| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Саудия ваҳҳобийлик меросидан воз кечмоқда

Саудия ваҳҳобийлик меросидан воз кечмоқда

By htadmin
06.03.2022
893
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саудия ваҳҳобийлик меросидан воз кечмоқда

Устоз Аҳмад Хутвоний қаламига мансуб

Саудия ўзининг ваҳҳобийлик меросидан систематик равишда ва суръат билан воз кечмоқда. Бунга мисоллардан бири, яқинда қирол Салмон 22 феврални Саудия давлати ташкил топган кун деб эълон қилди. Саудия мамлакатининг 1727 йил 22 февралда ташкил топганлиги Муҳаммад ибн Сауд томонидан эълон қилингани эътиборидан, бу кунни «давлат ҳар йили ўзининг ташкил топган йили хотирасини нишонловчи расмий байрамга айлантириш» тўғрисида фармон чиқарди.

Илгари Саудия бу санани ўзининг ташкил топган санаси, деб ҳисобламаган, балки асл ташкил топган кунни 1745 йил деб билган. Чунки ўша йилда давлат ташкил этиш учун амир Муҳаммад ибн Сауд билан шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўртасида келишув имзоланган. Икки сана ўртасидаги фарқ ўн саккиз йилни ташкил этади.

1727 йилда Саудлар Оиласи Амирлиги кичик, заиф ва омон қолишга қодир эмас эди. Шу аҳволда давом этиб, ниҳоят Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб 1745 йилда Муҳаммад ибн Саудга қўшилди. Бу билан Саудия Арабистони кучайишни, кенгайишни ва мустаҳкамланишни бошлади. Ўз асосларини ваҳҳобийлик мазҳабига мувофиқ шакллантириб, шу орқали мустамлакачи Англиянинг ишончини қозонди. Инглизлар Саудлар мамлакатини Усмоний Халифалигига қарши қўллаб-қувватлашди ва бор кучлари билан уни суяб туришди. Токи, ушбу янги туғилган мамлакат келажакда Британиянинг минтақадаги сиёсий базасига айлансин, Ислом Уммати юрагига санчилувчи заҳарли ханжар бўлиб, Усмоний Халифаликдан ажраб чиқувчи энг кучли сепаратистик операцияга етакчилик қилсин.

Демак, илк Саудия давлатининг туғилиши мана шундай бўлди. Амир билан шайх ўртасида ҳокимият бўлишиб олинди: бошқарув, сиёсат ва армия амирники, дин, фатво ва ибодат шайхники бўлди. Биринчига васийлик берилди, иккинчига диний мавқени монополия қилиш эвазига қонунийлик ва тегишли итоаткорлик берилди. Бу билан Саудлар оиласи ҳукмдорларга айланди, шайх оиласи қонунийликка эга бўлишди. Давлат шу асосда ташкил топди ва икки асрдан зиёд вақт давр суриб, шу йўл билан бугунги кунгача етиб келди.

Бироқ, бугунга келиб Саудия мазкур келишувдан кўз юмиб, воз кеча бошлади. Икки юз йилдан зиёд вақт давр сурган давлат структурасини ўзгартирди. Ибн Сауд билан Ибн Абдулваҳҳоб ўртасидаги иттифоқни менсимайдиган, давлатдан ваҳҳобийлик сифатини суғуриб ташлаган, ўзини фуқаровий давлат ниқобидаги илмоний давлат сифатида илгари сурадиган давлатга айланди. Саудия ташкил топган йил хотирасини 1727 йил деб эълон қилиниши ва асл ташкил топган 1745 йил хотирасидан воз кечиш ортидаги сабаб мана шу.

Сауд режимининг жарчи журналистларидан бири Туркий Ҳамд бундай дейди: «Давлат ташкил топган кун сифатида амир билан шайх ўртасидаги келишув имзоланган кунни эмас, 22 феврал кунини танланиши сабаби ушбу давлатнинг илк илдизига бориб тақалувчи фуқаровий бошқарувни таъкидлашдир. Чунки шайх Диръия шаҳрига ғалаба қозониб келган, давлатни қўллаб-қувватловчи ёки унга асос солувчи сифатида келмаган». Сауд режими жарчиларининг оғзидан чиқаётган бу гап тарихни очиқдан-очиқ бузишдир. Чунки Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ғалаба қозониб келмаган, балки Муҳаммад ибн Сауд билан шерикликда давлат асосчиси бўлган.

Бу Туркий Ҳамд деганлари қуйидаги сўзлари билан ваҳҳобийлик ҳаракатини насронийлик ҳаракатига ўхшатди: «Абдулваҳҳобнинг ваҳҳобийлик поклов ҳаракати бир диний идеология бўлиб, шубҳасиз, илк Саудия давлатининг кенгайишига ёрдам берган. Аммо кейинчалик унинг тарихий миссияси ниҳоясига етган, худди Британия ва Америкада ташкил топиш пайтида насронийларнинг поклов ҳаракати ниҳоясига етгани каби. Бугун ушбу зарурат тугади ва тарихнинг бир бўлагига айланди».

Туркий Ҳамднинг бу гапи Саудлар оиласи ҳукмдорларининг ўз давлатлари ташкил топишидаги Ибн Абдулваҳҳобнинг ролини қатъий инкор этаётганига, ваҳҳобийликнинг давлат тузилмасига қўшган ҳиссасини қасддан четлатаётганига далолат қилмоқда. Шунингдек, бу сўзлардан Саудия Арабистони билан ваҳоббийлик ўртасини бирлаштирган тарихий меросни парчалашга уринилаётгани ҳам кўриниб турибди.

Саудиянинг айни йўналишда суръат билан ташлаётган қадамларидан бири мамлакат байроғига ўзгартиш киритиш ва ундан ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Росулуллоҳ иборасини олиб ташлаб, ўрнига Саудия Арабистони иборасини қўйишга тайёрланаётганидир. Бироқ Сауд ҳукмдорлари айни режани «Сауд шўро мажлиси»га таклиф қилишлари ортидан бунга қарши кескин халқ норозилигига гувоҳ бўлишгач, вақтинча тўхтатиб қўйишди ҳамда ҳукуматлари ҳам бунинг учун қулай вақт топилгунга қадар ундан воз кечди.

Саудиянинг илгари ватан куни, дея ўйлаб топганидек, бугун мамлакат ташкил топган кун дея ўйлаб топган янги-янги байрамларидан бу мамлакатнинг Умматга қарши тил бириктирув роли фош бўлмоқда. Шунингдек, Саудлар ҳукмдорларининг Исломга қанчалар душманликлари очилиб, хиёнат ва малайлик ботқоғига бутунлай ғарқ бўлган бундай рувайбизаларга қарши Нажд ва Ҳижоз фарзандларида қўзғолон олови ёқилишида учқун бўлмоқда.

Роя газетасининг 2022 йил 23 феврал чоршанба кунги 379-сонидан

Tagsваҳҳобийлик меросиСаудия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Дайтон кучлари Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки нафар аъзосини – уларнинг бирига масжид олдида ҳужум қилиб – ўғирлаб кетди

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонларни тариқат билан услуб тушунчаларини чалкаштиришлари

  • МАҚОЛАЛАР

    ЛАЗЗАТЛАРНИ КЕСУВЧИ (ЎЛИМ)НИ КЎПРОҚ ЭСЛАНГЛАР!” 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/