| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Турк режими Шом аҳли қонини халқаро ҳамжамиятга қурбон сифатида тақдим этмоқда

Турк режими Шом аҳли қонини халқаро ҳамжамиятга қурбон сифатида тақдим этмоқда

By htadmin
31.01.2023
638
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Турк режими Шом аҳли қонини халқаро ҳамжамиятга қурбон сифатида тақдим этмоқда

Устоз Аҳмад Абдулжавод

Биз китобларда ўз миллатдош ва диндошларига хиёнат қилиш кўчасига кирган Абраҳа ва Ибн Алқамий сингариларни ўқиб, ғазабланганмиз. Аммо ўз ҳаётимизда ҳам турк режимининг худди ўшандай хиёнат кўчасига кираётганини кўриб, ундан ҳам қаттиқроқ ғазаб ва нафрат туймоқдамиз.

Турк режимининг Шомдаги муборак қўзғолон бошлангандан буён уни йўлидан оздириш ва йўқ қилишдек ёмон ниятли роли ўтган аср бошида Мустафо Камолнинг Усмоний Халифалик давлатини йўқ қилишдаги ролига жуда ўхшаб кетмоқда. Турк режимининг бу роли асосан Америка истакларини бажариш ва унинг минтақадаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун ёлғон, алдов ва хиёнат ролидир. Айни ролни у Американинг малайи Башар Асадни ҳокимиятда сақлаб қолиш ва унинг илмоний тузумини ағдарилишига йўл қўймаслик, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумини барпо этилишини олдини олиш орқали ўйнаяпти.

Шом қўзғолонига қарши тил бириктирувнинг бошланиши 2011 йилда қўзғолоннинг илк дамларидаёқ бошланган. Ўшанда турк режими Асад режимининг қуролсиз халқига қарши қилмишларини қоралади, айблади ҳамда ундан ўша пайтда аланга олган кўча ғазабини тинчлантириш учун сохта ислоҳотлар ўтказишга чақирган. Кейин бу режим ўз баёнотларини баландлатди ва Сурия режими ўз қонунийлигини йўқотди, энди унинг бошини ўзгартириш керак, деган талабни ўртага ташлади. Бу баёнотлар, шунингдек, ўша пайтда Туркия бош вазири бўлиб ишлаган Эрдоган томонидан ҳам берилган.

Турк режими Суриядаги жангчи гуруҳларнинг имони заиф, аҳмоқ ҳамда шайтоннинг ҳокимият ва пул алдовига учган етакчиларини сотиб олгач, унинг нопок роли янада ифлослаша бошлади… Оқибатда турк режими Женева, Остона ва Сочидаги хиёнат келишувларида Ҳалаб, икки Ғута ва Ҳивронни Асад режимига топширишга муваффақ бўлди. Бу ёмон роли борган сари энг ёмон ролларга айлана бошлади, масалан, унинг ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли 2022 йил 24 августда Асад режими билан ярашиш тўғрисида баёнот берди… Унинг ортидан режим боши Эрдоган Башар Асад билан учрашмоқчилиги тўғрисида баёнот берди… Унинг баёнотлари Туркиянинг «Ҳуррият» газетаси дохил кўплаб оммавий ахборот воситаларида тарқатилди.

Кейин Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар билан унинг суриялик ҳамкасби Алий Маҳмудаббос ва россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу, шунингдек, уларнинг разведка директорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Туркия режими Россия пойтахти Москвада ўтказган бу учрашуви билан ўзининг Шом қўзғолонига қарши тил бириктирувлари занжирига яна бир ҳалқа қўшди ва бу то ниятига етмагунича охирги ҳалқа бўлмайдиган кўринади. Зотан, унинг нияти озод этилган, дея аталаётган ерларнинг охирги қаричигача қонхўр режим назоратига қайта топширишдан иборатдир.

Турк режими ўтган давр мобайнида ўзининг асосий диққатини мухолафат билан Асад режими ўртасида ярашув, деган нарсага замин тайёрлашга қаратди. Бунинг учун фронтларни ёпди ва ҳалок бўла бошлаган Асад режимини ағдариши мумкин бўлган ҳар қандай жанговар операцияни олдини олди. Бир вақтнинг ўзида, «Инқоз» ва «муваққат» ҳукуматлари ва жангчи гуруҳларнинг туркияпараст етакчилардан иборат ичкаридаги қўғирчоқларига қўзғолонни қўллаб-қувватловчи халққа босим қилишни ўргатди. Уларга ҳар томонлама тазйиқ ўтказиб, иродаларини синдириб, шу орқали Асад режимига тиз чўкишга мажбур қилишни буюрди. Ана шу буйруқларининг навбатдагиси ўлароқ, Сурияда ёнилғи маҳсулотлари кризиси пайдо қилинди ҳамда Американинг сиёсий ечимини ва 2254-сонли резолюцияни қабул қилишдан бош тортган холис қўзғолончилар ҳамда мустақил жангчилар хавфсизлик хизмати томонидан қувғин қилинди.

Турк режими, бир вақтнинг ўзида, ўз қўғирчоқлари ёрдамида шаҳар ва қишлоқдаги нуфузли кишиларни, маҳалла ва қабила оқсоқолларини иккиламчи ишлар билан чалғитишга ва фаолиятларини гуруҳ доирасигагина чеклаб қўйишга муваффақ бўлди. Буларни амалга ошириш учун «Қабила ва маҳаллалар кенгаши» ва «Ярашув кенгаши» ташкил этди, худди Асад режимининг «Халқ кенгаши»га ўхшаш. Ичкаридаги ўзининг одамлари орқали Суриядаги маҳалла ва қабилаларнинг нуфузли кишиларини ва оқсоқолларини халқ қўллаб-қувватловидан маҳрум қилишга, ўз фаолиятларидан адаштиришга муваффақ бўлди. Зеро, уларнинг фаолиятлари қўзғолонни қайта тўғри йўлига йўллаш учун ҳақиқий намойишларни ташкиллаштиришдан иборат эди. Қабила ва маҳаллалар кенгашининг 2022 йил 21 декабрда чиқарган баёноти мазкур иккиламчи ишлардан бири бўлди. Баёнотда Дайруз Зурдаги икки аёлнинг номусига тажовуз қилиниб, ўлдирилиши ҳодисаси ҳақида ёзилган. Бироқ, биз бу кенгашлар баёнотларида минтақаларга ёғилаётган бўмбалар ҳақида ёки турк режимининг назорати остидаги минтақаларни Дамашқ режимига топширмоқчилиги ҳақида ҳам ёзилаётганини мутлақо кўрмаяпмиз. Ваҳоланки, барча жон, номус ва мол-мулкка қарши ҳақиқий хавф-хатар минтақаларни режимга топшириш билан бўлади. Бу қилмишларнинг барчаси нуфузли кишилар ва оқсоқолларни ўзларининг табиий ролларидан буришга қаратилди. Уларнинг табиий роллари эса, қўзғолон ҳаракатини тузатиш, унга узатилган хорижий қўлларни кесиб ташлаш, гуруҳ етакчиларининг тобелик ва хоинлик ҳолатига якун ясаш каби фаолиятлар орқали турк режими ва унинг ортидаги Американинг режаларини остин-устун қилишдан иборат эди. Зотан, турк режими Асад режимини сақлаб қолиш ва ағдарилишини олдини олиш каби Америка манфаатларини амалга ошириш учун гуруҳ етакчиларни тобелик ва хоинликларига алоҳида аҳамият қаратди.

Сўзимиз ниҳоясида шуни қайта таъкидлаймизки, бу турк режими бошидан бери муборак қўзғолонимиз кўксига заҳарли ханжар бўлиб санчилиб турибди. Ўзининг ушбу асл ролининг қўзғолончи халққа фош бўлиб қолмаслиги учун уни яшириш йўлида ҳар қандай ифлос воситани ишга солишдан тап тортмаяпти. Бу яшириш вазифасини эса, минг афсуски, соқоллар ва саллалар бажаришяпти, азбаройи ўткинчи дунё матоси эвазига унга ҳамд-сано айтиш ва жон-жаҳдлари билан жиноятларини оқлаш орқали унинг айбини ёпишга ҳаракат қилишяпти… Ва ниҳоят, яқинда Туркия ташқи ишлар вазирлигидан Анқара сиёсий барқарорликка – улар иддао қилган барқарорликка – эришган тақдирда ўзи назорат қилаётган ҳудудларни Дамашқ ҳокимиятига топшириш ниятида экани тўғрисида баёнот чиқарди. Шу ерда биз Пайғамбаримиз Aнинг қуйидаги

«قَدْ صَدَقَكَ وَهُوَ كَذُوبٌ»

«У каззоб-шайтондир. Лекин сенга тўғри гапни гапирибди», деган сўзлари мана шу турк режимига тўғри келаётганини таъкидламоқчимиз.

Туркия режимининг ўз ортидаги Америка билан мақсадига эришишига йўл қўймаслик учун амалий қадамлар керак. Бу эса, қўзғолон қарорини қайта олмоқ, Туркиянинг қўзғолон сиёсатига бўлган етакчилигини барбод этиб, бошқа сиёсий етакчилик атрофига бирлашмоқ билан бўлади. Бу сиёсий етакчилик исломий ақидасидан балқиб чиққан сиёсий лойиҳага, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик бўлмиш буюк Ислом лойиҳасига эга етакчиликдир. Бунинг учун шаҳар ва қишлоқлардаги қўзғолончилар, мужоҳидлар, нуфузли кишилар ва қабила оқсоқолларидан холис бир уюшма тузилиб, сеҳргарнинг сеҳрини ўзига урадиган ва қўзғолонни тўғри йўлига йўллайдиган сиёсий ва жанговар ишларни амалга ошириш шарт.

Роя газетасининг 2023 йил 11 январ чоршанба кунги 425-сонидан

 

Tagsтурк режимиШом аҳли қониқурбон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда таълим соҳаси яхшиланиш эхтимоли борми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмон учун демократик сайловларда қатнашиш ҳалолми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/