Ҳизб делегацияси Абдулазиз Тартусийни зиёрат қилди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб делегацияси Абдулазиз Тартусийни зиёрат қилди
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Триполи шаҳридаги «суннийлар»дан номзод Абдулазиз Тартусийни зиёрат қилди. Зиёрат Ливан режимининг Халқаро Валюта Фонди лойиҳаси йўлидан юришнинг хатарлилиги тўғрисида ҳамда сайловлар яқинлашаётганлиги сабабли Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти олиб бораётган кампания доирасида бўлиб ўтди.
Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими 2022 йил 1 март сешанба куни нашр қилган баёнотда бундай дейилади:
«Учрашувда Халқаро Валюта Фонди мавзуси ва одамларнинг турмуш ташвишлари ҳақида суҳбатлашилди. Делегация Ливаннинг Халқаро Валюта Фонди тизимига кириши хавфли эканини, бу уни ҳалокат ва қашшоқликка гирифтор этиб, сиёсий синфни йирик давлатларга қарам қилиб қўйишини таъкидлади. Шунингдек, Халқаро Валюта Фондининг ишлари судхўрликка асосланганлиги эътиборидан, ҳукумат ташлаётган бу қадамларнинг Аллоҳ Азза ва Жалла ва Росули ﷺга қарши уруш эълон қилиш ҳисобланишини ҳамда одамларга адолатсиз шартларни жорий қилиш уларга аччиқ ҳаётни тотдираётганини баён қилди.
Ўз набатида, Тартусий ҳам айни мавзунинг муҳим эканлигини, ундан огоҳ бўлмоқ лозимлигини, ўзининг шариат аҳкомларига зид ҳар қандай қарор ва лойиҳага қарши эканини таъкидлади. Делегация Тартусийга Ҳизб ут-Таҳрир марказий алоқалар қўмитаси ва Ливан вилояти тадбирлар қўмитаси томонидан Халқаро Валюта Фонди ҳақида нашр қилинган қисқача тадқиқот ва туб ечимни тақдим этди. Ушбу туб ечим Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик лойиҳаси бўйича Ливанни Шом минтақаси ва Уммат билан бирлаштиришда гавдаланади.
Роя газетасининг 2022 йил 9 март чоршанба кунги 381-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ