Турк режимининг Асад режими билан муносабатларни нормаллаштиришига қарши намойишлар қайта бошланди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Турк режимининг Асад режими билан муносабатларни нормаллаштиришига қарши намойишлар қайта бошланди
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиосининг 2023 йил 13 январ жума кунги янгиликларида айтилишича, жума намозидан сўнг Сурия шимолидаги шаҳар ва қишлоқлардан юзлаб инсонлар турк режимининг Асад режими билан муносабатларни нормаллаштираётганига қарши намойишларга чиқдилар. Намойишлар Идлиб, Исқот, Ҳозим, Куфр-Лусин, Ифрин, Эъзоз, Мариъ, Дабиқ ва Жароблисдан иборат шаҳар ва қишлоқлардаги тўққизта нуқтада кузатилди. Намойишчилар қўзғолоннинг ўзгармас қарорларини ва қонхўр режимни йиқитишни таъкидладилар, шунингдек, унга қонунийлик бериб-сақлаб қолишга қаратилган ҳар қандай режага қарши чиқдилар. Намойишчилар, шунингдек, Шимолий Ҳалабдаги Эъзоз шаҳрида намойишга чиққан Сурия Миллий коалицияси раиси Солим Маслатни намойишдан қувиб солдилар. Фаоллар бир қанча намойишчиларнинг Маслатни намойишдан чиқариб, «арвоҳ арвоҳ», дея шаҳар кўчаларида қувиб юришгани, сўнг машинасига уриб-тиқиб қувиб солишгани акс этган видеоларни тарқатишди. Идлиб шаҳрида намойишчилар Тафовуз-Музокара ҳайъати раиси Бадр Жомуснинг сурати билан Миллий коалициянинг собиқ раиси Анас Абданинг суратини ёқиб юбордилар.
Роя газетасининг 2022 йил 18 январ чоршанба кунги 426-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ