Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Триполи ва Шимолий минтақа муфтисини зиёрат қилди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Триполи ва Шимолий минтақа муфтисини зиёрат қилди
Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банкидан қарз олиш ғоясига ҳамда мавжуд сиёсий синфни қайта сайлашга қарши кураш кампанияси доирасида, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилоятининг доктор Муҳаммад Иброҳим раислигидаги делегацияси Триполи ва Шимолий минтақа муфтиси шайх Муҳаммад Имомни зиёрат қилди. Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими томонидан сешанба куни чиқарилган баёнотда қуйидагилар таъкидланади:
«Учрашув чоғида Ливан режимининг Халқаро Валюта Фондидан йирик судхўрлик қарзларини сўраб қилган мурожаати, шунингдек, олий фатво идорасининг ҳукмрон режимни бундай йўлнинг оқибатларидан огоҳлантиришга жавобгарлиги муҳокама қилинди. Шунингдек, парламент сайловлари ва шубҳали лойиҳалар ҳақида ҳам сўз юритилди. Шайх ҳазратлари масалага жиддий қулоқ солиб, ўз позициясини билдирди. У Ливаннинг бундай парчаланиш йўлидан кетиш билан ўзига ҳам, халқига ҳам зарба беришини, юртнинг янада бўлиш-парчалашга қаратилган босимлар мавжудлигини, бу умуман Ливандаги мусулмонлар учун хавф туғдиришини таъкидлади!
Учрашув сўнггида делегация шайх ҳазратларига Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти марказий алоқалар ва тадбирлар қўмитаси нашр қилган варақаларни тақдим этди. Варақаларда Ливандаги сайловлар воқелиги, уларга қандай муносабатда бўлиш ва энг тўғри йўл иккиламчи ечимлар йўли эмас, балки туб ўзгариш йўлидан иборатлиги ёритилган.
Роя газетасининг 2022 йил 27 апрел чоршанба кунги 388-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб