Аҳолини иш билан таъминлашдан кўзланган мақсад
Аҳолини иш билан таъминлашдан кўзланган мақсад
بسم الله الرحمن الرحيم
Ўзбекистонда ишсизлик ва меҳнатга яраша ҳақ тўланмаслик муаммоси долзарблигича қолмоқда. Бундай шароитда аҳолини иш билан таъминловчи, ойлик маошлар яхшиланишига ҳисса қўшувчи ишбилармонларга солинаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар дард устига чипқон бўляпти. Жорий йилнинг июл ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан республика бўйлаб “тадбиркорлик ривожи учун янги таклиф ва ташаббуслар” шиори остида тадбиркорлар билан учрашувлар бошланди. Ушбу тадбирларда жами 3 000 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаол иштирок этиб, тадбиркорлик соҳасига янада кўпроқ имкониятлар беришга қаратилган таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жумладан, ҳудудларда ўтказилган тадбирлар жараёнида солиқ имтиёзлари масаласи асосий саволга айланди. Мазкур учрашувлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда (демократ иқтисодчи) Давлетов.уз телеграм канали қуйидагиларни ёзди, “бир нарсани тушуниш керак, имтиёз ҳаммага керак. Лекин бу нарса билан олий мақсадга эришиб бўлмайди. Имтиёзларсиз яшашни, ишлашни ўрганиш зарур”. (Иқтибос тугади).
Дунёда кечаётган иқтисодий ўсишнинг секинлашуви Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказиб, товар ва маҳсулотлар экспорт-импортининг камайишига ҳамда айрим корхона ва цехларнинг ёпилишига олиб келмоқда. Иш фаолиятини давом эттираётган корхоналарнинг даромади камайди. Бу ўз-ўзидан уларнинг камроқ солиқ тўлашига сабаб бўлди. Бу эса рефендум ва президентлик сайловларида миллиардлаб пуллар совирилгани боис, бўшаб қолган давлат ҳазинасига келиб тушиши керак бўлган пул ҳажмининг қисқаришига олиб келди. Шу сабабдан Шавкат Мирзиёев айнан солиқ тушумлари кескин камайган Тошкент вилоятига ташриф буюрди ва у ердан туриб бутун мамлакатга қаратилган онлайн мажлисни бошлади. Мажлиснинг асосий мавзуси халқдан имкон қадар кўпроқ пул ундириш масаласи бўлди. Мажлис аввалида солиқ тизимининг юқори лавозимли масъуллари ва қуйи раҳбарлар халқдан кўпроқ пул ундирмагани, тушумни кўпайтирмагани яъни ҳукумат ғазнасига кўпроқ пул тушумларини амалга оширмагани сабабли ишдан олинди, айримларига хайфсан берилди. Лавозимида қолган раҳбарлар зиммасига эса мавжуд солиқларни вақтида ундиришдан ташқари ҳукуматга янги даромад манбаларини пайдо қилиш вазифаси юклатилди. Ҳукумат манфаати ва унинг ғазнасига тушадиган маблағ миқдорини ошириш деганимизнинг сабаби, солиқлардан тушадиган маблағлар ёрдамида давлат бюджети тўлдирилади. Давлат бюджети эса қўшни икки мусулмон халқларни бир-биридан ажратувчи чегараларни мустаҳкамлашга, халқни қўрқувда ушлаб турувчи куч ишлатар тизимларни таъминлашга, ғарб таълим дастурларини кенг жорий қилиш, турли кўнгилочар маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш каби фисқ-фасодга хизмат қилувчи соҳаларга тақсимланади. Халқ маблағини бундай ўринларга сарфлаш Мирзиёев ҳокимиятини мустаҳкамлашга, зўравон Россия ва куфр демократия тарғиботчиси бўлган Америка дохил Ғарб мустамлакачилиги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бюджет маблағларини бундай йўналишларга сарфлаш ҳеч бир жиҳатдан мусулмон халқ манфаатларини рўёбга чиқармайди. Чунки бу маблағлар табиий бойликларни халқимизга тенг тақсимлашга, Исломдан билим ва таълим беришга, чет эллардаги халқимизнинг молини ва жонини ҳимоя қилишга сарфланмаяпти! Шунингдек, давлат бюджети халққа солинган солиқ ва жарималар ҳисобидан тўлдирилгач, қазилма бойликлар ва тижорий йўллардан тушадиган даромадлар ҳукуматдаги бир ҳовуч кимсаларга тегишли бўлиб қолади.
Ҳозирда тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилардан савдо солиғи, қўшилган қиймат солиғи, товар айланмаси солиғи, экспорт-импорт солиғи, акциз солиғи, реклама солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва ободончилик ишлари учун солиқ ва бошқа солиқлар ва йиғимлар ундирилмоқда. Фуқароларнинг ҳар биридан мерос ҳамда ҳадя солиғи, даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув солиғи, автотранспорт воситаларини сотганлик учун солиқ ва бошқа турдаги солиқ тўловлари ундирилмоқда. Булар фақат қонунчиликда кўрсатилган солиқларнинг айримлари холос. Қонунчиликда кўрсатилмаган, ҳоким ва соҳа раҳбарларининг талаби асосида йиғиладиган мажбурий тўловлар ҳам борки, буларнинг барчаси зўрға кун кечираётган халқимиз гарданига оғир юк бўлиб тушяпти. Солиқ имтиёзларига келсак, улар ҳукуматга яқин кишиларнинг бизнеслари ва уларга ҳамкор йирик хорижий компанияларга жорий қилинади. Бунинг натижасида солиқларнинг катта қисми бўйнига тушаётган оддий халқ, қулдек меҳнат қилишга, иш излаб хорижга кетишга, ҳатто ўз гўдагини ва ёки ички органларини сотишга мажбур бўлмоқда. Энг аянчлиси, халқимиз ўз чўнтагини қонун ва давлат раҳбарининг жойлардаги вакиллари тарафидан мажбуран қоқиб олинаётганига қарамай бу ишлардан “президент бехабар”, “демократик қонунлар жорий қилинса бундай муаммолар юзага келмайди” деган чўпчакларга ишониб қолинаётганидир. Агар демократик идеология ва капиталистик иқтисод низомининг моҳияти ҳамда бугунги Ўзбекистон ҳукумати юритаётган иқтисодий сиёсат синчиклаб ўрганилса, халқимиз бошига тушаётган барча кулфатлар айнан демократик бошқарувнинг аччиқ мевалари эканлиги аён бўлади. Аллоҳ таоло дейди:
مَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى
Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг — бахтсиз ҳаёт бўлур. [Тоҳа:124]
Демократия идеологияси аҳлоқий, руҳий ва инсоний қийматларни шахсий масалага айлантириб, давлат учун моддий қийматни рўёбга чиқаришни ягона ғояга қилиб белгилайди. Капиталистик иқтисодда ҳар бир шахс зарурий ва камолий эҳтиёжларини ўзи меҳнат қилиши орқали қондириши шарт қилиб қўйилади. Шу ўринда давлатнинг олий ғояси — халқни иш билан таъминлаш орқали ишчидан ва унга иш берувчидан солиқ ундириш эканлиги маълум бўлади. Мана шу низом асосида Ўзбекистон ҳукумати камбағалликни камайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун иш жойлари ташкил қилишга ва ташқи сармояни жалб қилишга ҳаракат қиляпти. Ҳатто Шавкат Мирзиёев ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига йил якуни билан камида 100 миллион доллардан тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш бўйича топшириқ берди. Ҳокимларга юклатилган мазкур сармоя киритиш мажбурияти бажарилмаса, бу даромад турли найранг ва жарима солиш усуллари билан халқдан ундирилиши тайин.
Дарҳақиқат халқ демократик бошқарувда давлатнинг қаттиқ назоратидан, солиқлар зулмидан ҳеч қачон халос бўлмайди. Шунинг учун биз мусулмонлар, раҳбарларга чексиз ҳокимият бериб, халқни қулга айлантирувчи қапиталистик демократиядан юз ўгириб, Ислом тузумини ҳаёт майдонига олиб келиш томон жиддий юзланишимиз зарур. Чунки мусулмонлар ақидасидан келиб чиқувчи Ислом тузумида – демократиядан фарқли ўлароқ – аҳолидан солиқ олинмайди. Давлат фақат бойлардан солиқ эмас, закотни ибодат эътиборида йиғиб, кўрсатилган ўринларга тақсимлайди. Шунингдек аҳолининг заркрий-асосий эҳтиёжини таъминлаш давлат зиммасида бўлади ва камолий эҳтиёжларини қондиришда кўмаклашади. Аллоҳ туширган бундай гўзал тартиботлар, Ислом иқтисодини-да татбиқ қилувчи Рошид Халифаликдагина амалга ошади. Зотан Аллоҳ фарз қилган Халифалик бошқарувисиз мусулмонлар Аллоҳга тўлиқ ва тўғри бандачилик ҳам қилолмайди, ҳаётда бирор рўшнолик ҳам кўрмайди.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
22.08.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми