| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон халқи демократияни хоҳлайдими?

Ўзбекистон халқи демократияни хоҳлайдими?

By htadmin
20.08.2023
1188
0
Share:

Ўзбекистон халқи демократияни хоҳлайдими?

بسم الله الرحمن الرحيم

       Кун.uz. 29 июл куни сиёсатшугос Камолиддин Раббимовнинг “Ўзбекистонда ижтимоий кайфият қандай? Давлатга ишонч ва ишончсизлик сабаблари нимада?” номли қисқа мақоласини эълон қилди. Мақола сарлавҳасидан кўриниб турибдики, муаллиф халқнинг ҳозирги кайфияти, ҳукуматдан рози-норозилиги ҳақида сўз юритган. Мақолада эътиборни тортадиган муҳим – балки асосий дейиш ҳам мумкин – бир нуқта борки, халқнинг бугуни ва келажаги ҳақида қайғурган ҳар қандай шахс унга бефарқ бўлиши мумкин эмас. Ундаги қолган гапларни айнан шу нуқта атрофида билдириб ўтилган фикрлар десак ҳам бўлади. Муаллифнинг айтишича, “1991-2016 йиллар давомида, Ўзбекистон ижтимоий тафаккурида “демократия бўлиши учун, давлатни заифлаштириш, уни йиқитиш керак, шундагина реал демократик ислоҳотларга имконият очилади”, деган қараш шаклланиб борди”… Демак, бундан гўё шуни англаш мумкинки, Ўзбекистон мусулмон халқи, мамлакат мутақил бўлганидан буён демократияга талпиниб яшаган ва демократик қонунларнинг устувор бўлишини истаб келган. Шунингдек Каримов даврида ҳам халқ – асосий танлови демократия бўлганлиги сабабли – ҳукуматни нодемократик режими учунгина ёмон кўрган ва ҳатто уни йиқитиш тарафдори бўлиб келган… Муаллиф ўзининг ушбу фикрлари реал воқеликнинг ифодаси  эканлиги борасида ҳеч қандай ҳужжат-далил келтирмаган. Буни шунчаки асос қилиб олиб, кейинги фикрларни шу фикр устига қурган…

Хўш, ҳақиқатдан ҳам шундайми?! Деярли юз фоизи мусулмонлардан иборат бўлган Ўзбекистон халқи чиндан ҳам демократияни хоҳлайдими?! Аслида, бу – жавоби унчалик мураккаб бўлган савол эмас. Ҳар қандай ақли расо, сиёсий тафаккурга эга холис инсон воқелик тўғрисида атрофлича мулоҳаза юритиб кўриб, бу саволга кўп ҳам қийналмасдан жавоб топиши мумкин. Дарҳақиқат халқимиз совет даврида коммунистик идеалогияни мутлақо қабул қилмади, динидан воз кечиб худосизлик йўлини тутмади. Балки қўлидан келганича Исломга амал қилди, диний билимга эга уламолар ва фозил инсонларини ҳамиша эъзозлаб яшади, ҳатто фарзандларини яширинча ҳужраларда таълим олишларига бор имкониятлари билан ҳаракат қилишди. Марғилонлик Ҳакимжон қори дада, «аллома» номи билан оламга машҳур Раҳматуллоҳ ва Абдували қори каби устозларимиз оғзидан олов пуркаётган аждаҳо сингари динга қарши курашаётган худосиз советлар даврида ҳужраларда диний таълимни йўлга қўйдилар ва юзлаб уламоларни тарбиялаб чиқардилар. Улар ана шундай оғир дамларда динга қилган хизматлари сабабли халқимизнинг чуқур ҳурматига сазовор бўлишди… Собиқ Иттифоқнинг умри тугаб бораётган 1980 йилларнинг охирларида мамлакат сиёсий майдонида юз берган баъзи ишларни ҳам гапимизга тасдиқ ўлароқ келтиришимиз мумкин: Масалан 1989 йилда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф собиқ совет олий кенгашига депутат этиб сайланди. Ўшанда мусулмонлар “Эрк” демократик партияси лидери шоир Муҳаммад Солиҳга эмас, балки Исломга бўлган муҳаббатлари сабабли ва ўз динлари учун бирор яхшилик умидида муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга овоз бергандилар… Совет давлати коммунистик идеологияси билан бирга кўмилиб,  Иттифоқ таркибидаги давлатлар мустақиллик эълон қилган дастлабки йилларни ҳам алоҳида эсга олмоғимиз жоиз. Ўша даврда халқимиз демократияга интилдими ёки Исломгами? Албатта, Исломга интилиш яққол кўзга ташланди. Бундай интилиш, айниқса водийда – Андижон ва Наманганда кучлироқ намоён бўлди, ҳатто маҳаллий халқ Исломий бошқарувни талаб қилиб чиқди. Иш шу даражада бориб етдики, Каримовнинг шахсан ўзи халқ билан учрашишга мажбур бўлди. Зеро халқ ичидан Исломни ҳаёт майдонига қайтариш учун моли ва жонини фидо қилган минглаб эркагу аёллар майдонга чиққан эди ўшанда. Ушбу ҳодисалар халқимизнинг Исломга талпинишининг биринчи ва қатта тўлқини бўлганди, дейишимиз мумкин. Шундан сўнг Ўзбекистон золим режими ва унинг тепасидаги мустамлакачи кучлар Исломга ҳамда у билан яшайман, деётганларга ўзининг асосий душмани сифатида қарай бошлади. Чунки халқ демократияни – инсон ўйлаб топган қўлбола қонунларни хоҳламади, ўз Исломига қайтишни, динига кўра яшашни истаётганини намойиш қилди… Шунга ўхшаб, ўша пайтда демократия учун моли ва жонини фидо қилган қанча одам чиқди?! Қолаверса, Каримов бошқарувидаги золим режимнинг ақлбовар қилмас зўравонлигига қарамай, Ислом даъватини ёйиш ва Умматни Ислом мафкураси асосида уйғотиш учун якка шахслар етакчилигидаги ҳаракатлар ёки сиёсий партиялар фаолият олиб борди. Масалан, ҳозиргача тақдири номаълум қолаётган Абдували қорини ва сиёсий партиялардан эса Ҳизб ут-Таҳрирни келтиришимиз мумкин. Энди бу гал халқ Исломга онгли суратда сиёсий идеология нуқтаи назаридан ёндаша бошлаганди… Бу Исломий сиёсий тўлқиндан хавотирга тушган ҳукумат ўзининг ўша вақтдаги хўжайини Америка ҳомийлигида «терроризмга қарши кураш» баҳонаси билан халқнинг онгли қатлами ва асосан ёшларини репрессия қилишга киришди. Қамоқлар Ислом даъватчиларига тўлиб кетди, ўз ғоясидан қайтмаганларга 15-20 йиллаб узоқ йиллик қамоқ жазолари берилди ва уларнинг бир қанчаси инсон ақлига сиғмайдиган ваҳшиёна қийноқларга солиб ўлдирилди, майиб-мажруҳ қилинди. (Ўша фидоий йигитлар ичида ҳанузгача қамоқда қолиб кетаётганлари қанча!) Буларнинг барчаси Ислом қонунларини Халифалик давлатини тиклаш орқали ҳаётга қайтариш йўлида чиққан даъватчилар эди. Буни бутун дунё билади. Хўш, демократия учун шунақа азобларни бошидан кечирган ёки ўлдириб юборилган қанча инсон чиқди?! Йўқ, ҳеч ким чиқмади. Чунки ҳар қандай ақли расо инсон ҳаёти-молию жонига хатар қелганида, буларни нима учун фидо қилаётгани, ўша нарса аслида шунга арзийдими ёки йўқми – буларни албатта жиддий фикрлайди ва ақлини қанотлантириб, қалбига хотиржамлик берган нарсагагина бор вужудини бахшида қилади. Бундай мисолларни ҳали кўп санаш мумкин, лекин шуларнинг ўзи кифоя қилади, деб ўйлаймиз.

Энди умуман халқимиз ўз динига ёндашуви ҳақида айтадиган бўлсак, бунга ҳам кўп мисоллар келтиришимиз мумкин. Масалан, мусулмонлар – у хоҳ амалдор бўлсин, хоҳ оддий фуқаро бўлсин – ҳозиргача шаръий никоҳдан ўтмай туриб оила қурмайди. Талоқ ҳам худди шундай. Гарчи давлат тарафидан бериладиган никоҳ гувоҳномаси ёки ажрашиш қонуний ҳисобланса ҳам. Ёки Ислом буюргани учун ўз молини рози бўлиб, хурсандчилик билан эҳсон қилади, закот беради ва бошқа турли хайрли ишларга сарфлайди. Халқимизнинг бугунги кунда демократия учун мол-давлатини шу шаклда сарфлашини тасаввур қила оласизми?! Агар давлат мажбурлагани учун сарфламаса, ҳеч қачон демократия учун молидан бир тийин ҳам сарфламайди. Ёки масжид-мадраса қурилиши учун савоб илинжида ҳақ олмай меҳнат қилаётган мусулмонни олайлик. У демократияни ривожлантириш учун ҳам шундай меҳнат қилармикин?! Инсонларга энг яхши ахлоқ ва сифатлар билан сифатланишни ўргатаётган Исломми ё демократиями? Улар ўзлари дуч келаётган муаммоларга ечим излаб Исломга мурожаат қилишяптими ё демократиягами? Оддий бир мисол: ҳозирги жамиятнинг тилка мадорини қуритаётган коррупция, порахўрлик  иллатини бартараф этиш, ҳақ ва адолатни устувор қилиш нимада деб билишади – Исломдами ё демократиядами? Қайси қонунларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишади ва итоат этишга шошилишади – Ислом қонунларигами ё демократик қонунларгами?…

Ҳатто ҳукумат ҳам шуларни билгани ҳолда халқимизнинг Исломий туйғулари билан ўйнашиб, сохта обрў орттириш ва унинг ортидан ишончга кириш учун Исломдан фойдаланаётгани яққол кўзга ташланяпти. Масалан, Мирзиёев президентлиги даврида халқ олдида обрў олиш учун Умра зиёратига боргани оммага кенг ёритилди, давлат ташкилотларида ҳалоллик ҳақидаги оят ва ҳадислар осиб қўйилиши кераклиги айтилди, Мирзиёевнинг ўзи Қуръонни тушунишнинг таълим-тарбиядаги аҳамияти катта эканлигини гапирди, яқинда эса Қуръоннинг ёқилишини қоралаб чиқди… Ҳукумат сиёсатига хизмат қилаётган имом-домлалар ҳам бу борада ортда қолаётганлари йўқ. Масалан, улар халқимизга демократия Исломдандир, дейишяпти. Агар халқ чиндан ҳам демократияни хоҳлаётган бўлса, у ҳолда анави гапни гапиришнинг, демократияга Ислом тўнини кийгазишга уринишнинг нима кераги бор?! Буларнинг бари халқимиз бозори касодга учраган демократияни қабул қилиб, унга рози бўлиши учун, бошқача айтганда, демократияни халққа зўрма-зўраки тиқиштириш учун бўлаётган беҳуда уринишлардир! Хуллас, халқимиз қачонки уларга Исломдан гапирилса қулоқ солаётгани ва эргашаётгани гувоҳи бўляпмиз. Хоҳлаган одам юқорида келтирилган далил-ҳужжатларни текшириш учун, хоҳласин тадқиқот ўтказсин, хоҳласин кўчада юриб одамлар билан савол-жавоб қилиб кўрсин.

    Дарвоқе, тадқиқот ҳақида айтадиган бўлсак, бунга ҳам мисол келтиришимиз мумкин. Бир вақтлар Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф деб кўриладиган демократик партиялардан бири – “Эрк” нинг собиқ аъзоси ва етакчиларидан бири журналист Жаҳонгир Муҳаммад ўзининг YouTube даги чиқишларидан бирида, кореялик олим юртимизда тадқиқот ўтказаётганини айтган эди. Олимнинг айтишича, Ўзбекистон 5 йил ичида Ислом республикасига айланар экан. Жаҳонгир Муҳаммад ҳам бунга қўшимча қилиб, нашр қилинаётган китоблар орасида энг кўп сотилаётгани диний мавзудаги китоблар экани, интернетда энг кўп кўрилаётган видеолар ва баҳс қилинаётган мавзулар ҳам Ислом билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтган. Эътиборлиси шуки, халқ демократияга эмас, балки Исломга интилаётганини ўзини демократ, деб ҳисоблайдиган шахс эътироф этяпти. Биз буни воқеликда аниқ-равшан кўриниб турган фактларга кўз юмиб, баъзи бировларнинг бизни тарафкашликда айблашларига жавобан келтирдик холос. Аслида – юқорида айтганимиздек – ҳар бир ақли расо одам холислик билан фикр юритса, халқимиз демократияни эмас, Исломни хоҳлаётганини, шубҳасиз тушуниб олади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, халқимизнинг демократияни хоҳлаётгани ҳақидаги гаплар қуруқ сафсатадир. Ҳукумат тарафидан Исломни ўрганиш ва диний эътиқодга кўра яшашга турли тўсқинликлар бўлаётганда, халқимизнинг демократиядаги эътиқод эркинлигини талаб қилаётгани – Ислом ва унинг аҳкомлари ҳақидаги фикр ва тушунчалари хиралашиб кетгани учун холос. Буни анави ҳукумат ва Ғарб демократиясидан кўзлари қамашган баъзи кимсалар “мана, халқ демократияни талаб қиляпти” дея талқин қилишяпти. Агар одамларга соф Ислом сақофати, фикр ва тушунчаларини етказишга қўйилган тўсиқлар ҳамда улардаги мафкуравий, фикрий бўшлиқни демократиянинг яроқсиз фикр ва тушунчалари билан тўлдиришга уринишлар бўлмаганида эди, одамларда танлаш имконияти бўларди ва улар демакратияни тилга ҳам олишмаган бўларди. Шунингдек, ҳукуматга хизмат қилаётган имом-домлаларнинг хиёнати ва чалғитувлари ҳам одамларни Исломни тўғри тушунишдан йироқлаштириб юбормоқда. Бироқ шуларга қарамай, Америка бошчилигидаги Ғарбнинг Ислом Умматига бир неча ўн йилликлардан бери ўзининг бадбўй демократиясини тиқиштиришга уринишлари муваффақиятсизликка учраяпти. Бирорта мусулмон халқ бу бузуқ ва ботил ақидани қабул қилмади ва қабул қилмайди ҳам. Чунки Ислом шундай бир динки, у инсонларнинг қалбини забт этади, ақлини қаноатлантиради ва фитратига мос келади. Унинг ҳақ ва адолат дини экани тилларда достон. У билан бошқарилган гўзал даврларни ҳамма қўмсамоқда, шундай бошқарув яна қайтиб келишига умид қилмоқда. Ҳа, агар мусулмонларнинг ўзига қўйиб берилса, улар ҳеч шубҳасиз Ислом қонунлари билан яшашни танлаган бўлишарди. Ўша кунлар, Аллоҳнинг изни ила яқинда қайтади ва албатта бугунги тангликлар бутунлай бартараф бўлади. Сўзимизни эса Аллоҳ Таолонинг мана бу огоҳлантируви билан якунлаймиз:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَىٰ ‎

– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”.           (Тоҳа:124)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

20.08.2023й

TagsКамолиддин РаббимовЎзбекистон халқи демократияни хоҳлайдими?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро режаларни фош этиш шаръан фарздир

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти Шом қўзғолонига ва Ҳалаб аҳлига бирдамлик билдириш учун намойиш ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 02.06.2026

    Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • 02.06.2026

    Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

  • 02.06.2026

    Сан-Диегодаги уч шаҳид: Исломофобия оқибатлари

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/