Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Байтулмол девонларининг қисмлари
Байтулмол девонлари асосан икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисм: байтулмолга кирувчи, байтулмол ҳақли бўлган молга тааллуқли. Иккинчи қисм: буромад, яъни сарфланадиган ва байтулмол зиммасида бўлган молга тааллуқли бўлади.
Даромадлар қисми
Биринчи қисм, хазинага тушадиган маблағнинг турига мувофиқ қуйидаги девонларни ўз ичига олади.
Ўлжа ва хирож девони
Бу барча мусулмонлар учун ўлжа деб эътибор қилинадиган давлат киримлари ва уларни қайднома дафтарларига ёзиш, сақлаш девонидир. Шунингдек, давлат хизматчилари, волий, ҳоким, ўқитувчилар сингари хизмати эвазига маоши ҳукумат зиммасида бўлган соҳа вакилларига ёки эваз суратида эмас, мусулмонларга қулайлик яратиш, уларнинг манфаати йўлида йўллар, масжид, мадраса, шифохоналар каби қурилишлар учун пул ажратишга байтулмол кифоя қилмаган ҳолатда мусулмонларнинг зиммасига вожиб бўладиган солиқ киримларини қайднома дафтарига ёзиш ва сақлаш девонидир. Бу девон киримлари учун байтулмолда хос, бошқа моллар аралаштирилмайдиган макон белгиланади. Чунки у моллар халифанинг фикри ва ижтиҳодига мувофиқ, мусулмонларнинг ишларини бошқаришда ва мусулмонлар манфаатлари йўлида сарф қилинади.
Ўлжа ва хирож девони ва бу девонга оид бўлган моллар қуйидаги бўлимлардан иборат:
а) Ғаниматлар бўлими: бу бўлим ғанимат, анфол, фай ва хумусни ўз ичига олади.
б) Хирож бўлими.
в) Ерлар бўлими: бу бўлим унва ерларини (хирожий ерлар, яъни мусулмонлар уруш билан фатҳ қилган ерлар), ушрий ер, соф ерларни, давлат мулкларини, умумий мулк ерларини, кўриқхона ерларини ўз ичига олади.
г) Жизя бўлими.
д) Фай бўлими: бу бўлим соф ерларни, ушр ерларини, хазина ва конларнинг хумусини (бешдан бирини) ва давлат ерларидан, биноларидан сотилганини ёки ижарага бериладиган ерни ва биноларни, меросхўри йўқ кишининг мерос молини ўз ичига оладиган қайднома дафтарларидан иборат.
е) Солиқлар бўлими.
Умумий мулк девони
Бу умумий мулк молларини қидириш, қазиб олиш, бозорга олиб чиқиш ва даромад-буромадни ёзиш ва сақлаш ишлари бажариладиган девондир. Байтулмолда умумий мулкнинг киримларини бошқа молларга аралаштирилмайдиган макон ажратилади. Чунки бу моллар барча мусулмонларнинг мулкидир. Халифа шаръий аҳкомлар доирасида ўз ижтиҳоди ва фикрига кўра мусулмонлар манфаатларига мувофиқ бу молларни сарф қилади. Умумий мулк девонининг бўлимлари бу мулкчилик шакллари ва бу молларга лозим бўлган нарсага қараб қуйидагилардан иборат бўлади:
а) нефт ва газ бўлими;
б) электр энергияси бўлими;
в) конлар бўлими;
г) денгизлар, дарёлар, кўллар, чашмалар бўлими;
д) ўрмон ва яйловлар бўлими;
е) қўриқхона бўлими.
Садақот девони
Бу вожиб бўлган закот молларини ёзиш ва сақлаш учун макон бўладиган девондир. Садақотлар девонининг бўлимлари вожиб бўлган закот молларининг турига қараб қуйидагича бўлади:
а) пул ва тижорат матолари закоти бўлими;
б) экин ва мевалар закоти бўлими;
в) туя, сигир, қўйлар закоти бўлими.
Закот моллари учун байтулмолдан алоҳида бошқа бирор мол билан аралаштирилмайдиган макон ажратилади. Чунки Аллоҳ Таоло закот ҳақдорларини саккизтага ажратган.
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ
– “Албатта садақалар: камбағаллар, мискинлар, садақа йиғувчилар, қалблари Исломга улфатланувчилар, қуллар, қарздорлар, Аллоҳ йўлида (жиҳодга кетаётган кишилар), йўловчи мусофирлар учундир”. (Тавба:60)
Булардан бошқаларга бу садақотдан бериш жоиз эмас.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
12.03.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ