Ҳизб ут-Таҳрир Даккадаги пресс-клубда тоғут Ҳасина ҳукумати томонидан Ҳизбга қўйилган ноқонуний тақиқнинг бекор қилинишига оид матбуот анжумани ўтказди
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир Даккадаги пресс-клубда тоғут Ҳасина ҳукумати томонидан Ҳизбга қўйилган ноқонуний тақиқнинг бекор қилинишига оид матбуот анжумани ўтказди
2024 йил 9 сентябр душанба куни мурожаатчилар, тегишли адвокатлар Даккадаги пресс-клубнинг «Абдуссалом зали»да тоғут Ҳасина ҳукумати томонидан Бангладешдаги Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан қўйилган ноҳақ тақиқни бекор қилиш учун Бангладеш ишчи ишлар вазирлигига талабнома юбориш тўғрисида матбуот конференцияси ўтказди. Конференцияда олий суд адвокати Нур Муҳаммад ёзма баёнот ўқиб эшиттирди. Сўнг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси жаноб Имтиёз Салим журналистларнинг турли саволларига жавоб берди. Бу ҳақда қуйида қисқача маълумот берамиз:
2009 йил 22 октябрда Ҳасина ҳукумати ўзи томонидан чиқарилган биргина баёнот орқали Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партиясини ноқонуний равишда тақиқлади. Унда ҳеч қандай меморандум рақами, суд қарори рақами ёки бирон бир қонуннинг бирор банди кўрсатилмасдан Ҳизб фаолияти «жамоат хавфсизлигига таҳдид» ва «мамлакат қонунчилиги ва тартибига зид» дея таърифланган! Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилоятининг пойтахт Даккада жойлашган матбуот бўлимига ҳеч қандай хабар берилмаган ҳамда золим Ҳасина ҳукумати ўзининг мазкур даъволарига бирорта ҳам далил келтирмаган. Аслида, бу ҳукуматнинг Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлашига бошқа сабаблари бор. Жумладан, Ҳизб Ҳасина ҳукуматининг хоинлик сиёсатига нисбатан холис ва шижоатли позицияда туриб, 2002 йил 25 февралда унинг Ҳиндистон билан тил бириктирган ҳолда Пилхонада Бенгал армияси зобитларини қирғин қилганини фош этди. Турмуш тарзи ва мудофаа қудрати масалаларида Уммат манфаатларини қабул қилиш доирасида Ҳизб фашист Ҳасина ҳукуматига мардларча қарши туриб, ҳукуматдагиларнинг фитналарини фош этиш учун варақа тарқатиш, учрашув ва норозилик намойишлари уюштириш каби қатор ишларни амалга оширди. Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг 2009 йил 28 февралда чиқарган «Ҳиндистоннинг Бангладеш армиясини ва чегара кучларини вайрон қилиш фитнаси ва ҳукуматнинг бунга лоқайдлиги» номли варақасида Ҳасина ҳукумати билан Ҳиндистон ўртасидаги тил бириктирувни биринчи бўлиб фош этди. Шундай қилиб, Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан сиёсий кураш олиб бориш қўлидан келмагач, мустабид Ҳасина ҳукумати Ҳизбни бостириш учун восита сифатида айни «тақиқ» сиёсатини қўллади ҳамда бу ноқонуний ва Бенгал конституциясига хилоф тақиқ бўлди. Устига-устак, ҳукумат олдиндан ҳеч бир огоҳлантирувсиз 2013 йил қабул қилинган терроризмга қарши кураш қонунига Ҳизб ут-Таҳрирни киритди. Бу ҳам ноқонуний ҳисобланиб, ўша ўзларининг терроризмга қарши кураш, деган қора қонунларининг 18-моддасига хилофдир. Натижада Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш ҳақидаги ушбу юзсизлик қарори ўша пайтдаги жамиятнинг онгли синфлари томонидан кескин қораланди. «Ная Дигант» кундалик газетасининг таҳририят мақоласида машҳур мутафаккир жаноб Фарҳод Музҳир Ҳасина ҳукуматини қаттиқ танқид қилиб, «ҳукумат нима учун Ҳизб ут-Таҳрир жамоат хавфсизлигига таҳдид туғдираётганини изоҳламади ва бунга бирор далил келтирмади», деди. 2009 йил 29 октябрда «Дейли Амар Деш» газетаси муҳаррири жаноб Маҳмуд Раҳмон айни газетанинг биринчи саҳифасидаги «Ўзгача фикрни бостириш кун тартиби» номли мақоласида Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаган ҳукуматни кескин қоралаб, норозилик билдирди. Ҳизбнинг тақиқланиши Инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан ҳам қораланди. Ташкилотнинг 2009 йилда чиқарилган баённомасида «… Ҳеч қандай далил келтирмаган ҳолда Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш анъанавий уюшган тинч сиёсий фаолиятга зид бўлиб, ҳукуматнинг нодемократик позициясини фош этмоқда», дейилди.
Биз муваққат ҳукуматни Ҳизб ут-Таҳрирнинг тоғут Ҳасинага қарши ўн беш йиллик курашидаги муҳим роли тўғрисида чуқур фикр юритишга чақирамиз. Фашист Ҳасина ҳукумати репрессиясига қарши кучли позиция сабабли Ҳизбнинг кўпчилик аъзолари қийноқларни ва қурбонликларни бошдан кечиришди. Шунга қарамай, Ҳизб Бангладеш суверенлигини ҳимоя қилишда ҳар доим холис ва мардона рол ўйнади. Биз, шунингдек, Жамоати Исломияга қўйилган тақиқнинг бекор қилинишини олқишлаймиз. Бу Жамоат золим Ҳасина ҳукумати олиб борган тақиқ сиёсатининг сўнгги қурбони бўлганди. Унинг биринчи қурбони эса биз бўлдик, ўтган ўн беш йил ичида беҳисоб азоб-уқубатларни бошимиздан кечирдик. Орадан ўн йилдан ортиқ вақт ўтибди, энди иш ҳозирги мавжуд раҳбарларга қолди, инсоф ва адолатни таъминлаш юзасидан улар Ҳасина ҳукумати зулмидан ажралиб чиқадилармикин, билмадик. Бу ҳукумат талабалар ҳаракатидан келиб чиққанлиги учун халқ иродасини ўзида акс эттириш ва Ҳизб ут-Таҳрирга қўйилган тақиқни зудлик билан бекор қилиш унинг зиммасида».
Ниҳоят, Ҳизб ут-Таҳрир конференция қатнашувчиларига ташаккур билдириб, улардан ушбу ноқонуний ва золимона тақиқни бекор қилиш масаласини амалдаги муваққат ҳукуматнинг Маслаҳат кенгашига қўйишларини сўради. Ҳизб ўзига қўйилган ноқонуний тақиқни амалдаги муваққат ҳукумат бекор қилиш орқали адолат ўрнатади, деган умидда.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги
матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми