| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Иймон келтириб қўйдим, холос, онажон!

Иймон келтириб қўйдим, холос, онажон!

By htadmin
28.02.2023
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Иймон келтириб қўйдим, холос, онажон!

بسم الله الرحمن الرحيم

Зона изолятори камерасига мендан ташқари яна иккита биродарни қамашди. Улар бошқа бўлимдан эди. Бу иккисининг бир-бирига муомаласи устоз ва шогирдларникидек ажойиб. Салом-алик, ҳол- аҳвол сўрашишдан кейин, табиийки танишдик. “Шогирд”га ўхшагани учинчи куни менинг қистовим билан тақдиридан сўзлаб кетди. Келинг, азиз ўқувчи, ўша суҳбатга сизни ҳам шерик қилай:

– Институтга кириш имтиҳонларидан ўтиб студент бўлганимни эшитган оиламиз қувончи ичига сиғмай қолди, дея узоқдан ҳикоясини бошлади у. Айниқса, онамнинг энди “бу болангиз одам бўлмайди”, деган қишлоқ кишиларига айтар сўзи бор. “Болам ўқишга кирди, ажабмас энди сал мулойимроқ бўлиб, қишлоққа қайтса” деб қўшниларига айтгувчи онам “ўғлингизни тийиб олинг, боламнинг кўзини кўкартириб, хомталаш қилибди” деган шикоятлардан қутуладигандек қувонарди. Чунки устимдан кунора шикоят эшитиш онамни анчагина уятли қилиб улгурганди.

Инсоф билан айтсам, мендан шикоят қилувчиларнинг аксари ўғилларини пўпалаб, эркалатиб, шу замонанинг “янги ўзбеги”, яъни “аяжон, мени анави яна урдииии” дейдиган қилиб тарбиялаган кимсалар бўлиб, ўша ўғиллари тек турса ҳам ургим келаверадиган хотинчалишлар эди.

Институтнинг биринчи курсида уйдагиларга малол келмаслик учун якшанба кунлари мардикорлик қилиб юрдим. Кунларнинг бирида бир йигитнинг бузилган машинасини устахонагача итариб бориб, ёрдамлашдиму “бало”га қолдим. У билан ирқимиз чиқишиб, машинаси тузалгунча яхшигина улфат ҳам бўлиб олдим. Аслида хаммаси мана шундан бошланди. У йигитнинг бир соатлик суҳбати институт доцентининг лекцияларидан гўзалроқ, қалбга яқинроқ эди. Бир ой ўтмай ўша йигит мени – анавиларнинг тили билан айтганда –  “айнитиб”, “заҳарлади”. Яъни намозхон, уйғоқ ва теран фикр эгасига айлантирди. Мен бора-бора институт домлаларини ҳам саволлар билан яхшигина бошини қотирадиган бўлиб қолдим. Мен мутлақо ўзгариб қолдим. Ахир ақлимни ишлатиб, Оламлар Роббисини топиш лаззатини кўнгил тубидан ҳис қила бошлагандим.

Авваллари мусулмонман десам-да, Исломга бегоналар ҳаётни қандай билса шундай деб билардим. Улардек орзу, ўшалардек ўйин- кулгу қилиб, ғафлатда юрганимни билгач, Ҳақни танитган биродаримдан бошқа кишининг суҳбати сафсатадек туюла бошлади. Чунки Аллоҳнинг барча ишларимга алоқаси борлигини идрок қила бошлагандим. Аллоҳ билан бўлган алоқамиз фақат намоз, рўза каби амаллардагинадир, қолган ишларни ҳукумат қонунлари тартибга солади, деб юриш ўта тубанлик эканини тушуниш қандаям ажойиб уйғониш. Кофирлар ўз динларини черковга тиқиб қўйишганидек Исломимизни ҳам фақат масжидга қамаб, бизни ҳам ўзларидек қилиб қўйишганини англаш ҳар қандай кишини мутлақо ўзгартириб юборишга қодир фикр эди. Мен учун энг қизиғи имомлар ва муллаларнинг Исломни бизга нега соф ҳолда танитмаслиги эди. Хуллас, юриш-туришим, сўзларим, амалларим Исломдан ўзга тартибни тан олмай қўйди. Ва институтда ҳам ўзимга ҳамфикр улфатларим кўпайди. Ҳатто факультетдаги устозлар ҳам қайноқ суҳбатдошга айланди…

Аммо ёшлардаги бундай ўзгаришни ҳукумат жиноят санади. Ҳатто ҳукумат сиёсатига терс гапирган имомлар қамала бошлади. Масжидларни – улар эл пулига битган бўлса-да – давлат тортиб олди. Одамларнинг норозилиги кучайишини олдини олиш мақсадида энг тубан чораларни қўллади. У ер, бу ер портлатилиб, мусулмонларга тўнкалди. Золим Каримов буйруғи билан оммавий қамаш бошланди. Севимли устозим ҳам, ҳатто баъзи институт олимлари ҳам қамалди. Мени ҳам 1999 йили апрел ойида ҳукумат шоқоллари курсдошларимни “айнитиб”, “заҳарлашда” айблаб, қамашди.

Бу ҳикояни сўзлагувчи укамиз камерадошларига қараб бироз камтарона қилиб:

– Кейин сизларгаям бегона бўлмаган қийноқлардан тирик чиқдим, дер экан, ўша йиллардаги терговларда тирноқларидан айрилган бармоқларини негадир енглари ичига яширди.

Мен ҳикоясини тўмтоқ тугатишига унамадим ва қамалишига оиласи қандай қарагани ҳақида сўрадим.

– Онам ҳам, дадам ҳам ва барча яқинларим ҳам менинг қамалганим хабари боргач, дастлаб заррача ҳайрон бўлмай: “Яна бировни ургандир-да, боламизни ўқишдаги домлалари ҳам эплолмабди-да” деган эканлар. Аммо орадан бир ҳафта ўтмай бутун қишлоқни ваҳимага солиб, уйимизга бостириб кирган формалилар тинтув қилишганида, бунақа тўполонни онамнинг юраги кўтаролмай, ҳушсиз йиқилган экан. Чунки бечора онам гўдаклигида бобосини шунақа бир гала олабўжилар халқ душмани, ватан хоини, дея олиб кетишиб, ўлигини олиб келиб ташлашган эди.

Судга чақирилганида бечора онам суюкли ўғлини панжара ортида кўрди-ю, бақириб юборди.

– Нима қилиб қўйдинг болам, деб зўрға кучланиб сўрадилар.

– Бизга сўзлашишни ман қилишига қарамасдан онажонимга хотиржам ҳолда, ширин табассум ила жавоб бердим:

– Қўрқманг, онажон! Юзингизни ерга қаратадиган иш қилмадим! Фақат, иймон келтириб қўйдим, холос, онажон, дедим.

Жавобимдан атрофдагилар бир турли ҳайрон қолдилар. Онам билан дадам эса, енгил нафас олди. Дадам кўзларини маъноли қисиб: “элга келган тўй”, дедилар.

“Шогирд” бола сўзини тугатгач, “устози” унинг елкасига қўл ташлаб, табассум билан: “Машинамнинг бузилиши ортида шунча ҳикматга йўлиқдингиз ука”, – деб менга қараб чиройли кулиб қўйди.

وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا ۚ وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ

– “Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган – курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир”.         (Анкабут:69)

(Устоз, шогирд ва каминанинг изолятордаги суҳбатидан сизга илинганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

28.02.2023й

TagsИймон келтириб қўйдимонажонхолос“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саккиз нафар шахс бутун дунё бойлигининг ярмига эга

  • МАҚОЛАЛАР

    Кириллчами ёки лотинча?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти делегацияси Сайдо шаҳри округидан сайланган парламент депутати Усома Саъдни зиёрат қилди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/