Сергелида юз берган портлаш муносабати билан таъзия ва ҳамдардлик

Сергелида юз берган портлаш муносабати билан таъзия ва ҳамдардлик
بسم الله الرحمن الرحيم
28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди. Тунги соат 02:43 да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига маълумот келиб тушган. 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган. Орадан 8 соат ўтибгина ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғинни ўчиришга вертолётлар ҳам жалб этилган.
Қайд этилишича, содир бўлган портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.
Шу муносабат билан биз Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими жамоаси вафот этган йигитнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз, уларга Аллоҳдан сабри жамил, офият сўраймиз. Турли даражада жароҳат олганларга Аллоҳдан тез орада комил шифо ато этишини сўраб қоламиз. Ушбу бахтсиз ҳодисадан жабр чеккан барча мусулмон биродарларимизга ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бундай ҳолатларда айтар сўзимиз шудир:
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
– “Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: “Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз””. (Бақара:156)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
29.09.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!