| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Made in Uzbekistan: АҚШ билан савдо ортида асосан қайси томоннинг манфаати устувор?

Made in Uzbekistan: АҚШ билан савдо ортида асосан қайси томоннинг манфаати устувор?

By htadmin
08.08.2025
0
Share:

Made in Uzbekistan: АҚШ билан савдо ортида асосан қайси томоннинг манфаати устувор?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) делегациясининг АҚШга амалга оширган ташрифи чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш бўйича бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Ташриф доирасида Нью-Йоркда бўлиб ўтган Texworld NYC, Apparel Sourcing USA ва Home Textiles Sourcing Expo каби нуфузли халқаро кўргазмаларда 25 та ўзбек тўқимачилик компанияси “Made in Uzbekistan” бренди остида иштирок этди. Шунингдек, АҚШнинг етакчи компаниялари ва ишлаб чиқарувчи уюшмалари билан музокаралар ўтказилиб, савдо шартлари, сорсинг механизми, Amazon ва Walmart каби йирик чакана савдо тармоқларига чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди. Америка бозори талабларига мос сертификатлаш ва қадоқлаш бўйича қўшма семинарлар ташкил этишга келишилди. Шунингдек, GSM-102 дастури доирасида АҚШдан пахта импорти ва “Made from U.S. Cotton” лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди. (dunyo.info)

Албатта, АҚШ бозорига чиқиш ҳар бир ишлаб чиқарувчи учун катта имконият сифатида қаралади. Бу ерда харид қобилияти юқори, брендларга ишонч кучли ва Amazon, Walmart каби оммавий онлайн маркетплейслар орқали кенг аудиторияга етиб бориш мумкин. Ўзбекистон учун бундай бозорда иштирок этиш – экспортни маҳсулот ва бозорлар кесимида диверсификация қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва ташқи савдо балансини яхшилаш имкони демакдир.

Бироқ ушбу йўл манфаатни эмас, балки кўплаб мураккаблик ва таҳдидларни ўз ичига олади:

  • Сертификат ва стандартлар: АҚШ бозорида фаолият юритишни истаган ишлаб чиқарувчилардан саноат, экологик ва ахлоқий стандартларга жавоб берадиган сертификатлар талаб этилади. Бу талаблар кичик ва ўрта бизнес учун оғир молиявий юк бўлиши мумкин. Масалан, тўқимачилик соҳасида кенг тарқалган OEKO-TEX® Standard 100 сертификати маҳсулот таркибини халқаро лабораторияларда таҳлил қилишни, тестдан ўтказишни ва ҳар йили сертификатни янгилаб туришни талаб қилади. Бу эса каттагина харажат ҳамда анча вақт талаб этади. Шундай қилиб, кўплаб маҳаллий корхоналар халқаро бозорда рақобатга киришишда жиддий қийинчиликка дуч келади.
  • Сорсинг (сорсинг – йирик халқаро компанияларнинг ишлаб чиқаришни арзон ва стратегик жойларда ташкил этиши) сиёсати: Кўпгина музокараларда АҚШ томони ўз ишлаб чиқаришини арзон ва стратегик жойларга кўчириш, яъни сорсинг модели асосида ёндашмоқда. Бу эса ўзбек ишлаб чиқарувчилари АҚШ брендлари учун арзон ишчи кучи ва хомашё манбасига айланиши мумкинлигини англатади. Масалан, Levi Strauss & Co. компанияси сўнгги йилларда Хитой ва Бангладешдаги ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ниятида, ишлаб чиқаришни арзон ва геостратегик жиҳатдан қулай мамлакатлар қаторида Ўзбекистонга қизиқиш билдирган. Бу, бир тарафдан, иш ўринлари яратилишига ҳисса қўшса-да, иккинчи томондан маҳаллий брендларнинг шаклланиши ва қўшимча қийматли маҳсулотлар ривожига тўсиқ бўлиши мумкин.
  • Бренд устуворлиги: Ҳатто маҳсулотлар “Made in Uzbekistan” белгиси билан экспорт қилинса-да, улар аксарият ҳолларда Америка брендлари номи остида бозорга чиқарилади. Бу эса маҳаллий брендлар танилиши ва глобал имиж яратилишига тўсқинлик қилади. Масалан, American Eagle Outfitters ёки юқорида тилга олинган Levi Strauss & Co. каби брендлар маҳсулотларини аслида ўзбек ишлаб чиқарувчилари тайёрлаган бўлиши мумкин, аммо бозорда у маҳсулотлар айнан америка брендлари номи билан сотилади. Натижада “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деган маълумот фонга сурилиб, маҳаллий маҳсулотнинг халқаро даражадаги шуҳрати камаяди.

Демак, Америка Ўзбекистонда ўзининг иқтисодий таъсирини кенгайтириш учун айрим шарт ва механизмларни қўлламоқда. Америка учун Ўзбекистон каби мамлакатлар – арзон ишчи кучи, табиий ресурслар ва стратегик жойлашуви билан муҳим ўта минтақа. Шу боис, у ўзига қулай бўлган шартларни – стандартлар, сертификатлар, сорсинг тизимлари ва бренд устуворлигини ўрнатиб, Ўзбекистонни ўз бозорига интеграция қилишга интилмоқда. Бундан кўзланган мақсадлардан бири – Хитой ва Россия таъсирини камайтириш эканини ҳам унутмаслик лозим.

АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, 2022 йил сентябрида Марказий Осиёда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус ташаббус – Иқтисодий барқарорликни ошириш дастури ишга туширилди. Бу дастур Россиянинг Украинага қарши бошлаган урушидан сўнг, минтақа давлатларини иқтисодий жиҳатдан янада “мустақил” қилишга қаратилган. (strtrade.com)

Шундай қилиб, Америка каби йирик геосиёсий кучлар билан олиб борилаётган ҳар қандай савдо-иқтисодий ҳамкорлик, одатда, икки томонлама тенг манфаат эмас, балки уларнинг стратегик устунлигига хизмат қилувчи тизимда амалга оширилади. Бундай муносабатларда ташқи кўринишда дўстона ва ҳамкорликка чорловчи шиорлар бўлса-да, улар ортида иқтисодий қарамлик, бозорни назорат қилиш ва сиёсий таъсирни кучайтириш каби мақсадлар яширинган бўлади.

Шу сабабли, ҳар қандай жозибали дипломатик муросалар ёки очкўз компанияларга аталган “тантанали” таклифларга алданмаслик керак. Ўзбекистон ва унга ўхшаш Ислом юртлари, токи улар ўз табиий бойликлари, иқтисодий сиёсатлари ва ташқи алоқаларини Халифалик остидаги мустақил исломий бошқарув тизими асосида юритмас экан, мустамлакачиликнинг турли шаклларидан, айниқса иқтисодий ва маданий таъсирларидан умуман қутула олмайди.

 

Салоҳиддин

09.08.2025й

TagsMade in UzbekistanАҚШ билан савдо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Умра зиёратини қийинлаштириш ортидаги мақсадлар

  • МАҚОЛАЛАР

    Қуръонга ошно Ўзбекистон халқи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ақсони озод қилиш учун армияларимизнинг Умматга қўшилиш вақти келмадими?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/