| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Россияга энергетик қарамликнинг тез суратларда ўсиши халқимиз учун дард устига чипқон бўляпти

Россияга энергетик қарамликнинг тез суратларда ўсиши халқимиз учун дард устига чипқон бўляпти

By htadmin
28.08.2024
774
0
Share:

Россияга энергетик қарамликнинг тез суратларда ўсиши халқимиз учун дард устига чипқон бўляпти

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистон энергия манбаларига бой юрт бўлишига қарамай, энергетик вазият борган сари оғирлашиб боряпти. Чунки табиий газ, нефт ва нефт маҳсулотлари импорти учун бюджетдан миллиардлаган долларлар сарфланяпти. Статистика энергоресурслар импорти нархлари ҳақидаги маълумотларни очиқламай келяпти. Бироқ шуниси аниқки, халқимиз энергоресурсларни Марказий Осиёдаги энг қиммат нархларда сотиб олишга мажбур бўляпти. Ҳолбуки, аҳолининг катта қисми қўл учида кун кўради. Масалан, Марказий банк ўтказган сўровномага кўра, умуман жамғармаси йўқлар улуши тахминан 37,0-37,5%ни ташкил этади. Бир ойга етадиган жамғармаси борлар улуши эса тахминан 32-32,5%. Бу аҳолининг моддий аҳволи 2020 йилдаги пандемия давридан бери ўзгармади, дегани. Чунки Марказий банкнинг ўша вақтдаги сўровномасида умуман жамғармаси йўқлар улуши 37,4%ни ташкил қилган эди. Энди ўтган 4 йил давомида инфляциянинг тўхтовсиз ошиб бориши, нархларнинг қимматлашиши кабиларни ҳисобга олсак, аҳоли янада камбағаллашганлигини тушуниб олиш қийин эмас. Ҳа, ўзбек ҳукуматининг Россияни рози қилиш учун юритаётган энергетик сиёсатининг оғир юки шу бечора халқимиз гарданига тушяпти. Жумладан, божхона қўмитаси импорт қилинаётган 31 гуруҳдан иборат 722 турдаги истеъмол товарлар рўйхати ва ҳажмини очиқлай бошлади. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўз телеграм каналида қуйидагиларни ёзди:

“Божхона қўмитаси тақдим этган маълумотлар одамни даҳшатга солади. Ўзи қаёққа кетаяпмиз, деган хавотирли саволлар туғдиради. 2022 йилнинг дастлабки 6 ойи билан солиштирганда 2024 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга дизель импорти 7,7 баробарига кўпайган… Дизель билан боғлиқ абсурд завод ишга тушгач янада авж олган. Қарангки, Ўзбекистон дизелни ўртача 816 доллардан импорт қилмоқда, GTL заводига ишлаб чиқарган дизелини 600 доллардан скидка билан экспорт қилишга рухсат берилган (маълумотлар ёпиқ). Ўзимиз шимолдаги босқинчини (Россия назарда тутиляпти – таҳр.) “отанг яхши” деб эланиб 816 доллардан дизель импорт қилсакда, ўзимизнинг дизелни 600 доллардан сотсак. Қойилмисиз?… Uzbekistan GTL очилишида завод йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланиб, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумларини таъминланиши эълон қилинган. Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган  завод билан боғлиқ барча қарорлар шу тўқилган осмон рақамларга ишонилган ҳолда маъқулланган. Аслида завод қурилишидан асосий мақсад каррасига қимматлаштирилган пудрат орқали пул ишлаш бўлган холос ва бу мақсад йўлида энерготашаббускорлар ҳар қандай чиройли рақамларни тақдим этишаверган. Ҳалигача коппор зарарда ўтирган, каррасига қимматлаштирилган Uzbekistan GTL заводи қурилишини заруриятини шонли энергетиклар арзон ва етарли миқдорда дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш билан ҳимоя қилишган эди. Қарангки, 4 млрд.доллар совурилганига қарамай, на арзон, на ички истеъмолни қоплайдиган дизелга эга бўлдик”. (Иқтибос тугади)

Бундай ҳолат бошқа энергоресурсларда ҳам кузатиляпти. Отабек Бакиров бу борада шундай дейди:

“Тақдим этилган маълумотлар ичида дарҳол кўзга ташланадиган бу ёқилғи-энергетика ва нефть маҳсулотлари импорти билан боғлиқ. Афсуски охирги 7 йилда, Ўзбекистон энергетикасининг тубга қараб индирилгани импортга, айниқса агрессор бўлган мамлакатдан импортга қарамликни яратди. Вазият ёмонлашаётган бўлса ёмонлашмоқдаки, асло яхшилангани йўқ. Қарангки, охирги 6 ойда суюқ ёқилғи (бу асосан пропан ва бутан) импорти 14 каррага ошган. Импорт ошгани билан нархлар тушиб қолдими? Йўқ. Пропан нархлари ҳар куни рекордни янгиламоқда (Кечаги савдоларда пропаннинг тоннаси 8,8 млн.сўмга чиққан. Солиштириш учун, 3 ой аввал пропаннинг тоннаси 4,7 млн.сўм эди). Демак, ё пропан ишлаб чиқариш деярли тўхтаб қолган ёки яққол тил бириктириш юз бермоқда. Маълумот учун, пропаннинг бир килоси 37 центдан импорт қилинган (бу килоси 4800 сўм, литри 2500 сўм дегани). Яна бир қизиқ тенденция мазут импортининг 2 баробардан кўпга ортгани билан боғлиқ. 6 ойда қарийб 300 млн.долларлик мазут импорт қилинган. Келаётган куз ва қишда газ ўрнига мазут ёқилиши ўтган мавсумдан ҳам кўпайишига ишорами бу? Демак, ўтган мавсумдаги экологик ҳолат яна каррасига ёмонлашади”. (Иқтибос тугади)

Буларга жорий йилнинг 7 ойи давомида қарийб 1 млрд. долларлик газ импорт қилинганини ҳам қўшадиган бўлсак, Россияга қарамлик миқёсини тасаввур қилиш қийин эмас. Албатта, кўпчиликда нега руслардан олиш керак, нега ён қўшнилардан эмас, деган табиий саволлар туғилади. Мисол учун, Отабек Бакиров шундай ёзмоқда: “Туркманистон Давлат хом-ашё биржасига 36 800 тонна пропан савдога қўйилган. Ўртача нархи тоннасига 300 доллар. Солиштириш учун, Ўзбекистон товар хом-ашё биржасига кунига ўртача 1100 тонна пропан қўйилмоқда, нархи ўртача 700 доллардан. Сиз нима деб ўйлайсиз, кимлар туркман пропанини сотиб олмоқда? Асосан Афғонистон, кейин БАА ва Туркия. Нима деб ўйлайсиз, нега шундоқ биқинимиздаги Туркманистонда 300 доллардан пропан олиш ўрнига, 3000 км наридан, босқинчилардан 600 доллардан пропан келтирилмоқда?” (Иқтибос тугади)

Аввало, шуни ҳеч эсдан чиқармаслик керакки, юртимиз аслида энергия манбаларига жуда бой. Собиқ энергетика вазири Алишер Султонов “бизнинг газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади” деб айтгани ҳам бежизга эмас. Албатта, бу ўринда гап – у назарда тутганидек – фақат энергия тежамкорлигида эмас. Масала бундан-да кенгроқ ва жиддийроқ. Масала шуки, ҳозирги бошқарув – барча соҳаларда бўлганидек – ғайриисломий қонун-қоидалар асосида юргизиляпти. Бундай бошқарув эгалари энергетика соҳасини Россияга қарам бўлишига йўл қўйишмоқда ва бу билан ўзларининг баъзи тор манфаатларига ҳам эришмоқда. Яъни ҳукуматдагилар ва уларга яқин бўлганлар руслардан олинаётган энергоресурслар савдосидан пул ишлашяпти. Бу соҳа улар тарафидан тўлиқ назорат қилинади ва монополияга айлантирилган. Қабул қилинаётган қонун-қарорлардан ҳам асосан шуларнинг манфаати кўзланган. Халқ манфаати эса деярли эътиборга олинаётгани йўқ. Бечора халқ газ тўлдириш учун соатлаб навбатда тураётгани, бунинг натижасида турли жанжаллар чиқаётгани, ҳатто одамларнинг жароҳат олишига ва ўлим топишигача бораётгани уларни ташвишга солмаяпти. Муҳими, рус оғалари улардан рози бўлсин, ўзлари ҳам қуруқ қолмасин. Халқимиз устида мана шундай ёмон бошқарув ва ботил тузум ҳукмрон бўлиб тураркан, аҳвол ўзгармайди, аксинча ёмонлашиб бораверади.

Юртимизнинг бой энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш, керак бўлганда уларни қўшни юртлардан ҳеч бир тўсиқсиз олиш учун Ислом тузуми асосидаги бошқарув бўлиши керак. Мана шунда халқимизнинг энг оғриқли муаммоларидан бири бўлмиш энергия манбалари етишмовчилигига жуда тез барҳам берилади. Чунки Исломда газ, нефт, электр каби табиий ресурслар умумий, яъни халқ мулки ҳисобланади ва одамларни улар билан таъминлаш давлат зиммасида бўлади. Бу борадаги Аллоҳнинг ҳукми шу. Пайғамбар ﷺ дедилар: “Мусулмонлар уч нарсада: яъни сув, яйлов ва оловда шерикдирлар”. Пайғамбаримиз ﷺ яна шундай марҳамат қилдилар: “…Имом (халифа) бошлиқдир ва у ўз раъийяти(қўл остидагилари)дан жавобгардир”.

Исломий ҳукумат бу бойликларга сотиб фойда олинадиган товар сифатида эмас, одамлар эҳтиёжини қондирадиган бир восита деб қарайди ва халқ манфаати учун сарф қилинишини назорат қилади. Режалар ва ишлар ҳам одамлар манфаати тақозосига кўра ишлаб чиқилади ва юритилади.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

28.08.2024й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsРоссияга энергетик қарамлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистондаги умматни яхши кўрадими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонлар қачон бирлашади?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти Шом қўзғолонининг илк шиорларини эслатиб ўтиб, фронтларни қайта очишга чақирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/