| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Фаластин масаласи

Фаластин масаласи

By htadmin
26.04.2022
1012
0
Share:

Фаластин масаласи

(4)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

1988 йил октябрда Жазоирда ўтказилган Фаластин миллий анжуманида, шунингдек 1988 йил декабрда Женевада БМТ йиғилиши олдида иккинчи қадам қўйилди, Арафот у ерда анжуман қатнашчилари олдида «Фаластиннинг тарихий ери устида ягона Фаластин давлати тикланиши лозим, деган ғоя интиҳосига етди, бу орзу энди йўқ бўлди» деб, 1967 йили босиб олинган Фаластин ерларида Фаластин давлати тикланади, деган ғояни қабул қилганини маъруза қилди ва Фаластин давлати қоғозда тикланганини маълум қилди.

Қирол Ҳусайн шу йилнинг ўзида (1988 йил июлда) Иордания билан Ғарбий қирғоқ ўртаси идорий ҳамда қонуний жиҳатдан ажратилишига рози бўлишга мажбур бўлиб, у ерда Фаластин давлати тикланишига розилигини эълон қилган эди.

Британия билан Европа ҳам Фаластин давлати тикланиш ғоясига рози бўлди. Шу билан овози ўчиб, таъсири пасайган Британия лойиҳаси устидан Америка лойиҳаси устун келиб, ғалабани қўлга киритган ҳисобланади… Ливия раҳбари Қаззофийнинг айрим «ихтиролари»ни ҳисобга олмаганда. Чунки у XXI аср бошларида: «Фаластин масаласининг ечими бу – фақат Англиянинг собиқ лойиҳаси, яъни Фаластинда араблар ва яҳудийлар учун ягона давлат тикланишидир», деб гапира бошлади. Сўнгра у бу давлат учун «Исроил» ва Фаластин исмидан иборат «Исротин» деган исм ясаб, уни янги давлат номи сифатида таклиф қилди. Лекин унинг ўша иккала янги сўзига – Исротин деган янги сўзига ҳам, йўқ бўлиб кетган Британия лойиҳасини қайта жонлантириш ҳақидаги сўзига ҳам ҳеч ким қулоқ солмади.

1991 йил иккинчи Кўрфаз урушидан кейин Америка тарафларни тинчлик бўйича Мадрид анжуманига тўплади ва уларга Америка фикри бўйича ишлаб чиқилган ечим йўналишидан юришни юклади. Бироқ Британия «Исроил»даги ҳукмрон «Меҳнат» («Авода») партияси етакчилари Рабин ва Перес билан ўзаро келишиб, Америка лойиҳаларини тўхтатишга сўнгги марта уриниб кўрди ва «Фаластин озодлик ташкилоти» билан «Исроил» ўртасида 1993 йили Осло битимини тузишга муваффақ бўлди. Бу битим иккинчи Кўрфаз урушидан кейин Американинг бу ечим учун асос қилиб ишлаб чиққан Мадрид анжуманидаги ғоясига қарши Британия ва Европа томонидан яҳуд вужуди етакчилари ва озодлик ташкилоти раҳбарлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган уриниш бўлди.

Арафот бу битимга кўра Қирғоқ ва Ғазога келди, унга ҳақиқий суверенитетга эга бўлмаган, балки «Исроил»га қарам бўлган Фаластин автономиясини таъсис этишга рухсат берилди. Бироқ Америка бу битимни давомли ва чигал музокараларга айлантириб юборди. Ва унинг розилигисиз ҳар қандай ечим амалга ошмаслигини кафолатлаган ҳолда иш юрита бошлади.

Иккинчи тарафдан, 1994 йил 25 июлда Вашингтонда АҚШ президенти Клинтон ҳомийлигида Иордания қироли Ҳусайн билан «Исроил» бош вазири Рабин иштирокида муштарак йиғин ўтказилди. Унинг изидан «Исроил» билан Иордания ўртасида уруш ҳолати тўхтатилганлиги тўғрисида Вашингтон баёноти эълон қилинди. Бунинг натижасида Водий Араба битимига имзо чекилиб, икки давлат ўртасида уруш ҳолати расман тўхтатилди.

1994 йил 4 майда иккинчи Осло (Ғазо-Ариҳо) битими, 1998 йил 23 октябрда Уай-Ривер битими юзага келди. Лекин бу битимларнинг ҳаммаси дунёга келмасдан йўқ бўлиб кетар эди.

Клинтон маъмурияти 2000 йили Кемп Дэвидда Арафот билан Эхуд Барак ўртасида кенг қамровли тинчлик битими тузишга ҳаракат қилди. Бу битим Кемп Дэвид-2 деб танилди. Клинтон ўз ҳокимиятига шу битимни охирига етказиш билан якун ясашга қаттиқ киришди. Лекин «Исроил»даги афкори омма ҳам, фаластинликлардаги афкори омма ҳам бундай кенг қамровли битимни қабул қилишга тайёр эмас эди. Оқибатда 2000 йил сентябрда ал-Ақсо интифозаси деб танилган қўзғолон аланга олди. «Исроил» эса, Фаластин аҳолисини маҳкам ушлаб турган сўнгги матонатларидан ҳам воз кечиш ва эгилишга мажбурлаш учун уларга қарши ҳар кунги қирғинларни бошлаб юборди. Клинтоннинг иккинчи президентлик даври тугаганлиги сабабли кетиши ва 2001 йилнинг бошида ҳокимиятга кичик Буш келиши билан Кемп Дэвид-2 ҳам йўқ бўлиб кетди.

Буш ҳукуматининг Фаластин масаласига аралашиш тўғрисида иккиланиши

Бушнинг президентлик даври бошланган пайтда унинг ҳукумати АҚШнинг собиқ маъмуриятларидан фарқли ўлароқ Фаластин масаласига жиддий муносабатда бўлмади. «Исроил»-Фаластин кураши сари йўналиш паст суръат эгаллаган эди. 2001 йил февралда Буш маъмурияти Клинтон қарорларидан ҳам, фаластинликлар билан исроилликлар ўртасида фаол воситачиликдан ҳам воз кечди. 2001 йил 7 февралда ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Ричард Баучер мухбирларга шундай деди: «Яқин-яқингача муҳокама қилиб келинган фикр ва қарорлар президент Клинтоннинг қарор ва фикрлари эди. Жаноб Клинтон президентликни тарк этгандан кейин улар янги президент ёки АҚШ қарорлари бўлиб қолмайди». Шунга қарамасдан, Америка Фаластин аҳолисини қатл қилиш, ўлдириб кетиш ва тазйиқ ўтказишда – у (маъмурият) бошқарувига қарашли минтақалардами ёки бошқа минтақалардами, фарқсиз – «Исроил» қўлини бўш қўйди. Буш ўз вакилларини минтақага турли мақсадли сафарларга – асосан ижтимоий алоқалар бўйича юбора бошлади. Митчелл ва унинг тавсиялари, сўнгра Жорж Тенет ва у кафолат берган вақтинча ўт очишни тўхтатиш режалари айнан ўшалар жумласидан эди. 2001 йил 11 сентябр воқеалари юз бергунга қадар ишлар бир ташрифдан бошқа бир ташрифга алмашиб давом этиб келди.

11 сентябр воқеалари Фаластин масаласини бир четга суриб қўйди

Дарҳақиқат, 11 сентябр ҳужумлари «Исроил»-Фаластин курашидан ўзга бирламчи ишларни пайдо қилди. Бу масала Буш маъмурияти наздида жуда паст даражага тушиб кетди. Чунки Америка терроризмга қарши кураш баҳонасида Ислом олами узра янги ҳужум уюштириш учун тайёрлана бошлади. «Исроил» ҳам Фаластин маъмуриятига бошқариш салоҳиятини бериб қўйган минтақалар – Ариҳо, Жанин, Ғазо шаҳри ва Аробаларни қайтадан босиб олиш учун шу фурсат – «терроризмга қарши кураш»дан фойдаланиб, фаластинликларга қарши ҳаддан зиёд куч ишлатди. «Исроил» шу шаҳарларга ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида танклар, вертолётлар ва ҳарбий самолётлардан фойдаланди. Шарон содир этаётган ваҳшиёна жиноятлар шунчалик очиқ-ойдин бўлдики, Америка мусулмонлар юртлари (Афғонистон, кейинчалик Ироқ)га ҳужум қилиш учун олиб бораётган тайёргарликларига унинг таъсир қилишидан қўрқиб қолди, шу сабабдан ўзини минтақага эътибор қаратгандек қилиб кўрсатиб, вазиятни юмшатмоқчи бўлди. 2001 йил октябр ойида «Янги Яқин шарқ ташаббуси» деб аталмиш лойиҳасини эълон қилди. Бу лойиҳадан Американинг терроризмга қарши урушида арабларнинг ҳам қўллаб-қувватловини қўлга киритиш мақсад қилинди.

Давоми бор

Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Сиёсий масалалар” китобидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

26.04.2022й

TagsБуш ҳукуматиФаластин масаласи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолонини йўқ қилиш учун Туркия-Россия ҳамкорлиги

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси Қуддус университетида «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» конвенцияси тўғрисида маъруза қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/