| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Суриялик қочқинларни юртларидан узоққа жойлаштириш…

Суриялик қочқинларни юртларидан узоққа жойлаштириш…

By htadmin
29.05.2022
931
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суриялик қочқинларни юртларидан узоққа жойлаштириш, Эрдоганнинг уларни қонхўр режимга қайтариш учун тузган макрли режасидир

Устоз Носиршайх Абдулҳай

Бундан бир неча кун олдин Эрдоган «Tуркияда истиқомат қилаётган бир миллион суриялик қочқиннинг Сурия ичкарисига қайтаришни кaфoлaтловчи янги лойиҳа»ни ошкор қилиб, бундай деди: «Tуркия ихтиёрий қайтиш лойиҳалари билан трансчегаравий миграцияни назорат қилиш стратегиясини қўллаб-қувватлаш устида ишламоқда… Биз суриялик қардошларимизни ихтиёрий ва шарафли қайтишлари учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз».

Эрдоганнинг Сурия шимолидаги ғиштли уйлар лойиҳасининг очилиш маросимида қилган видеонутқидаги режага келсак, ушбу сиёсий ва ҳарбий барқарорликка эга бўлган ҳудудлар Туркиядаги мавжуд бир миллион суриялик қочқинни қайта ўз ватанига жўнатиш лойиҳасини амалга оширишда устувор аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, жумладан бундай деди: «Туркия Сурияда амалиётлар бошлаганидан буён 500 мингга яқин суриялик хавфсиз ҳудудларга қайтди».

Эртасига Миллий Ҳаракат партияси раҳбари Баҳчели ҳам «ноқонуний миграция босқинчиликка айланиб бормоқда», деди. Бир вақтда янграган бу икки баёнотдан иккала томоннинг ҳам сиёсий ечимга мувофиқ ва 2023 йилги сайлов билан боғлиқ Америка режаси бўйича ҳаракат қилаётганлари кўриниб турибди.

Кўчирилганлар учун Идлибда учта турар-жой районини очилиш маросимида иштирок этиш учун Бобул Ҳаво ўтиш пунктидан Идлибнинг Батабо районидаги Камуна лагерига келган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу бундай деди: «Туркиядан бир миллион сурияликнинг ихтиёрий равишда қайтишини таъминлаш мақсадида Сурия шимолида 250 мингга яқин уй қуришни режалаштирдик». У Туркия томонидан Суриянинг Боб, Жераблус, Бобул Айн ва Талли Абяз районларида 250 минг турар-жойни ўз ичига олган 13 та лойиҳа тайёрланганини, бу лойиҳаларнинг халқаро ёрдам ташкилотлари томонидан молиялаштирилишини ҳамда ушбу лойиҳанинг Туркияда вақтинча ҳимоя олган сурияликларга мўлжалланганини ва уларга ушбу тарар-жойлардан 5 ёки 10 йил муддат фойдаланиш ҳуқуқи берилишини таъкидлади.

«Ҳайитни Сурияда ўтказиш учун кетганларнинг қайтишларига изн бермаймиз, бундай қилмоқчи бўлган сурияликларга кетиш изни берилишини тўхтатамиз, Истанбул шаҳридан янги бошпана сўраганларга ҳам изн бермаймиз», дея ҳайитдан олдин сурияликларга тазйиқ қилган ҳам мана шу Сойлу бўлади.

Биз юқорида айтилганларга қисқача тўхталмоқчимиз:

Авваламбор, бу режа сўнгги пайтда Туркиядаги қочқинларга босим кучайиб бораётган ҳамда 2023 йилга белгиланган президентлик ва қонунчилик сайловлари яқинлашаётган бир пайтда ўртага чиқди. Ҳозирда мухолафат партиялари сайловлар санаси арафасида қочқинлар картасини ўйнаётган экан, Эрдоган ўз одатига кўра, уларнинг йўлини кесиш учун қочқинлар муаммосидан фойдаланмоқда ва уларни ўз юртларига қайтариш ҳақида кўп гапирмоқда.

Туркия режими Американинг буйруғи билан шунча вақт Шом қўзғолонини сиқувга олиб келгандан сўнг, бугун Эрдоган сайловлар мавзусига ҳамоҳанг равишда шомлик мусулмонларни қонхўр Асад режимига босқичма-босқич топширишга ҳаракат қиляпти. Туркиянинг бу позицияси, шунингдек, бир неча араб давлатларининг золим Асад режими билан муносабатларни нормаллаштираётган бир пайтда бўлмоқда.

Маълумки, суриялик қочқин мусулмонларга қарши турк афкори оммасида ғазабнок муносабат пайдо бўлган. Шу сабабли Эрдоганнинг айни лойиҳасидан уларни кейинроқ золим қўлига топшириш ва бу билан уларни тинч, дея даъво қилинган районларга жойлаштириш кўзланган. Зотан, Эрдоган режими қочқинларни ўз юртларига мажбуран қайтариш мумкин эмаслигини билади. Шу боис, уларнинг ихтиёрий қайтишларини таъминлаш учун қочқинларга босим ўтказилиши, одамларни уларга қарши қўйилиши ва кўча-кўйда зарар етказилишидан кўз юммоқда.

Бу баёнотларга эътибор қаратадиган бўлсак, шунга гувоҳ бўляпмизки, Эрдоган ва унинг вазирлари ҳамон алдаш ва адаштириш сиёсатини олиб боришмоқда. Шом аҳли воқеликка тескари бўлган ва қасддан ақлларни фалажлашга қаратилган бундай баёнотларнинг аччиқ меваларини кўп тотиб кўрган. Турк сиёсатчилари ҳали ҳам сурияликларни хом хаёлларга мубтало қилишда ва уйларига қайтиш иллюзияси билан алдашда давом этишяпти. Бир вақтнинг ўзида, улар малай режимни қутқариб қолиш учун АҚШ режаси доирасида ҳаракат қилишяпти. Буни амалга ошириш учун ўзларига боғланган жангчи гуруҳлар етакчилари орқали Суриядаги ҳар қандай холис ҳаракатни бостиришмоқда. Аммо энг ёмони қочқинларнинг Сурия шимолидаги аҳоли гавжум, ишсизлик даражаси ва ҳаёт ташвишлари юқори бўлган минтақага… инсон қадр-қимматига нолойиқ, ҳаёт учун зарурий бўлган энг паст даражадаги воситаларга ҳам эга бўлмаган уйларга жойлаштирилишидир. Бу қочқинлар ўзларининг асл шаҳарларидан, яъни Турк режими билан тилбириктирилган ҳолда мажбуран кўчириб юборилган шаҳарларидан йироқ. Бундан ташқари, одамлар босимидан чарчаган, ўз юртларига азиз ва мукаррам ҳолда қайтарилишини талаб қилиб зериккан қочқинлар учун бу минтақага келиб жойлашиш оғриқ қолдирувчи дори ўрнида бўлади.

Бизда ўз-ўзидан савол туғилади: Боб шаҳри ҳамда ўз манфаатлари ва чегаралари хавфсизлиги эвазига Ҳалабни қонхўрларга топширган ва аҳолисини кўчирган мана шу Эрдоган эмасми?! Буни Путин ҳам эътироф этган-ку!

Остона ва Сочи келишувларига аралашган мана шу кимса эмасми, ахир, бу икки келишувга биноан озод этилган минтақалар душманга топширилиб, аҳолиси кўчирилди-ку?! Ҳалигача Эрдоган фронтлар очилишини олдини олиш ва ҳатто бунга ҳаракат қилганларни жавобгарликка тортиш учун ўзига боғланган жангчи гуруҳ етакчиларига босим қилмоқда. Тадаф шаҳридан Абу Хавла ва бошқаларнинг жавобгарликка тортилгани бунга мисол бўлади!

Эрдоганнинг Ҳалаб ва бошқа шаҳарлардаги қизил чизиқлари ҳам, «сиз муҳожирларсиз, биз ансорлармиз», деган ёлғонлари ҳам ёдимизда… Алҳол, бу «ансорлик» ваколати тамом бўлиб, асл мақсадлари фош бўлиб қолди. Унинг, шунингдек, «биз иккинчи Ҳама содир бўлишига асло йўл қўймаймиз», деган гапларини ва ҳеч қанча вақт ўтмай, айнан унинг ёрдами билан учинчи, тўртинчи ва бешинчи Ҳама содир бўлганини ҳам ҳеч ким унутгани йўқ!

Ҳа, Эрдоган ўлганнинг устига чиқиб тепкилайдиган, сўнг жанозасида ўзи қатнашадиган, ёлғон кўз ёшлар тўкиб, мунофиқликдан усталик билан фойдаланадиган кимсадир. Бир вақтнинг ўзида, у Шом аҳлини қамал қилиб, азоб-уқубатларини, кўчиш қийинчиликларини орттиради. Ўзи билан алоқада бўлган қуролли гуруҳлар қарорини тортиб олиб, уларнинг вазифасини режим фронтларини қўриқлашга ўзгартирар экан, бу билан уларнинг минтақаларни қайта қўлга киритишларига ва одамларнинг ўзи айтган шарафли қайтишларига йўл бермайди… Американинг қўзғолонни йўқ қилиш ва қўзғолончиларни яна қайта Асад режими чангалига қайтариш режаси олға силжимагунча, Эрдоганнинг айни қилмишлари давом этаверади.

Тўғри, Туркия президенти қочқинларни қайтармоқчи. Бироқ, буни ўзи даъво қилгандек шараф билан эмас, балки Американинг сиёсий ечими билан амалга оширяпти. Чор атрофга заҳрини сочаётган бу ечимдан мақсад, аввал қўзғолонни йўқ қилиш, сўнг одамларни жиноятчи режим чангали остига қайтариш, шу билан бирга, бугун бўлаётгани каби, қонхўр Асад томонидан айни мазмунда ва айни мақсадда масхарабозлик амнистиясини чиқаришдир. Бу томонда Эрдоганнинг ҳам Амирликлар, Саудия, Арманистон ва Миср билан муносабатларни номаллашатиришга уринаётгани, шу орқали қонхўр режим билан ҳам ушбу нормаллашувга замин тайёрлаётгани аломатлари кўринмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Эрдоган Шом аҳли иродасини синдириш, қўзғолонлари йўналишини буриб адаштириш учун ўзининг барча саъй-ҳаракатини, режаларини ва тузоқларини аямай сарфлади ва ҳануз сарфламоқда. У Шом қўзғолонини халқаро ҳамжамиятга ҳамда Американинг малайига ёт нарса, деб билади. Шунинг учун ҳам Америка ечимини БМТнинг 2254-сонли резолюцияси орқали татбиқ қилиш билан қўзғолоннинг нусратга эришишини олдини олишга ва малай режимни мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпти. Мақсад, режимнинг боши қоладими ёки кетадими бундан қатъий назар, режимни янги башара билан қайта тиклашдир. У қўзғолон аҳлини ҳақоратли таслим бўлиш ечимларини қабул қилишга мажбурлаш ва хорлашда ўзига боғланган жангчи гуруҳ раҳбарларидан ва функционал сунъий ҳукуматлардан фойдаланяпти.

Суриялик қочқинларни «ихтиёрий қайтиш», деган нопок шиор остида Туркия-Сурия чегараларидаги мавжуд гўё «уй қабристони» орасига жойлаштириш саъй-ҳаракатлари Туркия-Америка макр-тузоқларидан бир озгинасидир, холос. Бу саъй-ҳаракатлар жинояткор Асад режими манфаати учун кейинги ифлос қадамларга йўл очади. Айниқса, ҳозирда Туркия очиқ ўйнай бошлади ва Шом тоғути режими билан очиқ-нормал алоқалар йўлига ўтди… Зотан, шу пайтга қадар у билан алоқалари бир кун ҳам узилмаган ҳамда давр талаби ва тил бириктирувлар тақозосига кўра, қўзғолончи сурияликларни адаштириш учун парда ортидан туриб ўйнаб келишган эди.

Бу уларнинг макри экан, табиийки Аллоҳнинг макри катта… Аллоҳ Таоло Шомдаги бандаларининг ризқлари ва сабр-тоқатларига Ўзи кафил. Улар шуни яхши биладиларки, ўз диёрларига бошлари тик азизу мукаррам ҳолда қайтмоқлари Ислом ва аҳли Шомни ёмон кўрувчи БМТ орқали ҳам, уларни қонини ичишда режимга шериклик қилган халқаро ҳамжамият орқали ҳам, ўзларини «Сурия халқининг дўстлари», дея мунофиқлик қилаётган кимсалар орқали ҳам амалга ошмайди, балки хорлигу хўрликда мағрур турадиган, таслим бўлишдан жирканиб, муродларига етгунча йўлда собит давом этадиган холис қўзғолончи халқнинг истак-иродаси орқали амалга ошади.

Аллоҳнинг изни ила, Шом аҳлининг қўзғолонда собитлиги ва қарорларида ўзгармаслиги халқаро мезонни остин-устин қилиб юборади, тузоқ қўйганларни ўзларини тузоққа туширади. Бунинг учун эса, ростгўй инсонлар нажот эшигини қоқмоқлари даркор. Бу эшик очқичи, қўлида режимни ағдариб, ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясида Ислом бошқарувини барпо этишдан иборат амалий лойиҳаси ва йўл харитаси бор бўлган сиёсий етакчилик атрофида бирлашишдир. Зеро, Халифаликни барпо этиш учун Аллоҳнинг ризоси ва охират ҳовлисини умид қилган ҳар бир холис мўмин ҳаракат қилмоқда. Биз бунинг тез кунда амалга ошишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан

0
0

Related posts:

Эрдоган яҳудий вужуди билан муносабатларни жуда яхши нормаллаштирмоқчи Эрдоган яҳудий етакчиларни олқишламоқда! Эрдоган Тунис ишларига нима учун ва кимнинг фойдасига аралашяпти?! Эрдоган билан яҳудий вужуди президенти ўртасида дўстона табрик ва учрашувлар!
Tagsсуриялик қочқинларЭрдоганқайтариш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мўъмин банда одоб – ахлоқини чиройли қилиши фарздир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муслималаримизни ҳимоя қилиш сари армияларни сафарбар қилувчи Ислом давлати қани?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Ҳукуматлар ва раҳбарлар режим билан тинчлик асосида муомала қилиб, Шом аҳлига нисбатан душманлик қилишмоқда»

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/