмини айтган бир ҳадисини очиқлайди, демакдир.
Шундай қилиб, мазкур матн зимнан ижмони ўз ичига олади, чунки ижмо Росулуллоҳ САВ ҳадисини очиқлайди.
«Исломий шахсия»нинг учинчи жузида бундай сўзлар келади:
«Тўртинчи: саҳобалар ижмои шаръий нусуснинг ўзига қайтади, чунки улар бирор ҳукмга ижмо қилган бўлсалар, албатта уларда шаръий далил бор бўлади, Росулуллоҳнинг сўзлари ё амаллари ва ё сукутларига таянган бўладилар, натижада, уларнинг ижмолари далилни очиқлаган ҳисобланади. Гап шундаки, саҳобалар ривоятни келтирмасалар-да, шаръий далилсиз ҳеч нарсага ижмо қилмайдилар ва шу боис саҳобалар ижмои далилни очиқловчи сифатида шаръий далил ҳисобланади».
Бундан кейинги саволингиз жавоби аён бўляпти. Ҳа, саҳоба РАларнинг Халифалик мавзусидаги ижмолари Қуръони Каримда келган бошқарув оятларига баён бўлади.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта
14 зул-қаъда 1435ҳ
9 сентябр 2014м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ