| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистонда давлат байроғини муқаддаслаштириш ҳаракатлари ва бунга шаръий нуқтаи назар

Ўзбекистонда давлат байроғини муқаддаслаштириш ҳаракатлари ва бунга шаръий нуқтаи назар

By htadmin
23.07.2023
946
0
Share:

Ўзбекистонда давлат байроғини муқаддаслаштириш ҳаракатлари ва бунга шаръий нуқтаи назар

بسم الله الرحمن الرحيم

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида» ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Давлат байроғидан эндиликда оилавий байрамлар, яшаш ёки иш жойларида, транспорт воситалари салонида фойдаланиш мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ёпинғич сифатида, стол, ўриндиқ, стулларга тўшашга ёки тасвирлашга рухсат берилмайди, қоплама сифатида фойдаланиш тақиқланади. Оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш, кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида фойдаланиш, бир марта ишлатиладиган ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга йўл қўйилмаслик ҳам таъқиқлар қаторидан ўрин олган.

Ислом диёрлари қатори Ўзбекистонда ҳам Исломий уйғониш белгилари яққол кўзга ташланиб, бошқа томондан мустамлакачи давлатларнинг минтақа устидаги ўзаро курашлари тобора кескинлашар экан, ҳукумат халқ бирдамлиги нақадар долзарб эканлигини янада чуқур ҳис қилмоқда ва шу мақсадда давлат рамзлари қабул қилинган кунларни байрам тадбирларига айлантириб, уларни муқаддаслаштиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Чунки бу нарсалар – расмий сиёсий доиралар қараши бўйича – ёшлар онгида миллий ғояларга садоқатни шакллантиришда энг таъсирчан воситалардан бўлиб хизмат қилади. Қонунга киритилган ўзгартишлар ортидан эндиликда Ўзбекистон байроғи уйларда, иш жойларида, транспорт воситалари салонларида акс этган лавҳаларни кино, сериал, қўшиқ клиплари ва блогерлар чиқишларида учратиш мумкин бўлади. Шавкат Мирзиёевга зарур сиёсий очколарни қўлга киритишида муҳим имкониятларни пайдо қилиб бериши билан танилган Миллий тикланиш демократик партияси давлат байроғи масаласида ҳам ўзгача таклиф билан чиқди. Миллатчи партия депутати Жаҳонгир Зияев 18 ноябрни дам олинадиган байрамлар қаторига қўшишни таклиф қилди. Депутатга кўра, давлатлар чегараси, хавфсизлиги, мустақиллигига бўлган хатарлар кучаяётган бир пайтда, бу кунни байрам қилиш муҳим ҳисобланади. (Иқтибос тугади)

Демократиянинг сохталиги тобора ошкор бўлиб, бу тузум яловбардори бўлмиш Америка бошлиқ Ғарб ҳамда Россия ва Хитой каби давлатларнинг мустамлакачилик таъмалари хатарли тус олаётган бир пайтда, Ўзбекистон тарафи – чўкаётган одам чўпга осилгани каби – миллий мафкура ва давлат рамзлари аҳамиятига тарғиб ишларини кучайтираётгани абсурд сиёсатдир. Боиси, бугунги миллий мафкура ва унинг таркибий қисмлари-рамзларидан саналган давлат байроғи халқимиз эътиқоди ва динимиз анъаналарини ўзида мужассам этмаган.

Аксинча, ҳеч қандай тарихий асосга эга бўлмаган Ўзбекистон байроғи ҳам – худди демократия сингари – инсонлар томонидан воқедан олинган ҳолда ижод қилинган бўлиб, унда битта ой ва вилоятларни акс эттирувчи ўн икки юлдузча ўрин олган. Агар Навоий сингари бирор янги вилоят ташкил этилса ёки махфий тарзда тузилаётган қарз битимларига асосланиб Хитой бирор вилоятимизни ўз ҳудудига қўшиб олса, бу юлдузчаларнинг сони ҳам баҳсли масалага айланиши табиий. Умуман олганда, мамлакат миллий мафкура ва байроғи халқни ягона мақсад атрофида бирлаштиролмаслиги Россиянинг Қримга уюштирган босқини асносида яққол кўзга ташланди. Агар миллий байроқ аҳолини бирлаштирувчи кучли омил бўлганида, бутун украин халқи тинч-осуда ҳаётни танлаб, Қримни босқинчиларга ҳеч бир курашларсиз қўш-қўллаб топширмасдан, аксинча уни сақлаб қолиш йўлида тинимсиз курашган бўлар эди. Россиянинг кейинги ҳарбий амалиётига жавобан Украина халқининг босқинчига қарши курашда бирлашаётганига келсак, бу энди тамоман бошқа масаладир…

Ўзбекистон ҳукумати чиндан ҳам ҳудудий дахлсизлик, аҳоли хавфсизлиги ва туб манфаатлари устида қайғурса, энг аввало Ислом даъвати олдига қўйилган тўсиқларни олиб ташлаши лозим. Чунки даъват халқимизнинг иймонини, ўз динига қайтишини кучайтириб, уларнинг фикр ва тушунчаларини тўғри шакллантиради ҳамда аҳолини жипслаштириб, бир мушт каби кучга айлантиради. Ҳукумат эса, бунинг аксини қилиб, мустамлакачи давлатлар заҳарли қарзлари эвазига қўяётган талаблар, оила ва жамиятни пароканда қилувчи демократик лойиҳаларни ҳаётга жорий қилишга кўпроқ аҳамият қаратмоқда. Масалан, байрам тадбирларида Ўзбекистон байроғи нондек азиз деган маънода, уни ўпиш ва кўзга суртишдек таги пуч ва беъмани ишларга ёшлар узлуксиз тарғиб қилинмоқда. Аслида бундай сиёсат халқимизни бир ҳудудга чеклаб, дунё мусулмонларидан ажратган ҳолда «парчалаб ташлаб, ҳукмронлик қил» қоидасида ўз аксини топган мустамлакачилик режасини кучайтиришдан бошқасига хизмат қилмаслиги аниқ. Токи, мусулмонлар Аллоҳнинг амр ва наҳйларига жавобан, Исломий даъватни бошқа юртларга олиб чиқмасин ҳамда Туркистон уйғурлари каби геноцидга учраб, ожизалари зўрланаётган, уйлари тортиб олинаётган, хуллас турли тажовузлар остида жизғанак бўлаётган биродар халқлар ҳаётига – бошқа давлатнинг ички иши – дея томошабин бўлиб туришсин… Ҳолбуки, мусулмонлар ирқи, миллати ва тили қандай бўлишидан қатъий назар, ягона Умматдир. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дейди:

إِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

– “Албатта бу – ягона ўлароқ сизнинг умматингиздир ва Мен (эса) Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг”. (Анбиё:92)

Бинобарин, давлат тузуми ва рамзлари мамлакатнинг ҳақиқий таянчи бўлган мусулмон халқ эътиқоди, ўзлиги ва қадриятларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинмас экан, Ўзбекистон ҳудуди ҳам, бойликлари ҳам ҳимоясиз қолаверади. Қачонки, мусулмон халқнинг иймон-эътиқоди ва яшаш тарзининг асоси бўлган «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси – бунга асосланган Исломий давлат мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам – жамият рамзларида устуворлик касб қилса, бу жамиятга дунёнинг энг қудратли армиялари ўнлаб йиллар давомида тинимсиз ҳужумлар уюштирса ҳам, бир қарич еринида эгаллай олмаслиги Афғонистон мисолида яққол кўринди.

Дарҳақиқат, мусулмонлар байроғи Мадинада илк Ислом давлати барпо бўлганидаёқ тайин бўлган. Ливо оқ, роя қора рангда бўлиб, матоларга «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ» калимаси ёзилиб, найзага боғланган байроқ  Росулуллоҳ ﷺнинг, яъни Ислом ва мусулмонларнинг ўзгармас, ягона байроғидир. Оддий мато парчасини табаррук қилган нарса – унинг давлат рамзи эканлиги бўлиб, унга бўлган эҳтиром Хилофат давлати ва у давлат татбиқ қилаётган тузум – Ислом низомига бўлган эҳтиромдир. Шунинг учун диним Ислом дегувчи ҳар бир иймон соҳиби фақат Ливо ва Роя байроқларига эҳтиром кўрсатиши, ундан бошқа рамзларни рад этиши зарур. Чунки мусулмонлар юртидаги бугунги мустамлака давлатчалар томонидан қабул қилинган миллий байроқларнинг Исломга умуман алоқаси йўқ. Биз бу миллий байроқларда мусулмонлар бирлиги, қудрати ва шавкати тимсоли ўрнига, душманлар томонидан тиқиштирилган «парчалаш ва қул қилиш» сиёсати ўз аксини топаётганига гувоҳ бўламиз. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги байроқлар Исломий қадриятлар ифодаси эмас, мустамлакачиликнинг қотил режалари рамзи ўлароқ намоён бўлмоқда. Бугун Америка бошлиқ Ғарб мустамлакачилари Рошид Халифалик давлати ҳақидаги тўғри тушунча ва тасаввурларни бузиш мақсадида режали, кенг кўламли фикрий, сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий курашлар олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Улар ҳатто Росулуллоҳ ﷺнинг байроғи бўлмиш Ливо ҳақида ҳам, одамларни ундан сескантириш учун «бир ҳовуч бузғунчи тўдалар байроғи» деб кўрсатишга уриниб келмоқда. Демак, Исломнинг ҳаёт майдонига қайтиши йўлидаги барча ғовларни бартараф қилиш қаторида бу миллий байроқларни ҳам буткул рад этиш ва уларни улоқтириб ташлаш лозим. Яқин йиллардаги шонли тарихимизда Ислом давлати, мусулмонлар ҳайбати ва куч-қудратини ўзида акс эттирган Ливо ўрнига, бугунги миллий байроқларга кўрсатиладиган ҳар қандай эҳтиром ўзлигимиз, динимиз қадриятларини оёқости қилиш бўлиб, сўзсиз ножоиз амалдир. Аксинча, Росулуллоҳ ﷺ байроғи бўлмиш Ливони баланд кўтариб, бутун мусулмонларни айни шу байроқ остида бирлаштиришга ҳаракат қилиш вожиб амаллардан бири бўлиб, бу мусулмонар бирлиги ва Аллоҳнинг ҳукмлари ерда олий бўлиши белгисидир.

Бинобарин, саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) жиҳод майдонларида икки қўли кесиб ташланганда ҳам мана шу байроқни тишлари билан бўлса-да баланд кўтариб, икки дунё азизлигини қўлга киритишган эди. Шунинг учун ҳам яна такрор бўлса-да айтамиз, Росулуллоҳ ﷺнинг байроғи – Ливодан бошқаси мустамлакачилик байроғи бўлиб, уни қабул қилиш мусулмонларга жоиз эмас. Росулуллоҳ ﷺнинг, шу жумладан мусулмонларнинг бу қутлуғ байроғи кофир ва мунофиқларнинг қалбига қўрқув солиши ва бу қўрқув босими остида улар Ислом мабдасига қарши курашни турли йўллар билан авж олдиришлари табиий. Бироқ мусулмонлар учун бу байроқни тиклаш ва унинг сояси остида яшаш азизлик ва нажотнинг ягона йўли бўлиб қолаверади. Қачон нажот топамиз? Қачонки иймонимиз, ҳаётимиз асоси ва таянчи бўлган لا اله الا الله калимаси давлатимиз ва байроғимизнинг ҳам асоси бўлсагина – ана ўшанда анажот топамиз ва у кунлар иншаАллоҳ яқиндир. Аллоҳ таоло дейди:

وَأُخْرَىٰ تُحِبُّونَهَا ۖ نَصْرٌ مِّنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ ‎

– “Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!”      (Саф:13)

Оиз Ал-Музаний ривоят қилади, Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

الإسلام يعلو ولا يعلى عليه

«Ислом олий-устун бўлади ва унинг устидан олий-устун бўлиш бўлмайди». (Ҳасан ҳадис, Байҳақий ривояти)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

23.07.2023й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsмуқаддаслаштиришЎзбекистонда давлат байроғишаръий нуқтаи назар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • МАҚОЛАЛАР

    Куфр макрини англайлик

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Россия Ўрта Осиё учун курашни кучайтирадими?  

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/