| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›ХВЖ миссиясининг хатари

ХВЖ миссиясининг хатари

By htadmin
02.12.2025
0
Share:

Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг хатари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси Ўзбекистондаги ишини расман якунлади. 25 ноябр куни кечқурун Ясир Абдиҳ бошчилигидаги гуруҳ Марказий банк биносида сўнгги пресс-брифингни ўтказиб, “иқтисодиёт ишончли суръатларда ўсиб бормоқда”, “истиқболлар умуман ижобий”, “таваккалчилик ва имкониятлар мувозанати сақланмоқда” деган расмий формулаларни такрорлади:

– 2025 йилнинг 9 ойида ЯИМ ўсиши 7,6%ни ташкил этди;

– Октябрда умумий инфляция 7,8%, базавий инфляция 6,6%ни ташкил этди;

– Халқаро захиралар потенциал импортнинг 12 ойи даражасида сезиларли;

– 2025 йил прогноз – 7%дан юқори ўсиш.

ХВЖнинг бу рақамларида “инфляция пасаймоқда” деб ёзилади, лекин ортидаги ҳақиқат эса:

– 2024-2025 йилларда электр ва газ нархлари 2-3 марта оширилди.

ХВЖ тавсиясига кўра, 2026 йилда яна босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.

– Пенсия ислоҳоти (июн миссиясида тавсия этилган) – пенсия ёшини ошириш ва жамғармали пенсия тизимига ўтиш. Яъни фуқаро келажакдаги пенсиясини таъминлаш учун шахсий ҳисобварағида маблағ жамғаради. Давлат пенсия фондининг маблағлари хусусий фондларга ўтказилиши эса, келажакда пенсиялар тўловини хавф остига қўяди.

– ХВЖ талаби билан бюджетнинг ижтимоий харажатлар улуши ЯИМнинг 9,8%дан 8,5%га туширилади. Яъни юқори ўсиш рақамлари ортида оддий одамлар учун кундалик ҳаёт қимматлашади. Марказий банк маълумотига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида реал даромадлар ўсиши инфляциядан паст бўлди. Бу маълумот, аҳолининг номинал даромади ошган бўлса-да, уларнинг турмуш даражаси яхшиланмаганлигини, чунки пулнинг сотиб олиш қобилияти нархлар ўсиши ҳисобига пасайганлигини кўрсатади.

Жорий йил олтин нархи дунё бозорида рекорд даражада кўтарилди. Ўзбекистоннинг олтин экспорти 2024 йилга нисбатан 40-50 фоизга ошди. ХВЖ эса, қўшимча даромадни аҳолига эмас, келажакда кредиторларга қарз қайтариш ва “фавқулодда тузатишлар” учун “буфер захира” тўплашни талаб қилди.

ХВЖнинг Статья IV (Article IV) миссияси расман “маслаҳат” характерга эга. Улар кредит бермайди, фақат “таҳлил қилади”. Аммо воқелик шуни кўрсатадики, айнан шу “таҳлил”лар кейинги бир неча йиллар учун мамлакат сиёсатининг асосий йўналишини белгилаб беради. Чунки 2026-2028 йилларда Ўзбекистонга бир неча млрд долларлик янги ХВЖ дастури келиши кутилмоқда. Ушбу дастурнинг шартлари айнан ҳозирги миссия ҳисоботида ёзиб қўйилган. Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, ЕТТБ, АҚШнинг DFC молиявий корпорацияси – барчаси ХВЖ ҳисоботини “маълумотнома” сифатида қабул қилади.

Маълумки, Американинг Хитой ва Россия билан кучлар мувозанатида Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий аҳамияти кучаймоқда, шунинг учун ХВЖ орқали “ишонч” бериш Вашингтоннинг минтақадаги таъсирини кучайтириш воситаларидан биридир.

Ўз навбатида, миссия тавсиялари мамлакатни Ғарб бозорларига янада очиқроқ қилишга йўналтириши сиёсий таъсирни кучайтириш учун ҳам “эшик”ни каттароқ очишни билдиради. Ўзбекистон ҳукумати эса, ХВЖнинг вайронкор сиёсати барчага аён бўлишига қарамасдан, бу тавсияларни “барқарор ўсиш учун зарур” деб қабул қилиб, Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик ва коррупцияга қарши курашишни тезлаштиришни ваъда бермоқда.

Масалан, ХВЖнинг “Тузилмавий мослаштириш дастурлари” (SAP – Structural Adjustment Programs) заиф мамлакатлардан аустерити чоралари (давлат харажатларини қисқартириш, солиқларни ошириш)ни, қарзга боғлаб қўядиган кредит бериш шарти билан бозор либерализациясини ва хусусийлаштиришни талаб қилади. ХВЖнинг мазкур сиёсати Аргентинада 1998-2002 йиллар инқирозини келтириб чиқарди, иқтисодий депрессия юз бериб, 2001 йилги дефолт натижасида миллионлаб одамлар қашшоқлашди.

Ушбу қарз ва қаттиқ тежамкорлик сиёсати сабаб, Кенияда тузилмавий зўравонликни кучайтирди, маҳаллий иқтисодни издан чиқарди, қашшоқликни кучайтирди, табиий ресурсларни хорижий қўлларга ўтказиб, иқтисодий қарамликни мустаҳкамлади. Натижада, 2024 йил ёзда иқтисодий чораларга қарши ёшлар норозилиги зўравонликка айланиб, камида 39 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди, 32 киши бедарак йўқолди ва 627 киши қўлга олинди.

Ғарбнинг мустамлакачилик институти бўлмиш ХВЖ сиёсатида Ўзбекистон халқи учун заррача яхшилик йўқлигидан ташқари, у улкан хатар ҳамдир. Бунга сабаб, Америка бошқарадиган молиявий институтларнинг барчаси инсон ўйлаб топган капиталистик тузумнинг маҳсулидир. Бу тузум инсон ҳаёти ва қадр-қимматидан кўра, ресурслар ва молиявий манфаатларни устун қўяди. Шу боис, бойлик бир ҳовуч инсонлар қўлида тўпланиб, халқлар устидан ҳукмронлик қуролига айланмайдиган бошқа бир тузумни барпо этиш зарур. Бу бошқа тузум инсон томонидан ўйлаб топилган эмас, балки Аллоҳ таоло тарафидан юборилган бўлмоғи лозим. Ислом тузуми Аллоҳ Ўз Росули ﷺга юборган ягона илоҳий тузумдир. Ёлғиз мана шу тузумгина адолатни устувор қиладиган, инсон манфаатини ўз ўрнига қўядиган, бойлик ва ресурсларни тўғри тақсимлайдиган ва халқларни мустамлака чангалидан озод қиладиган ҳаётий дастурдир. Ушбу дастур уни ижро қиладиган Рошид Халифалик давлати бўлмас экан, зеҳнларда тасаввурлигича қолаверади. Шу сабаб, у ҳаёт майдонида фаол бўлиши учун аввало Халифалик давлатини тиклаш зарур.

 

Иззатуллоҳ

02.12.2025й

 

TagsХалқаро Валюта Жамғармаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суриядаги холис кишиларнинг Анқара дажжолидан воз кечмоқлари вақти келди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан давлат бюджети нархлар кўтарилиши ва қашшоқ ҳаётдан дарак бермоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/