Америка сиёсатлари ва малайларининг роли сабабли ҳамон мусулмонлар қони тўкилиб, тақдирий масалалари зое кетяпти
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка сиёсатлари ва малайларининг роли сабабли ҳамон мусулмонлар қони тўкилиб, тақдирий масалалари зое кетяпти
Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1444 йил 26 шаъбон, милодий 2023 йил 18 март шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Бугун шанба куни Миср ташқи ишлар вазири Сомиҳ Шукрий билан унинг туркиялик ҳамкасби Мавлут Чавушўғли Туркия ва Мисрнинг ўзаро муносабатларни нормаллаштиришга ва ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашга интилаётганини маълум қилди.
Шукрий, Қоҳирада Чавушўғли билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида, Мисрнинг Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш ва муштарак ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашга ҳаракат қилаётганини айтди.
Ўз навбатида, Чавушўғли ҳам ўз мамлакатининг Миср билан элчилар алмашиш учун ҳаракат қилаётганини таъкидлаб, муносабатларни ривожлантириш учун жиддий сиёсий ирода мавжудлигини қўшимча қилди».
Роя:
Бир томондан Туркия-Миср, бошқа томондан Туркия-Саудия режимлари ўртасида яқинлашувлар кузатилмоқда. Аммо бу яқинлашув уларнинг ҳукмдорлари адашган йўлларидан қайтишганини ёки халқлари манфаати тўғрисида ўйлашаётганини англатмайди. Асло ундай эмас. Чунки уларни ажратганнинг ўзи ҳозир қайта жамламоқда, яъни Америка ва унинг манфаатлари учун жамланишяпти. АҚШ президенти Байден Эронга нисбатан яхши муносабатда бўлиш, ядровий келишувга қайтиш ва АҚШнинг Туркия, Mиср вa Саудия каби малайлари ўртасидаги жанжалларга барҳам бериш минтақада ўзига хос мувозанат пайдо қилади, деган фикрда. Байден маъмурияти Яқин Шарқ билан камроқ шуғулланишга ва асосий эътиборини Узоқ Шарққа қаратиб, у ерда Хитойни жиловлаб олишга уринмоқда. Эслатиб ўтамиз, Америка Қатарни бойкот қилган давлатлардан бойкотни бекор қилишларини сўради, ваҳоланки, бунинг ортида ўзи турган эди. Бунинг сабаби у Хитой билан шуғулланиш учун минтақа кризисини тамомлашни ёки музлатиб туришни истаяпти. Сўнгги пайтларда Американинг Эрдоган Туркияси ролини фаоллаштираётгани очиқ кўриниб қолди. Эрдоган унга хизмат кўрсатишдан ҳеч иккиланмай, Сурия, Ироқ, Ливия, Озарбайжон, Сомалида Россия билан келишган ҳолда Америка манфаатларини амалга оширди ва ҳозирда ҳам Ағонистонда шундай қилиб келяпти. Эртага Яманда ҳам қилиши мумкин. Мудом, ҳукмдорларимиз мустамлакачи кофир Ғарбга тобе эканлар, юртларимиз Ғарб режалари амалга ошириладиган саҳна бўлиб тураверади ва биз мусулмонлар уларнинг бир-бирларига ошириб-узатадиган коптоклари бўлиб қолаверамиз.
Роя газетасининг 2023 йил 22 март чоршанба кунги 435-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми