Миллий қадриятларга тарғиб қилиш Исломга қарши курашдаги бир услубдир

Миллий қадриятларга тарғиб қилиш Исломга қарши курашдаги бир услубдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Исломий ақида берадиган басират (Аллоҳнинг мўмин банда қалбига солган нур) билан қарайдиган сиёсий уйғоқ кишиларгина миллийлик ва унинг ортидаги сиёсий мақсадларни англай олади. Агар шахслар ва жамоалар Исломий басиратга ва сиёсий уйғоқликка эга бўлмасалар, миллий тарғиботлар уларни ўз домига тортиб кетади. Натижада тўғри фикрлаш қобилиятини йўқотиб, ҳалокатга учрайдилар.
Миллий қадриятлар Ислом ақидаси ва низомига муқобил ғоя сифатида қўйилмоқда
Росулуллоҳ ﷺ асос солган Мадинадаги Исломий давлат ва у кишининг халифалари бошқарган давлатлар Ислом рисолатини бутун дунёга ёяр экан, халқларнинг миллати ва тилини ўзгартиришни мақсад қилмади. Балки инсонга унинг “бу дунёга қаердан келгани, нима учун келгани ва сўнг қаерга бориши” ҳақидаги саволларига ечим берувчи Ислом ақидасини шакллантиришга эътиборни қаратдилар. Мазкур эътиқодни қабул қилган миллатларнинг Ислом ақидаси ва шаръий ҳукмларга зид келмайдиган миллий жиҳатларини ўз ҳолича қолдирганлар. Бироқ Исломга кирган халқлар Қуръон ва Суннатга амал қилишлари натижасида юксак маданият ва эзгу урф-одатларни ўзлаштириб, жамиятлари Исломий шакл олди. Шунга кўра, соф миллий жиҳат билан соф Исломий жиҳатни ажратиш мантиқсиз нарсага айланди. Бинобарин, мусулмонларни миллат ёки ватан бирлаштирмайди, балки уларни Аллоҳга ва Росули ﷺга бўлган иймон бирлаштиради. Юзага келиши мумкин бўлган катта фитналардан Росулуллоҳ ﷺ Умматларини қаттиқ огоҳлантириб шундай деганлар:
«وَمَنْ دَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ، فَهُوَ مِنْ جُثَى جَهَنَّمَ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَإِنْ صَامَ وَصَلَّى؟ قَالَ: وَإِنْ صَامَ وَصَلَّى وَزَعَمَ أَنَّهُ مُسْلِمٌ، فَادْعُوا الْمُسْلِمِينَ بِمَا سَمَّاهُمُ الْمُسْلِمُونَ الْمُؤْمِنُونَ عِبَادَ اللَّهِ»
«Кимда-ким жоҳилият чақириғи билан чақирса, бас, у жаҳаннам аҳлидандир. Ё Росулуллоҳ, рўза тутса ва намоз ўқиса ҳамми? деб сўрашди. Ҳа, рўза тутса, намоз ўқиса ва мусулмонлигини даъво қилса ҳам. Бас, мусулмонларни (жоҳилият чақириғи билан эмас) Аллоҳнинг мўмин мусулмон бандалари, деган номи билан чақиринглар».
Ўзбек миллий қадриятларимиз Ислом билан чамбарчас боғлиқ экан, бугун миллийликка чақирсак Исломга ҳам чақирган бўламиз, дейиш катта хатодир. Чунки Исломда асос ақида ва шаръий ҳукмлардир. Бугунги ҳукумат тарғиб қилаётган “миллий қадриятлар” эса, мужмал-ноаниқ нарса бўлиб, давлат уларни ўзи хоҳлагандай шакллантириш имкониятига эга. Зеро, миллий қадриятлар ва миллатчилик мавзуси табиий равишда кун тартибига келиб қолмайди. Яъни миллийлик ўз-ўзидан юксалмайди. Уни ҳукумат аниқ мақсад учун қасддан авж олдиради. Чунки миллийлик, миллатчилик бадбўй ҳиссиёт бўлиб, бир танада ҳам Ислом руҳи, ҳам миллий руҳ жамланмайди. Шу сабабдан мусулмонлардаги Исломий руҳни йўқ қилиб, унинг ўрнига миллий руҳни пайдо қилиш учун ҳукумат миллий қадриятларни асосий ғоя қилиб танлаган. Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 19 январ куни маънавий-маърифий ишларга бағишланган видеоселекторда мамлакат мафкурасининг асосий ғоясини нималар ташкил этишини баён қилди.
У: “Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият” – деди. Яна шундай деди: “Ўзбекистонда миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда бу борада қатор қарорлар қабул қилинди. Республика маънавият ва маърифат кенгаши раиси президент экани белгилаб қўйилди”. (видеоселектордан 19.01.2021й)
Шунга кўра, Ўзбекистон тор фикрга таянувчи Исломдан ажратилган миллийликни қадрият сифатида қасддан юксалтиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу мақсадда мусулмон фарзандларини миллийлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга уриняпти.
Шавкат Мирзиёев: “Адашган инсонларни маърифатга чақиришимиз керак”, “Ҳар бир одамнинг юрагида эътиқоди бўлиши керак. Агар эътиқодига муносиб бўлиб, Ватанига хизмат қилса – у ватанпарвар бўлади”. (Андижон вилояти, 2017й).
Расулуллоҳ ﷺ тарафкашлик, ватанпарварлик ва миллатчилик ҳақида шундай дедилар: «У сассиқ нарсадир. Уни тарк этинглар» (Муслим ривояти).
Ўзбекистон ҳукумати Исломга қарши шафқатсиз ва ёвуз амалий чораларини очиқ-ошкора амалга оширяпти. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев “Давлат давлатчилигини қилади. Қонун устуворлигини таъминлашга, Худога шукр, қурбим ҳам етади” деди. Мафкуравий курашда эса, Исломни нишонга олинганини яшириб, миллий мафкурага қарши чиқаётганларни эски даҳрий тузумни қумсаётганлар, деб эълон қилди. Бундай чалғитиш билан диндорларни ўз томонига оғдиришдан ташқари, масалани яхши англаб турган имом-домлаларга президент алоҳида мурожаат қилиб “Агар у (имом) эътиқодсиз бўлиб, чаласавод бўлиб, хиёнат қилиб, иккита стулда ўтирса, бу давлат ўрнига бошқаси келса, “Акромийлар” келса, уларнинг найрангига ўйнайман”, деса унақалар менга ўтмайди” деди ва бу билан Исломни ёки бизнинг йўлимизни танланглар, деб қатъий талаб қўйди.
Бугун имом-домлаларимиз зиммасига асрий масъулият тушмоқда. Улар Саййидимиз Муҳаммад Мустафо ﷺга ҳақли меъросхўр бўлиш учун турли миллат ва макондан келган Суҳайб Румий, Салмони Форсий ва бошқа улуғ зотларни бир байроқ остида жамлаган Қуръон ва Суннатга бугунги ҳукуматни ва халқни чақиришлари зарур.
Аллоҳ Таоло айтади: “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли Имрон:103).
Расулуллоҳ ﷺ: «Аллоҳнинг китоби – Аллоҳнинг осмондан ергача тортилган арқонидир», дедилар.
Миллий қадриятларга чақиришнинг яна бир хатарли тарафи шуки, бу тарғибот бошқа қардош биродарларимиз – тожик, қирғиз, туркман ва қозоқларни ҳам миллий ҳаракатларига ундаши мумкин. Бу нарса Уммат орасидаги жарликни янада катталаштиради.
Миллатчилик ва ватанпарварликка чақириш ҳокимиятга нима беради?
Миллийлик инсонларнинг теран тафаккур юритиш қобилиятини йўқ қилади. Мутаассиблик, зўравонлик, кучли кибр, ортиқ даражада ғазаб ва нафрат, ортиқ даражада муҳаббат қўйиш каби ҳиссий майллар халқни эгаллайди, инсонларда тўғри фикрлаш қобилияти йўқолади. Мана шундай ҳолатдаги инсонларни мустамлакачилар ва уларга итоат қилувчи биздаги ҳокимларнинг бошқариши, йўналтириши ва ҳатто ёмонлиги очиқ кўриниб турган ишларни қабул қилдириши осон бўлиб қолади.
Шу кунларда Ўзбекистон ва Ғарб матбуоти Тошкентда ўтказилиши мўлжалланган TikTok Fest шоу-концерти Маданият вазирлигининг “ўзбек халқи миллий менталитети, ёшлар дунёқараши бу каби шоу-дастурларни асло қабул қилмаслиги”ни урғулаган мурожаати сабаб бекор қилинди, деб хабар тарқатди. Бу хабар ҳам навбатдаги сиёсий найрангни ва ҳукуматнинг Ислом ютуғини ўз ҳисобига ёзганини ва келажакдаги ишлар учун Маданият вазирлигини куч ва нуфуз йиғишига шароит яратганини кўрсатади. Аслида эса, бу бузуқ шоуни бекор қилганлар мусулмонлар оммаси бўлиб, улар ўзбеклигидан ёки бошқа миллатлигидан келиб чиқиб эмас, Исломий туйғу ва у берган урф-одатдан келиб чиқиб бу бузуқлик намойишининг олдини олдилар.
Юқорида айтганимиздек, бундай муҳитда шахслар ва жамоалар агар Исломий басиратга ва сиёсий уйғоқликка эга бўлмасалар, миллий тарғиботлар уларни ўз домига тортиб кетади. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш учун фаолиятга киришгудек бўлишса ҳам, Исломга қарши босим сабаб тилларини буриб миллий қадриятларимизни сақлаб қолишимиз керак дейишади, шу юртда туғулганимдан фахрланаман, дейишгача боришади. Ҳатто макони ва миллатидан фахрланиш, фазилатларидан ғурурланиш Исломга зид эмас, деб ишониб қолишади. Натижада сўзи ва амали билан Исломга қарши бўлган миллий мафкуранинг фойдасига хизмат қилишади. Шу сабабдан бугунги Ислом Уммати ўзининг муаммосини яхши англаши зарур. Ҳукм ва ҳикмат соҳиби бўлган Роббимиз бутун коинотни нуқсонсиз яратгани каби бизга бенуқсон бўлган Исломини юборган. Агар биз фарзларнинг гултожи бўлган сиёсий раҳбариятни сайлаб, унинг етакчилигида Исломни тўла татбиқ қилсак, икки дунёмиз бенуқсон бўлади, ин ша Аллоҳ.
Дунёга донғи кетган аждодларимиз ва башариятга пешқадам бўлган Ислом Уммати ҳеч қачон сиёсий ва ҳаётий танловларини миллийликдан келиб чиқиб белгиламаганлар! Аксинча, уларнинг танлови фақат Ислом бўлган!
Исломдан ўзга ғояларга ёрдам берувчи Европа давлатларидан дастак олиб ёки ўзидаги миллатчилик туйғуси билан миллий мужодалага кирган яқин ўтмишдаги аждодларимизнинг аччиқ қисмати бизга сабоқ бўлиши керак. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡۗ قُلۡ إِنَّ هُدَى ٱللَّهِ هُوَ ٱلۡهُدَىٰۗ وَلَئِنِ ٱتَّبَعۡتَ أَهۡوَآءَهُم بَعۡدَ ٱلَّذِي جَآءَكَ مِنَ ٱلۡعِلۡمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٍ١٢٠
– ““Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқийдир”, денг. Қасамки, агар сизга ҳужжат келганидан кейин ҳам уларнинг хоҳишларига кўнсангиз, Аллоҳ тарафидан дўст ҳам, ёрдам берувчи ҳам бўлмайди”. (Бақара:120)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
18.12.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб