Ўзбекистон ҳукумати Росулуллоҳ ﷺ қайтарган нарсани таълим учун асос қилиб олган
Ўзбекистон ҳукумати Росулуллоҳ ﷺ қайтарган нарсани таълим учун асос қилиб олган
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Яқинда ўқитувчи жияним ўқувчиларига келажакда ким бўлмоқчисан деган мавзуда иншо ёздирибди. 30% ўқувчилар умуман ёзишни билмаган. Қолган 70% ўғил болалар мингта хато билан, сўзни сўзга аранг боғлаб, Россияга ишга бораман деб ёзишган. (Ёзувчи Раҳимжон Раҳмат. 30.03.2022й)
Ҳар бир бола неъмат, бойлик ва потенциал бўлиб, у Аллоҳ тарафидан берилган қийматли омонатдир. Унга берилган таълим-тарбия келажак ҳаётнинг пойдеворини қуриш демакдир. Шунинг учун ҳам, ҳар қандай шаклга солиш мумкин бўлган бундай навниҳолларни тарбиялаш вазифаси давлат олдидаги энг асосий масала ҳисобланади. Бугунги раҳбарлар ва мутахассисларнинг ўрнини эгаллайдиган ва барча ишлар тизгинини ўз қўлига оладиган янги наслнинг тарбияси билан устоз-муаллимлар шуғулланади. Ёшларнинг ақлий қобилияти ва маънавий қиёфасини шакллантиришда эса, муайян ғоя ва дастур асос бўлади. Ўз олдига мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялашни мақсад қилганини айтадиган Ўзбекистон ҳукумати «ватанпарварлик ва миллийлик»ни ғоя, «Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури»ни таълим учун дастур қилиб белгилаган. Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг аввалроқ қилган чиқишларидан бирида Ўзбекистон аҳолисининг 55 фоизини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилишини айтган эди. Бу дегани 35 миллионлик аҳолининг қарийб 20 миллионини ёшлар ташкил қилади деганидир. Аҳолининг кун сайин ўсаётган мана шу катта қисмини тарбиялаш учун Мирзиёев ҳукумати мактаб сиёсатини кучайтиришга уринмоқда. 5 апрель куни Президент Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Мирзиёев мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланганини эълон қилди. Бунинг учун ҳар бир вилоят кесимида «тренерлар гуруҳлари» шакллантирилади. Ушбу мақсадлар учун қўшимча 100 млн доллар йўналтирилади. (Газета.уз)
Йиғинда алоҳида урғу берилган масалаларнинг тафсилотларини президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм каналида эълон қилди. Мазкур йиғилишда очиқланган қарорлар ва топшириқлар мазмунига қаралса, ҳукумат мактаб директорлари ва мутасаддилардан ёшларни сиёсий ҳаракатлардан огоҳ турадиган ватансеварлар қилиб тарбиялашни талаб қилаётгани маълум бўлади. «Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш» бўйича мутлақо янги концепция ишлаб чиқилгани ҳам шу фикрни тасдиқлаб турибди. Мажлисда айтилган «мактабларда интернет тезлигини ошириш» ва компьютер синфларини янгилаш бўйича берилган топшириқлар эса, кейинги даражали ишлардир. Чунки Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига юқори коэффициентли 120 та мактабда ўқиш шароитини яхшилаш ҳақида буйруқ берди. Ваҳоланки, биргина Самарқанд вилоятининг ўзида 1214 та умумий ўрта таълим мактаби бор.
Мирзиёев ҳукумати ёшларнинг онгги ва қалби бўм-бўшлигини, унда ҳеч қандай бир улуғ мақсад йўқлигини кўриб турибди. Уларга Ислом келиб ўрнашишини олдини олиш учун бу ақллар ва қалбларни ватанпарварликнинг тубан фикрлари билан тўлдиришга уринмоқда. Зеро, ватанпарварлик инсондаги бақо ғаризасининг турткисидан келиб чиқади, бу инсонларда бўлгани каби ҳайвонларда ҳам мавжуддир. Шунинг учун ватанпарварлик фикрлари тубандир. Ёш авлодга мана шундай тубан фикрларни сингдириш учун ўқитувчиларнинг ойлик маошларини ошириш ва бошқа имтиёзлар беришдан ташқари, улар ўртасида рақобат муҳитини пайдо қилиш учун сертификатлаш тизимини жорий қилди. Бироқ бу йўлда сарфланган ҳисобсиз куч ва миллиардларга қарамай, ёшларнинг билим даражаси ва тарбияси фақат ёмон тарафга қараб кетмоқда.
Инсонларнинг тафаккур даражасини ошириш ва маънавий дунёсини бойитишда ўқитувчиларнинг тутган ўрни ҳақида гапирганда, Исломнинг биринчи муаллими ҳисобланган Мусъаб ибн Умайр р.а. ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз. Росулуллоҳ ﷺ одамларга Қуръон ўқиб бериш ва Исломдан таълим бериш учун у кишини Мадинага юборганлар. У пайтларда Мадина Ясриб деб номланиб, аҳолиси ширк ва қабилачилик (миллатчилик) жаҳолатларига ботган эди. Мусъаб ибн Умайр р.а. Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг буйруқларини қабул қилиб Росулуллоҳ ﷺга эргашиш икки дунё саодатининг шарти эканлигини одамларга ажойиб услублар билан етказар эди. Гоҳида баъзилар унинг олдига ўлдирмоқчи бўлиб, қурол кўтариб келишарди. Аммо Мусъаб ибн Умайр р.а.нинг ширин муомаласи, қироати ва Ислом ҳақидаги ҳикматли сўзларидан кейин кўнгли эриб, мусулмон бўлишар эди. Дарҳақиқат, Мусъаб ибн Умайр р.а. Исломдан гапирувчи эмас, балки ўзи Ислом бўлган муаллим зот эди. У Ислом даъвати учун Росулуллоҳ ﷺдан ҳақ олмаган, унинг аҳли суффадан бўлгани ҳам буюк ишлардан тўсмаган эди. Шу сабабдан унинг даъвати билан инсонлар янгидан дунёга келишди. Бутун жамият жоҳилият зулматидан Исломнинг нурли тонгига чиқди. Шу боисдан Ясриб аҳли иймон ва Қуръон билан танишган йилни «саодат йили» деб номлади.
Юқоридаги фикрлардан ҳулоса қиладиган бўлсак, Мусъаб ибн Умайр р.а.нинг даъват фаолиятидан сўнг Мадинада тикланган Ислом давлатининг асрларни ўз ичига олган бошқаруви даврида мусулмонларнинг ақлий ва ахлоқий юксалиши давомли бўлган. Бунинг сири Исломнинг оламшумул таълим дастурида эканлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Бунга ҳамма тарихий манбалар гувоҳлик бериб турибди. Ўзбекистондаги мавжуд таълим тизими эса, Росулуллоҳ ﷺ бадбўй нарса деб, ундан буткул узоқлашишни буюрган ватанпарварлик ва миллийлик асосига қурилган. Мана шу фасод тизимни маҳкам тутиб ундан воз кечмаслик Исломдан юз ўгириш билан баробардир. Бундай муҳитда ота-оналар таслим бўлиб, ўз фарзандларини золим сиёсатга қурбон қилмасликлари керак. Бунинг учун ҳозирги Исломга зид бўлган таълим тизимида мавжуд бўлган дарсликларга жиддий эътибор беришлари, улардаги ғайриисломий фикрларни чиқариб ташлашни тегишли идоралардан қатъий туриб талаб қилишлари лозим. Шунингдек, таълим соҳасида бўлаётган ўзгаришларни кузатиб боришлари ҳам талаб қилинади. Зеро, ҳукумат фарзандларимизнинг ақли ва қалбига нималарни сингдиришни кўзлаётганини сергаклик билан назорат қилиш бизнинг Исломий бурчимиз ҳисобланади. Бундан-да зарурроқ иш шуки, таълим системаси Исломга асосан ташкил қилинишига эришишдир. Шундагина фарзандларимизнинг таълим-тарбиясидан хотиржам бўлишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам Ислом тузуми, хусусан Исломий таълим дастури татбиқ этилишига жуда муҳтожмиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
20.04.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми