Кофирларнинг байрамини нишонлаш мусулмонларга ҳаромдир
Кофирларнинг байрамини нишонлаш мусулмонларга ҳаромдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
2004 йил 19 декабрь. Зонада деярли барча маҳкумлар зўр бериб янги йилни кутиб олиш учун тайёргарлик кўра бошлади. Бошлиқнинг “ким энг чиройли байрам торти ясаган бўлса мукофот берилади” деган сўзи маҳкумларни бу борада янада жонлантирди. Бисотларидаги печенье, толқон, шакар, қаймоқ ва бошқа маҳсулотлардан кимдир қаср, бошқаси зона штаби, яна кимдир изолятор камераси, баъзилар тоғ чўққилари шаклидаги тортлар ясади. Фақатгина дини учун қамалган биродарларгина бу мусобақага эътиборсиз эдилар. Ётоғимиздаги тумбалар ва табуреткалар маҳкумлар ижодлари билан банд бўлди. Ҳар бир проход (тўрт кишилик ётоқ йўлакчаси)даги маҳкумлар бошлиқнинг мукофотидан умидвор эди.
31 декабрь куни бошлиқ ўз аъёнлари билан ғолибни аниқлаш учун ётоқларни айланаркан, бир-биридан чиройли тортлардаги санъат намуналаридан ҳайратланди. Чунки ҳар бир тортда маҳкумнинг ҳиссиётлари намоён эди. Қўшни проходдаги Бахтиёр ясаган торт ҳақидаги мақтовлар маҳкумлар тилидан тилларга ўтиб бошлиққача етган шекилли, ётоғимизга кирибоқ “Бахтини ижодини кўрайликчи” деб қўшнимнинг йўлакчасига келиб ажабланди. Чунки барчанинг олқишидаги мақтовга лойиқ торт бузиб ташланган эди. Бошлиқ Бахтиёрни чақиртирди. Ва бу ҳолатга изоҳ сўради:
– Бу нимаси? Бахтиёр қисқагина жавоб берди:
– Ҳурматли бошлиқ! Мен ўзимизни ҳайит байрамида санъатимни кўрсатаман. Бошлиқ бироз ғазабланди-ю, ўзини зўр-базўр тутиб:
– Шунақа дегин, — деди-да, бошқаларнинг ижодларини кузатишда давом этди ва энг четдаги қариянинг тортига қараб туриб:
– Мукофотни шунга берларинг, — деб ётоғимиздан чиқиб кетди. Барча маҳкумлар қарияни кутилмаганда омади чопганидан хайратда эдилар. Унинг столчасида зонада ўша куни берилган ачиган, ёпишқоқ ҳамирли нондан ясалган шакарсиз, безаксиз, думалоқ шаклдаги “торт” турарди.
Бу воқеани хотирларканман, Бахтиёрга Ислом ва кофирлар байрамини таъсирли қилиб ажратиб берган укамга ҳавас қилдим. Чунки Расулни даъватидан таъсирланган Бахтиёр зиндоннинг энг катта мукофотидан воз кечди. Бу гўёки озодликдагиларни президент “Каптива”сидан воз кечишидек гап эди.
21 йилдан кейин озодликка чиқиб мусулмон оилаларидаги “байрам” тайёргарликларига, шаҳарлардаги безатилган арчаларга, телевидение ва матбуотдаги “байрам” табрикларига қараб ич-ичимдан эзилиб, халқимизга анави зиндонда шаҳид бўлган Расулларни қанчалар зарур эканини ҳис қилдим. У каби таъсирли сўзни сиз халқимизга айта олмасам-да, Росулуллоҳ ﷺ ҳадисларини эслаш билан сўзимни қувватлайман:
Абу Саъид розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дарҳақиқат, сизлар ўзларингиздан аввал яшаб ўтган (халқлар)га изма-из эргашасизлар. Ҳатто заб (калтакесакка ўхшайдиган ҳайвон) инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам кирасизлар». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, улар яҳудий ва насоро (христиан)ларми?» – деб берган саволларига: «Бўлмаса кимлар?» – деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Дарҳақиқат, бугунимиз ачинарлидир! Динимиз барча ишларнинг тартиботини мукаммал кўрсатиб берган бўлса-да, орамизда шундай мукаммалликдан юз буриб, яҳуд ва насороларнинг ақлга ҳам малол келадиган ўта тубан одату байрамларини ўшалардек севиб эргашмоқдан ўзларини гуноҳкор санамайдиган кишилар анчагинадир. Уларга айтар сўзимиз Росулуллоҳ ﷺнинг юқорида келтирган ҳадисларидир. Эй мусулмонлар! Яҳуд ва насороларга эргашиб икки дунё шармандалигига рўбарў бўлишдан сақланинг!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
30.12.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми