Жамиятдаги ахлоқсизлик ва бузуқликларни йўқ қилишнинг ягона йўли
Жамиятдаги ахлоқсизлик ва бузуқликларни йўқ қилишнинг ягона йўли
بسم الله الرحمن الرحيم
Навоий вилоятининг Кармана тумани касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида тадбирга тайёргарлик жараёнида вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақсга тушгани видеоси тарқалди. Мазкур видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ўзбекона урф-одатларга тўғри келмайдиган рақсга тушгани учун қизларнинг ота-онасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-модда 1-қисми билан жарима жазоси тайинланганини маълум қилди. Мазкур ҳукм эълон қилингач видеоролик юзасидан Навоий вилоят Адлия бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу видеороликдаги ҳатти-ҳаракатлар, хусусан, алоҳида бир ҳолатда қизлар даврасида рақс тушилиши “ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслиги” деб нотўғри ҳуқуқий квалификация қилинган, яъни мазкур ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд эмас. Шундай қилиб Адлия бошқармаси беҳаё рақсга тушган қизларнинг ота-онасига тайинланган жаримани бекор қилди.
Халқимиз “мустақиллик” даврида ҳам жамиятни бузуқликлардан сақлаш учун ўзбекона урф-одатларни асосий қадриятга айлантиришга уринди. Халқимиз барча жиноятлар ва жирканчликлардан йироқ бўлиш учун Исломга амал қилиш зарур эканлигини яхши билади. Бироқ ҳукумат барча соҳадан “дин” калимасини сидириб ташлагани ва унга қарши кураш олиб бораётгани сабаб урф-одатлар суяниш мумкин бўлган ягона омилга айланди. Аммо Исломдан ажратилган миллий урф-одатлар ўз асосига ва инсонлар ўртасидаги муомалаларга таъсир ўтказа олмаслиги сабаб халқни бузуқликлардан асрай олмади. Чунки ҳар қандай халқнинг маданий ҳаётига давлат сиёсати таъсир ўтказиб, амалдаги тузум қарашлари ва маданиятини омма тарафидан қабул қилинишига ва уларга амал қилинишига мажбур қилади. Шу сабабдан халқимизнинг урф-одатлари хонликлар даврида, чор россияси, советлар ва “мустақиллик” даврида ўзига хос кўриниш олди. Шунинг учун ҳозирда кекса, ўрта ва (“мустақиллик” йилларида онги шаклланган) кичик авлоднинг ўзбек менталитети ҳақидаги қарашлари зиддиятли эканига гувоҳ бўляпмиз. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ўқувчи қизларнинг нафақат рақсга тушиши, балки кийими, юриш-туриши ва бошқа жиҳатлари ҳам ўзбекона урф-одатларга тўғри келмаслигини айта олмаётгани, Адлия бошқармаси эса, фарзандининг рўмоли учун ота-оналарни жаримага тортган ҳукмни бекор қилмагани амалдаги демократик тузум ўзининг бузуқ мафкурасини диний қадриятлардан юқори қўйишини яна бир бор тасдиқлади. Яқин-яқингача халқимиз аёл-қизларимизнинг ибо-ҳаёси урф-одатларимизнинг ўзига хослиги намунаси, деб фахрланар эди. Минг афсуски, Ўзбекистон ҳукумати тарафидан юртимизда куфр демократиянинг “шахс эркинлиги” ва “оммавий маданият” тушунчалари кенг ёйилишига қулай шароит яратиб берилгач, жамиятимиз ахлоқий бузилишни бошдан кечиряпти. Ғарбнинг бундай кенг кўламли ҳужуми Исломдан ажратилган мусулмонларни аросатга солиб, иккиланиш, лоқайдлик ва карахтликни кучайтирди. Бундан ташқари, мустамлакачи Ғарб мусулмонларни уюшишга ва оёққа туришга ундайдиган Исломий қувватини сўндирувчи ҳуқуқий демократик бошқарувга халқимизни тарғиб қиляпти, бундан мақсади мусулмонлар онгини ўнглаб бўлмас даражага келтиришдир. Кечагина маҳалласига бегона йигитни киритмаган рашкчи эркаклар бугун ўз қизлари ва набираларининг шармсиз видеолари ва суратлари бутун дунёга тарқалишига нисбатан “қўяверинг ўйнасин”, “бу унинг шахсий иши”, деб даюсларча муносабатда бўлишяпти. Шубҳасиз, эркакларимиздан ғаюрлик сифатини, аёл-қизларимиздан иффат-ҳаёни кўтараётган ягона омил куфр демократиядир. Бу тузум муҳитида турли байрам ва тадбирлар баҳонасида ёшларни ҳаёсизлик ва бузуқликка мунтазам ўргатиб бориляпти. Бу тузумнинг таълим ва тарбия масканлари ҳамманинг кўз ўнгида фаҳш ишларни қиладиган ёшларни тарбиялаб етиштираётган экан, бошқа муассасалари нимани тақдим қилишини ўзингиз тасаввур қилаверинг.
Бу ва ундан бошқа муаммоларга туб ечимларни бериш учун мусулмонлар олдида ягона нажот йўли бор. У ҳам бўлса, якка шахсларни эмас, жамиятни ўзгартириш вазифасидир. Жамият эса инсонлар, улардаги фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топади. Жамиятни фақат тўғри ақида асосида уюшган сиёсий гуруҳ фаолияти билангина ўзгартириш мумкин. Тўғри ақида, яъни Ислом ақидаси асосига қурилган Ҳизб ут-Таҳрир ана шундай жамоа бўлиб, у катта қаршилик ва қийинчиликларга қарамай Ўзбекистонда ҳам фаолият олиб боряпти. Ҳизб ут-Таҳрирнинг ғояси мусулмонлар жамиятида Исломий фикрлар ва туйғуларни ҳукмрон қилиш орқали барча тизимларга муқаддас динимизни асос қилиб олинишига эришишдир. Бир сўз билан айтганда, Исломий ҳаётни қайта тиклашдир. Шунинг учун ўз оиласи ва жамияти ҳақида қайғурган ва авлодлари борасида Аллоҳдан қўрққан барча мусулмонларни Ҳизб ут-Таҳрирнинг даъват фаолиятига қўшилишга ва унга дастак беришга чақирамиз. Жамоий даъват билан мусулмонларнинг эътиқоди мустаҳкамланиб, фикр ва туйғулари Исломийлашмас экан, Аллоҳнинг ҳукмларини таниш ва унга амал қилиш имконсиз бўлиб қолаверади. Аҳолиси Исломга амал қилишдан бош тортган жамиятда ахлоқсизлик, бузуқлик ва фаҳш ишлар авж олишда давом этаверади, танг-бахтсиз ҳаёт бўлади!
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا
– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур”. (Тоҳа:124)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
14.10.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми