Америка Ўзбекистон чегараларини мустаҳкамлашдан манфаатдор

Америка Ўзбекистон чегараларини мустаҳкамлашдан манфаатдор
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига 50 та “Toyota Hilux” ва “Fortuner” русумли автомашина топширди. Чегара қўшинлари номидан автомашиналарни қўмондон ўринбосари, полковник Бахтиёр Мансуров қабул қилиб олди. Қиймати 2,25 миллион долларга тенг автомашиналар АҚШнинг хавфсизлик соҳасида Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдамининг бир қисми ҳисобланади.
Бугун биз ҳамкорлигимизнинг навбатдаги босқичини нишонлашдан мамнунмиз ва умид қиламизки, топширилаётган автомашиналар Ўзбекистон давлат чегараси ва “яшил чегара”ни қўриқлашда чегара қўшинларининг имкониятларини оширади ҳамда чегарадаги воқеа-ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш имконини беради,” – деди элчи Розенблюм ўз нутқида. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайти)
Изоҳ: Ўзбекистон аҳолисининг аксари у ёки бу шаклда чегаралар келтириб чиқарган муаммолардан азият чекади. Кимдир қариндошларини бориб кўриш учун талаб қилинадиган қоғозбозлик, ҳар хил сўроқ-саволлар ва тўловлардан норози бўлса, бошқалар деҳқончилик маҳсулотларини олиб бориб сотишдан ёки у ердаги гўшт маҳсулотларини ҳамда арзон ва сифатли товарларни сотиб олишдан маҳрум эканлигидан шикоят қилади. Масалага қанчалик теран қаралса, муаммонинг нақадар кенг кўламли эканлиги аён бўлаверади. Мазкур чегараларнинг “мустаҳкамлиги” инсонларни қариндошлик алоқаларидан, тирикчилик йўлларидан, илм олиш ва касб эгаллаш интилишларидан ва санаб адоғига етиб бўлмайдиган жамийки манфаатлардан маҳрум қилганидан ташқари, мусулмон халқлар ўртасида қонли тўқнашувларни, кучли нафрат ва адоватни юзага келишига сабаб бўляпти. Масалага Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси мисолида қарасак, 2020 йилнинг январ ойи бошида икки давлат ўртасидаги чегарада қирғиз чўпонлари ва ўзбек чегарачилари орасида зиддият келиб чиқди. Бу зиддиятнинг катталашишини ҳукуматларнинг аралашувигина тўхтатиб қолди. Бироқ чегаралардаги ва инсонлардаги руҳий таранглик аслича қолди. Ўзбекистон ва Қирғизистон томони чегара муаммоларини олдини олиш учун турли чораларни ишлаб чиқаётганига қарамай, ижобий натижага эришилмади. Жорий йилнинг феврал ойида ДХХ Чегара қўшинларига (шахсларни ва транспортларни ушлаб туришга доир) янги ваколат берилган эди. Орадан икки ой ўтиб Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида отишма юзага келди. Ҳодисада икки қирғизистонлик ҳалок бўлди. Бу каби қонли ҳодисалар аниқ белгиланган чегараларда юз бермоқда. Ўз ечимини топмай келаётган баҳсли ҳудудлардаги вазият эса ўта хавфли. Чегара масаласи Ўзбекистон учун энг оғриқли муаммолардан бўлиб турган бир вазиятда Америка элчихонаси чегаралар борасидаги алоқалардан АҚШ давлати мамнун эканлигини изхор қилди. Боиси Америка мусулмонларнинг тарқоқлигидан катта манфаатларни қўлга киритяпти. Шунинг учун Ўзбекистон чегараларини мустаҳкамлашга хурсандчилик билан миллиардларини сарфлаб келяпти. Ўзбекистон ҳукуматининг бундай ғаразли сиёсат юритувчи мустамлакачининг ҳар қандай ёрдамини қайтармай қабул қилаётгани Ислом Уммати ўртасидаги жарликни кенгайтиришдан у ҳам манфаатдор эканлигини кўрсатади. Чунки Ўзбекистон ҳукумати капиталистик системага ботиб бўлган ва унинг қонунларини халққа мажбуран татбиқ қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Устимиздаги демократик тузум нафақат вилоятларимиз орасидаги сунъий чегараларни мустаҳкамлашни ватанпарварлик масаласига айлантирди, балки ўзининг бузуқ дунёқараши ва қонунлари билан халқимиз, оилаларимиз, ҳатто бир туғишган ака-укалар орасига ҳам чегаралар тортди. Бундай бўлиниш ва яккаланиш Исломдан бегоналашишимиз ортидан келди. Эндиликда бундай инқирозлардан қутулиш учун, энг аввало, онгдаги чегараларни парчалашимиз керак. Яъни Аллоҳ мусулмонларни бирликка чақирганини, миллий давлатлар рад қилиниши ва уларнинг чегараларини мустаҳкамлаш ундаги куфр тузумини мустаҳкамлаш эканлигини англаб етишимиз зарур бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ ۖ وَاصْبِرُوا ۚ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ
– “Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир”. (Анфол:46)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
17.05.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ