| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар

By htadmin
15.04.2022
572
0
Share:

Халифалик Давлатида моллар

УЗУНЛИК, ЕР МАЙДОНИ, КАЙЛ (ўлчов идиш) ВА ВАЗНЛАРНИНГ МЕЪЁРЛАРИ

(1)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Хирожга, жизяга, закотга, хун тўлашга, қўл кесишга (ўғри қўлини) ва каффоротга тааллуқли бўлган кўпгина шаръий ҳукмларни билиш учун Расулуллоҳ ﷺ ва саҳобалар р.а. даврида фойдаланилган узунлик ўлчови ва вазнларни билиш лозим. Ўша даврдаги узунлик ўлчови ва вазнлардан бугунги кунга келиб фойдаланилмай қолгач, уларни бугунги кунда ишлатилаётган, фойдаланиш, тушуниш осон ва аниқ бўлган ўлчовларга нисбатан қандай эканлигини билиш осон бўлмай қолди.

Шунинг учун ўша ўлчовларни бугунги ишлатилаётган ўлчовларга бўлган нисбатини аниқ ва осон шаклда тафсил қилишга киришамиз.

Узунликлар ва майдонлар

Жарийб мулкларни белгилашда ва экинзор ерларни ўлчашда қўлланадиган асосий ўлчов бирлиги бўлиб, шу асосда хирож миқдори белгиланар эди. Шаъбий айтади: «Умар ибн Хаттоб Савод (Кўфа ва Басра орасидаги қишлоқлар) ерларини ўлчади, ер майдони ўттиз олти миллион жарийбга етди». «Султоний аҳкомлар» деган китобда шундай дейилган: «Бир жарийб майдон энига ўн қасаба ва бўйига ўн қасаба бўлган ер майдонидир. Қафиз энига ўн қасаба ва бўйига бир қасаба бўлган майдондир ва бир қасаба олти зироъдир. Демак, бир жарийб майдон уч минг олти юз зироъ бўлади. Бир қафиз уч юз олтмиш зироъдир ва у бир жарийб майдоннинг ўндан бири бўлади». Жаъфар ибн Қудома фарсах ҳақида дейди: «Бир фарсах  масофа зироъси, яъни ҳошимий зироъ билан 9000 зироъ бўлади». Қалқашандий шундай дейди: «Зироъи ҳошимийнинг узунлиги асл зироъ бўлган қўл зироъсининг бир бутун учдан бирига тўғри келади. (Зироъ қўлнинг тирсагидан бармоқ учларигачадир). Қўл зироъси, ўртача инсоннинг олти қабзасига тўғри келади ва бир қабза тўрт бармоқнинг энига тўғри келади. У тўрт бармоқ, кўрсатгич бармоқ, ўрта бармоқ, номсиз бармоқ ва жимжилоқдир. Ҳар бир бармоқнинг эни олтита кўндаланг ҳолдаги арпа дони».

Мусулмонлар қуйидаги узунликлардан фойдаланишган:

Қабза 4 бармоқ.

Зироъ мурсала — 6 қабза ёки 24 бармоқ.

Зиоъ ҳошимий — 8 қабза ёки 32 бармоқ.

Қасаба — зироъ ҳошимий

Жарийб — 10 қасаба X 10 қасаба.

Ўн қасаба = 6 зироъ X 10 = 60 зироъ.

Шундай қилиб, бир жарийб майдон бир томонининг узунлиги зироъ экан.

Бир жарийб ер майдони = 60 зироъ X 60 зироъ 3600 квадрат зироъ                                        ҳошимий.

Қафиз = бир жарийб ернинг ўндан бири, яъни 360 квадрат зироъ ҳошимий.

Бу узунликларнинг воқесини метр ёрдамида билиб олишимиз мумкин бўлади, чунки метр майдон ва узунликларни ўлчаш учун энг қулай ўлчовдир. Бунинг учун, энг аввало, ўртача бармоқнинг энини сантиметр ёрдамида аниқлаб олсак.

Ҳисоб-китоб қилишдан шу нарса маълум бўладики, ўртача бармоқнинг эни 1,925 см.га тўғри келади. Демак, юқорида айтиб ўтилган ўлчовларнинг узунлиги қуйидагича бўлади:

бармоқ = 1,925см,

қабза = 4 бармоқХ1,925см. Демак, қабзанинг узунлиги 7,7см.

Зироъ мурсала = 24 бармоқХ1,925см. Демак, зироъ мурсаланинг узунлиги 46,2см.

Зироъ ҳошимий = 32 бармоқХ1,925см. Демак, зироъ ҳошимийнинг узунлиги 61,6см.

Қасаба = 6 зироъ ҳошимийХ61,6см. Демак, қасабанинг узунлиги 3,696м.

Ўн қасаба = 10X3,696м (қасаба узунлиги) = 36,96м.

Демак, бир жарийб майдон бир томонининг узунлиги 36,96м.

Бир жарийб ер майдони 36,96мХ36,96м=1366кв,м.

Демак, бир жарийб ер = 1366кв,м экан.

Донум билан ҳисоблайдиган бўлсак, тақрибан 1,3 донумга яқин бўлади.

Бир қафиз ер, бир жарийб ернинг ўндан биридир, яъни 136,6кв.м.

Булар ер майдонининг ўлчовларига нисбатан олинди. Аммо масофа узунлигининг ўлчовларига келсак, улар: барид, фарсах ва милдир. Бу ўлчовларнинг миқдори зироъ мурсала билан белгиланади. Зироъ мурсала аслий ва шаръий зироъдир. Зироъ мурсаланинг узунлиги юқорида айтиб ўтганимиздек, олти қабза ёки йигирма тўрт бармоқдир, яъни 46,2см. «Султоний аҳкомлар» деган китобда шундай дейилади: «Бир мил масофанинг узунлиги тўрт минг зироъ мурсаладир. Фиқҳ китобларида бир фарсах масофанинг узунлиги уч мил ва бир барид масофанинг узунлиги тўрт фарсах эканлигига иттифоқ қилинган».

Бу ўлчовлар миқдори юқорида айтганимиздек, масофа узунлигининг энг енгил ва аниқ миқёси деб эътибор қилинадиган бугунги кунда истеъмол қилинаётган километр билан бўлса, ҳисоб қуйидагича бўлади:

Зироъ мурсала = 6 қабза ёки 24 бармоқ.

Мил = 4000 зироъ мурсала.

Фарсах = 3 мил.

Барид = 4 фарсах.

Буларни метр ёки километр билан ҳисобласак қуйидагича бўлади.

Зироъ мурсала = 24Х1,925см. Демак, зироъ мурсаланинг узунлиги 46,2см экан.

Мил = 4000 зироъ мурсалаХ46,2. Демак, бир мил масофанинг узунлиги 1848м ёки 1,848км.

Фарсах = 3 милХ1848м. Демак, бир фарсах масофанинг узунлиги 5544м ёки 5,544км экан.

Барид = 4 фарсахХ5544м. Демак, бир барид масофанинг узунлиги 22176м ёки 22,176км экан.

Шу билан бирга, намозни қаср қилиб ўқиладиган масофа 16 фарсах ёки 48 милдир. Километр ҳисоби билан қуйидагича бўлади:

Қаср масофаси = 16Х5,544км = 88,704км ёки 48Х1,848км = 88,704км.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, майдонлар ва масофалар узунлигини ўлчаш учун фақатгина олдинги даврда қўлланган ўлчовлардан фойдаланиш шаръан вожиб эмас, чунки у даврдаги ўлчовлар  ҳисоб-китобни амалга ошириш учун қўлланган восита эди, холос. Шунинг учун, ўша даврдаги ўлчовларни ҳам, ҳозирги даврдаги осон ўлчовларни ҳам ишлатса бўлаверади.

Маълумки, жарийб аслида форсий ўлчов эди, фаддон эса Мисрдаги ўлчов бирлиги эди, ҳозир ҳам Мисрда ўлчов бирлиги бўлиб келмоқда. Бир фаддон майдон бир жарийб майдондан фарқ қилади.

Бугунги кунда истеъмол қилинаётган метр, километр ва донум ўлчовлари аниқ ва энг осон ўлчовлар, деб эътибор қилинади. Шунинг учун донум ернинг майдонини ўлчайдиган, метр эса, бино ҳамда газламаларни ўлчайдиган ўлчов бирлиги қилиб олиниши ҳам мумкин. Километр эса, масофа узунлигини ўлчайдиган ўлчов бирлиги бўлиб қолиши мумкин. Шундай қилиб, Умар ибн Хаттоб хирож белгилаган бир жарийб майдон (сатҳи) 1366кв.м экан ва уни донумга солиштирадиган бўлсак, тақрибан бир бутун учдан бир донумга яқин бўлади, чунки бир донум майдон 1000кв.метрдир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

15.04.2022й

0
0

Related posts:

Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар
TagsЕР МАЙДОНИКАЙЛУЗУНЛИКХалифалик Давлатида моллар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини бутун Фаластин, хусусан, Халил шаҳри аҳлига мурожаат йўллади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти намойиши

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Халифалик исломий фарз ва Умматнинг халос бўлиш йўлидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/