Яҳудий вужуди билан Ливан ўртасида денгиз чегараларини делимитация қилиш Фаластинга қарши навбатдаги жиноятдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудий вужуди билан Ливан ўртасида денгиз чегараларини делимитация қилиш Фаластинга қарши навбатдаги жиноятдир
АҚШ президенти Жо Байден Ливан ва яҳудий вужуди раҳбарларини «икки давлат ўртасидаги денгиз чегараларида тарихий делимитацияни амалга ошириш, ўзаро низоларини расман бартараф этиб, ўртада денгиз ҳудуди барпо этиш», тўғрисидаги келишув билан қутлади. Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими раиси Абдуллатиф Доуқ Ҳизбнинг марказий матбуот бўлими радиосига берган изоҳида қуйидагиларни таъкидлади:
«АҚШ билан яҳудий вужуди ўртасида имзоланган ва Ливан томонидан маъқулланган шартнома жараёнидан хабардор бўлган киши бунинг Ливан президенти, парламенти, бош вазири ва уларга сукут сақлаган Эроннинг Ливандаги Ҳизби томонидан содир этилган жиноят эканини батамом англаб етади…
Яҳудий вужуди бу музокараларда ютиб чиқди ва орзу қилаётган мақсадига эришди. Ҳатто Эрон Ҳизби ушбу шартноманинг амалга оширилишига рози бўлиб, яшил чироқ ёқиб бергани учун яҳудий вужуди томонидан миннатдорчилик мактуби ҳам олди! Яҳудийлар денгизнинг газ конлари мавжуд бўлган майдонларини кемириш билангина кифояланишмади, балки шартнома матнида денгиздаги яҳудийларга тегишли майдон ва иншоотларга аралашмаслик учун хавфсизлик кафолатлари ҳам қайд этилган…
Бу – душманга ён бериш ва уни ғолиб қилиш бўлиб, бу қилмишни ҳукмдорларнинг хоинлигига ва босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга рози бўлган кимсаларгина содир этади. Улар бу билан ўзларининг ва ҳукмдорларнинг Суриядаги жиноятларига яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришдан иборат навбатдаги жиноятни қўшадилар.
Роя газетасининг 2022 йил 19 октябр чоршанба кунги 413-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб