Фейсбук маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими саҳифасини ёпиб қўйди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фейсбук маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими саҳифасини ёпиб қўйди
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти мавжуд сиёсий бемаъниликка альтернатива сифатида, исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилиш йўлида Тунис аҳлининг турли қатламлари ғайратини қўзғаш ва уларга холис даъват йўллаш учун муборак рамазон ойининг биринчи кунидан «Ўттиз даъват» номли дастур бошлаган эди. Бироқ, фейсбук маъмурияти Рамазоннинг тўққизинчи куни ушбу дастурнинг тўққизинчи қисми бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими саҳифасини ёпиб қўйди.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими аъзолари Аллоҳ Ўз нусратини бериб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этгунимизга қадар даъватимизни етказишда ва Исломни ҳимоя қилишда давом этамиз. Шунингдек, Умматга қарши тил бириктираётган малай ва заиф ҳукмдорларга ҳамда Исломга ёт ҳар бир Ғарб мафкурасига қарши турамиз. Фейсбук маъмурияти ёки ҳақ сўздан ва Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган сиёсий курашдан ҳаловати бузилган бошқа томонларнинг бундай уринишлари ушбу даъватга зиён етказа олмайди. Уларнинг бу уринишлари Ислом учун, шунингдек, Тунис аҳлига, уни мустамлакачилардан озод қилиш ва Исломни ҳокимиятга олиб чиқиш масаласига қарши тил бириктирувларни фош қилиш учун олиб борилаётган фаолиятни ҳаргиз тўхтатолмайди. Чунки бу даъват ботил аҳли, мустамлакачилар ва уларнинг малайлари хоҳламасалар-да, Аллоҳ нусрат беришни ва номини бутун оламга ёйишни ваъда қилган даъватдир.
Роя газетасининг 2022 йил 20 апрел чоршанба кунги 387-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ