| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
19.08.2024
641
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 12.08.2024й): 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар 15 фоизга оширилади. 1 октябрдан эътиборан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши 10 фоизга, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши эса 15 фоизга кўтарилади.

Изоҳ: 2024 йил бюджетига кўра, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини оширишга 9,6 трлн. сўм сарфлаш мўлжалланган. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ўз телеграм каналида айтишича, 1 октябрдан ошадиган пенсия, нафақа ва маошларнинг жами харажати бюджетга 7,1 трлн. сўмга тушади. Шу ўринда савол туғилади, қолган 2,5 трлн. сўм нима бўлади, у қаерга кетади? Афтидан, ҳукумат мана шу арзимаган оширишдан ҳам юлғичлик қиладиган кўринади. Катта эҳтимолга кўра, бу “ортиб” қолган маблағлар турли схемалар орқали яна чўнтакларга кириб кетади. Умуман олганда, бундай ошди-ошдилар халқимизнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилмайди. Чунки инфляциянинг тўхтовсиз ошиб бораётгани миллий валюта қадрини тушириб юборяпти ва табиийки, унинг харид қобилияти ҳам пасайяпти, нархлар ҳам ошяпти. Шунинг учун халқимиз борган сари камбағаллашиб боряпти. Бунга чек қўйишнинг ягона йўли Ислом тузумини, унинг иқтисодий низомини ҳаётга қайтариш ва тўлиқ татбиқ қилишдир. Чунки бу тузумда, аввало, меҳнатга яраша ҳақ тўлаш тўғри тартибга солинади. Шунингдек, Халифалик давлатининг пули олтин ва кумуш бўлгани сабабли инфляция деган балога барҳам берилади, нархлар ҳам барқарорлашади.

Хабар (qalampir.uz 14.08.2024й): Сурхондарё вилоятида 16 ёшли ўсмир опасини йигитлар билан учрашиб юрганликда айблаб, уни уриб ўлдирди.

Изоҳ: Мана шундай анячли ишлар бугун жамиятимизда афсуски, бот-бот такрорланмоқда. Булар нима учун ва қайси сабабдан, деган табиий савол туғилади. Албатта, бундай ишларнинг содир бўлишига бош сабабчи бугунги демократик қонунлар, деб бемалол айта оламиз. Чунки бу тузумда, масалан, қиз бола 18 ёшга тўлиши билан у ўзига ўзи хўжайин бўлади, унинг ишига ҳеч ким аралашмайди… ҳатто у хоҳлагани билан юриш ҳуқуқига эга деб қаралади. Кимда ким унинг мана шу эркинлигига дахл қилса – у акасими, отасими ё бошқасими, ҳеч фарқсиз – жавобгарликка тортилади. Демак, демократик эркинликлар тушунчасига кўра, эркак киши ўз аёли, қизи ёки опа-синглисини ор-номус санаб, бировлардан қизғониши мумкин эмас. Маълумки, эркак ўз табиатига кўра опа-синглиси, онаси ва аёлини бегоналардан қизғонади, уларни ўз ор-номуси сифатида кўради. Эркакдаги мана шу табиат Исломдагина ҳисобга олинган бўлиб, эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда унга алоҳида эътибор қаратилади. Бироқ бу билан юқоридаги қотилликни оқламоқчи ёки қораламоқчи ҳам эмасмиз, албатта. Чунки бу алоҳида ва жуда катта мавзу. Бу ўринда, мана шундай қотилликларнинг олдини олиш учун қизғониш ва ор-номус масаласини ҳисобга олиб иш кўрадиган Ислом тузуми татбиқ қилиниши лозимлигини таъкидламоқчимиз. Агар Ислом бугунги ҳаётимизда татбиқ этилганда эди, аввало унинг ўзи аёлларнинг иффатини ҳимоя қилган, бузуқликларга чек қўйган бўларди. Эркакларнинг ўз аёллари ва маҳрамларидан қалблари хотиржам бўлган бўларди. 

Хабар (qalampir.uz 14.08.2024й): Олимпиадада ғолиб бўлган барча совриндорларга сарфланган умумий сумма 60 миллиард 391 миллион сўмни ташкил қилди.

Изоҳ: Маҳаллий нашрлар асосий эътиборни олимпиаданинг иқтисодий жиҳатдан анча қимматга тушганлигига қаратишяпти. Ҳақиқатан, иқтисод эътибори билан қараганда ҳам бюджетдан миллиардлаган маблағ кўкка совурилди. Ваҳоланки, ҳукумат халқ ҳисобига бюджетни иқтисод қилиш ва бўлар-бўлмас жарималар билан тушумларни кўпайтириш устида бош қотиряпти. Шундай экан, бу каби бемаъни дабдабабозликни ҳеч бир соғлом ақл эгаси ёқламайди, албатта. Бироқ аслида бу олимпиада деган нарсанинг келиб чиқиши Грек мифологиясига бориб тақалиши мусулмон халқимизга кенг ёритиб берилиши лозим эди. Интернетдаги очиқ маълумотларга кўра, олимпиада илоҳларни улуғлаш ва уларнинг шарафи учун ўтказилган. Бундан ташқари, Париждаги олимпиада очилиш маросимида Ғарбнинг чириб битган демократияси тарғиботи ўзининг энг шармандали нуқтасига етганини гувоҳи бўлдик. Асоси Аллоҳга ширк келтиришга бориб тақаладиган бузуқ демократиянинг жирканч тарғиботига бағишланган мана шундай мусобақада қатнашиш мусулмонлар учун асло жоиз эмас. Мана, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам спортчиларни кутиб олиш маросимида Парижда эркаклар аёлларни кийимини кийиб чиққани халқимизга ёқмаганини айтиб ўтди. Ҳа, вазир жанобларига: “Демократияни татбиқ қилар экансиз, унинг мана шундай фитна-фасодларига чидашингиздан бошқа йўл йўқ”, – деб айтамиз. Мусулмон халқимизга эса бунга сукут сақлаб, тоқат қилишлари асло жоиз эмаслигини яна бир бор эслатамиз. Демократия мусулмонлар ҳаётидан тамоман ўчирилиши ва унинг ўрнига Аллоҳнинг раҳмати ўлароқ нозил бўлган Ислом келиши, соф Исломий қонун-қоидалар татбиқ қилиниши вожибдир! 

Хабар (president.uz 15.08.2024й): 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Изоҳ: Бу мулоқотлар МО раҳбарларининг Остонадаги маслаҳат учрашувидан кейин бўлиб ўтгани тасодиф эмас, албатта. Яъни МО давлатларининг ўзаро яқинлашишга бўлган ҳаракатлари, шунингдек, АҚШ ва Ғарб давлатларининг минтақага янада кўпроқ қизиқаётганлари рус ҳукуматини безовта қилаётгани аниқ. Масалан, Россия ТИВ вакили Мария Захарова, Остонага ташрифи кутилган, бироқ амалга ошмай қолган Япония бош вазирини МО ва рус ҳукумати ўртасидаги айни алоқаларга путур етказмоқчиликда айблагани сўзимизнинг ёрқин тасдиғидир. Бироқ, яна бир бор таъкидлаймиз, АҚШ ва Россия каби мустамлакачи давлатларнинг бирдан-бир мақсади МО давлатларини ўз таъсир доирасида ушлаш ва минтақа табиий бойликларини талон-тарож қилишдир. МО давлатлари эса Исломий Халифалик давлатида бирлашишга ўтсаларгина мустамлака занжирларини узиб ташлашга эришадилар. Акс ҳолда ўзларини ҳам, минтақадаги мусулмон халқларни ҳам мустамлакачилик қуллигидан озод этолмайдилар. 

Хабар (uza.uz 16.08.2024й): Ўзбекистонда фарзандини ноқонуний ҳужрада диний таълим олишига йўл қўйган ота-оналар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Изоҳ: Ушбу жавобгарликни кучайтириш ҳақида Сенат томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини яна-да мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради. Қонуннинг номига эътибор беринг: “бола ҳуқуқлари ҳимояси”… Қизиқ, Исломий таълим болаларнинг қайси ҳуқуқига зид экан?! Ахир ўзбек ҳукумати ўзини дунёвий-демократик давлат, деб эълон қилиб, таълим тизимидан Исломни бутунлай четлатиб ташлаган бўлса, динига ташна мусулмон ота-оналар фарзандларига қандай қилиб Исломни таълим берсинлар?! Айтилишича, қонун муҳокамаси жараёнида сенаторлар, кейинги йилларда вояга етмаган болаларни қонунга хилоф диний таълим олишга айнан ота-оналарнинг ўзлари олиб бориши ҳолатлари кўпайиб бораётганини таъкидлаганлар. Демак, халқимиз ичида, алҳамдулиллаҳ, фарзандлари Исломий таълим-тарбия олишини истаётганлар сони ошиб боряпти. Аслида, бу қувонарли ва тақдирлашга лойиқ ҳолат! Лекин афсуски, ҳукумат бундан қаттиқ ташвишга тушаётган кўринади. Шунинг учун ҳам экстремизм, терроризм каби нарсаларни баҳона қилиб, ёш авлоднинг Ислом неъматидан баҳраманд бўлишига катта тўсиқ қўйяпти. Бошқа тарафдан эса, ёшлар орасида жиноятчилик ўсиб бораётганидан ташвиш чекиб, қандайдир чоралар кўраётганини иддао қиляпти. Бу энди ғирт иккиюзламачиликнинг ўзидир. Чунки боланинг шарафли, гўзал ахлоқли инсон бўлиб улғайишини кафолатлайдиган Исломни бир чеккага суриб қўйиб, яна ёшлар орасида турли жиноятлар ортиб бораётганидан ташвиш тортиб жар солишда қандай мантиқ бор?! Бутун бир халқнинг келажаги ва мавқеига дахлдор бўлган бу муаммонинг ягона ечими шуки, ҳозирги демократик тузум фарзандларимиз зеҳнини булғаб, нопок инсонлар бўлиб улғайишларининг тезроқ олдини олишимиз ва Ислом тузумини ҳокимият тепасига олиб келиш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Акс ҳолда аҳволимиз бундан-да абгор бўлиб бораверади. “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур”.       (Тоҳа:124)

Хабар (kun.uz 17.08.2024й): 17 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Кобулга ташриф буюрди. Маҳаллий нашрларга кўра, Ариповнинг Кобулга ташрифидан мақсад Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини очиш ва Толибон билан икки томонлама учрашувда қатнашишдир.

Изоҳ: Маълумки, Афғонистонда Толибон ҳокимиятни эгаллаганидан сўнг, ўзбек ҳукумати Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб у билан алоқа ўрнатди. Ҳолбуки, Толибон Ўзбекистон ҳукумати тарафидан террорчи ташкилот деб эълон қилинган эди. Бироқ Афғонистондаги вазият ўзгариши билан ўзбек ҳукуматининг ҳам қарори ўзгарди. У ўзи аввал террорчи деб билган мужоҳид мусулмонлар билан ҳамкорлик қилишдан ўзга чораси йўқлигини англаб етди. Ҳукуматнинг бундай ёндашуви Россияга маъқул келмаслиги аниқ. Чунки рус ҳукумати Афғонистондан келадиган хавф-хатар ҳануз сақланиб қолаётганини бот-бот гапириб келади. Шунга қарамай, Ўзбекистон Толибон билан илиқ муносабатлар ўрнатиш йўлидан бормоқда. Мана шу ҳолатни мусулмон халқимиз эътибор билан тафаккур қилиши лозим. Аввал террорчи қилиб кўрсатилган Толибон мужоҳидлари энди бемалол юртимизга келиб кетмоқда. Ўзбек ҳукумати уларга зар чопонлар кийдириб, иззат-ҳурмат билан кутиб олмоқда. Демак, Ғарбнинг ҳам, Россиянинг ҳам Афғонистондан хавф-хатар ҳақидаги чўпчаклари бугун янада аниқроқ кўриниб қолди. Аслида, Афғонистон ва Толибондан Марказий Осиё учун ҳам, бошқа Исломий юртлар учун ҳам ҳеч қандай хавф йўқ. Буни бугунги воқелик ҳам тўлиқ тасдиқламоқда. Халқимиз учун ҳақиқий хавф ана шу Америка бошлиқ Ғарб, Россия, Хитой каби Ислом ва мусулмонларнинг душманлари бўлмиш мустамлакачи давлатлар тарафидан келади. Мана шулар устида халқимиз чуқур фикр юргизиб, дўст киму, душман кимлигини яхшилаб ажратиб олмоғи лозим. Аллоҳ таоло дейди:

وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِأَعْدَائِكُمْ ۚ وَكَفَىٰ بِاللَّهِ وَلِيًّا وَكَفَىٰ بِاللَّهِ نَصِيرًا

– “Ҳолбуки, Аллоҳ душманларингизни жуда яхши билгувчи, Аллоҳнинг ўзи етарли дўст, Аллоҳнинг ўзи етарли ёрдамчидир”.   (Нисо:45)      

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

19.08.2024й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Фуқаролик жамияти» ташкилотлари ва уларнинг нопок мақсадлари

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Холис журналистлар, зиёлилар, машҳур кишилар, турли фаолиятдагилар ва жамоатчилик ишларига қайғурувчиларга…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Форс Кўрфазидаги китлар жангида мусулмонларнинг қони оқизилиб, бойликлари совурилмоқда!!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/